Молодой учёный Международный научный журнал



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/95
Sana25.10.2022
Hajmi5,21 Mb.
#856194
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   95
Bog'liq
moluch 158.2

45
“Young Scientist”

# 24.2 (158.2)

June 2017
Спецвыпуск
инсон ҳаётидаги ижобий роли, ялқовлик, дангасаликнинг 
киши ҳаётида фожеа эканлиги эртаклар ғоясидан чуқур 
ўрин эгаллаган. Меҳнатсеварлик ғояси мажозий эрта-
кларнинг асосий объекти сифатида кўзга ташланади.
«Чумоли билан чигиртка» эртаги бунга яққол мисол 
бўла олади. Шуни таъкидлаш жоизки, Хоразм минтақа-
сининг шева хусусиятлари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудуд-
ларидаги сўзлашув нутқидан анчагина фарқларга эга. Шу 
сабабли от туркумига оид кўпгина сўзларда лексик фарқ 
яққол намоён бўлади. Масалан: гилос-чия; чия бўри-
шоғол; ошқовоқ-кади каби.
Биз тилга олаётган эртакдаги чумоли сўзини ҳам 
маҳаллий шева вакиллари қаринжа ёки қумурсқа тарзида 
номлашади. Умуман олганда чигиртка сўзи ҳам ҳозирда 
анча кам ишлатиладиган номлардан бири бўлиб қолди. 
Шу сабабли эртак таҳлили олдидан бу икки номга алоҳида 
изоҳ бериш, уларнинг чизилган суратларини кўрсатиш за-
рурати туғилади. Албатта, эртак қаҳрамонлари номлари-
нинг маъносига тушунмай туриб, унинг мазмуни ва ғоя-
сини англаб олиш анча мушкуллик туғдиради.
Болалар бу икки жонзотни умуман кўрмаган бўли-
шлари мумкин. Агарда бола уларга ушбу ҳашаротларнинг 
расми кўрсатилса ва имконият доирасида уларнинг жонли 
қиёфаси намойиш этилса, иш осон кўчади. Бу жараёнда 
мактабда ташкил этилган жонли бурчак ёки зоомузейдан 
фойдаланиш янада яхши натижа беради.
Эртаклардаги ҳайвонот ва ҳашаротга алоқадор жон-
зотларнинг номлари ва қиёфаси масаласини ёритишда ҳа-
миша кўргазмалиликка асосланиш ўқитувчининг биринчи 
галдаги вазифаси бўлиб қолиши керак.
«Чумоли ва чигиртка» эртагини таҳлил қилишда турли 
усуллардан фойдаланиш мумкин.
I–II синфларда аксарият ҳолларда савол-жавоб асо-
сида иш тутиш анъанага айланиб қолган. Агарда мазкур 
усул қўлланилган тақдирда матн маъносини очиб бериш, 
ундаги мазмун ва ғояни болалар онгига тўла етказиш учун 
ўртага ташланадиган саволлар жуда аниқ ва мукаммал 
бўлиши зарур. Бундай саволлар ўқувчиларда иккиланиш 
туғдирмасдан уларни ўйлашга, ижодий фикрлашга са-
фарбар қилади. Асарни ўқиб беришда ҳам образлиликка, 
ифодавийликка асосий эътиборни қаратиш лозим. Мазкур 
тамойил ўз навбатида болаларнинг асар ғояси, образлари, 
тили ва бадиий хусусиятларини тезроқ идрок қилишларига 
ёрдам беради, уларда оғзаки ва ёзма нутқ малакаларининг 
юксалишига кўмаклашади.
Биз сўз юритаётган эртакни таҳлил қилишда ўқитувчи-
нинг ўзи озроқ гапириб, эртак мазмуни ва ғоясини очувчи, 
шунингдек ундаги образлар характерини ёритувчи савол-
ларни ўртага ташлаб, ўқувчиларнинг ўйлаши, ижодий ва 
мустақил фикр юритиши ҳамда эртакда қўйилган асосий 
дидактик ғояни устида муҳокама юритишларига кўпроқ эъ-
тибор бериши дарснинг самарадорлигини янада оширади.
Литература:
1. Каримов, И. А. Юксак-маънавият-енгилмас куч. –Т.: «Ўзбекистон», 2008. Б. 61.
2. Мирқосимова, М. М «Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва такомиллаштириш усуллари». 
Пед. Фан. Илмий дараж. олиш учун тақдим қилинган дисс.-Т,: 1995. Б. 18.
3. Имомов, К. Ўзбек халқ эртаклари. // Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. –Т,: Фан, 1981. Б. 66.
4. Ведерникова, Н. М. Русские народые сказки. –М.: Наука, 1975. с. 71.

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish