Молодой учёный Международный научный журнал


Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/95
Sana25.10.2022
Hajmi5,21 Mb.
#856194
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95
Bog'liq
moluch 158.2

Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш
Пирматова Озода
Ургенчский государственный университет (Узбекистан)
Ҳ
озирда мамлакатимизда ёшларни баркамол авлод си-
фатида шакллантиришга асосий эътибор қаратил-
моқда. Бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Мамлакатимизнинг биринчи Президенти И. А. Ка-
римовнинг ҳар сафар ўз маърузаларида, асарларида: 
«Шуни унутмаслигимиз керакки, халқимизнинг эр-
танги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун 
қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ… Фарзандла-
римизни мустақил ва кенг фикрлашга эга бўлган, онгли 
яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш таъ-
лим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бў-
лиши лозим» [1], — деб уқтириши бежиз эмас эди. Ушбу 
жиддий вазифани амалга ошириш учун таълим-тарбия 
савиясини бошланғич синфларда тубдан яхшилаш лозим. 
Мустақил ва кенг фикрлашга эга бўлган ўқувчиларни 
тарбиялаб етиштириш учун энг аввало юксак маънави-
ятни камол топтириш йўлларини излаш керак. Бу йўл-
ларнинг энг асосийларидан бири болаларни бадиий ада-
биёт оламига олиб киришдир.
Маълумки, I–IV синф ўқитувчиси ўқувчиларни китоб 
устида ишлашга ўргатади, уларнинг образли мушоҳадала-
рига таъсир этади ва маълум мақсадга йўналтиради, ўқув-
чилар билан образларнинг ахлоқий сифатларини ўрганиш 
давомида мулоҳаза, муҳокама юритишга йўллаб, тарби-
явий мақсадни амалга оширади [2].
Бошланғич синфларда бадиий асарларнинг энг бола-
ларбоп тури эртаклардир. Ўқувчиларни бадиий адабиёт 
оламига олиб киришда эртаклар асосий восита бўлиб ҳи-
собланади.
I–IV синф дарсликларидаги энг қизиқарли эртаклар 
ҳайвонлар, қушлар, турли ҳашаротлар образлари билан 
алоқадордир. Бу эртакларда мажозийлик асосий ўринни 
эгаллайди. «Мажозий эртакларда мажоз поэтик восита 
сифатида ҳал қилувчи ҳисобланади. Қатнашувчи пер-
сонажлар фақат ҳайвонлар бўлиб, доимо инсон тилида 
сўзлаб, ўзаро муносабатда бўладилар. Ҳайвонларнинг 
ўзаро тўқнашуви орқали инсоний муносабатлар очилади. 
Эртакларда ҳайвонлар дунёси шартли, аслида эса инсон 
психологияси ҳикоя қилинади. Улар мазмунида халқ-
нинг идеал ахлоқ ва маънавий тушунчалари илгари сури-
лади» [3].
Эртакларни ўрганиш ҳаётни образлар орқали идрок 
этишга ёрдам беради, улар болалар қалбида чуқур из қол-
диради. Эртаклар ёшларга ахлоқий ва эстетик тарбия бе-
ришнинг муҳим воситасидир. Дарсликлардаги ҳайвонлар 
образи билан боғлиқ эртаклар алоҳида ажралиб туради. 
«Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларни кичиклар ҳам катталар 
ҳам севишади. Улардаги содда сюжетлар енгил ҳазм қили-
нади. Мушук, хўроз, қўён каби таниш образлар инсон он-
гида тез идрок қилинади ва унда ҳиссий акс-садо уйғотади. 



Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish