Молодой учёный Международный научный журнал



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/95
Sana25.10.2022
Hajmi5,21 Mb.
#856194
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   95
Bog'liq
moluch 158.2

44
«Молодой учёный»
.
№ 24.2 (158.2)
 .
Июнь 2017 г.
Спецвыпуск
Ҳаётдаги оддий ҳайвонларнинг поэтик образлари бола-
ларни оламга янгича кўз билан қарашга даъват этади [4].
I–IV синфларнинг «Ўқиш китоби»да танлаб берилган 
эртакларнинг мавзу ва ғояси ҳаёт қадар ранг-барангдир. 
Меҳнатсеварлик ва дангасалик, ростгўйлик ва ёлғон-
чилик, вафодорлик ва хиёнат, раҳмдиллик ва шафқат-
сизлик, сахийлик ва бахиллик, донолик ва лақмалик, эз-
гулик ва ёвузлик, диёнат ва виждонсизлик, аҳиллик ва 
жанжалкашлик, қаноатлилик ва очкўзлик каби кўплаб 
воқеаларни ўз ичига олган эртак матнлари болаларни тар-
биялашда энг муҳим дидактик восита сифатида хизмат 
қила олади.
Ушбу мавзуларни ўз ичига қамраб олган эртаклар I 
синфдан бошлаб токи IV синф дарслигида ҳам давом этади. 
Улар болаларнинг ёш хусусиятларига мос ҳолда жой-
лаштирилган. Пастки синфларда кўпроқ ҳайвонлар билан 
алоқадор эртаклар кўзга ташланади.
I синф дарслигида «Бўри билан турна», «Бўри билан 
тулки», «Шер ва сичқон», «Очкўз сичқон», «Ҳакка ва 
унинг болалари» каби эртаклар бунга мисол бўла олади. 
Бу эртакларда ёвузлик, очкўзлик сингари иллатлар қора-
ланиб, дўстлик, аҳиллик каби сифатлар улуғланади.
«Очкўз сичқон» эртаги айнан очкўзликни қоралаш ва 
қаноатлиликни улуғлашга бағишланган.
Ўқитувчи эртакларнинг ғоявий мазмунини болалар 
онгига етказиш учун дарсликдаги ягона мавзу атрофида 
жамланган эртакларни ҳамиша ўзаро боғлаб, илгариги 
дарсларда ушбу мавзуда бўлиб ўтган суҳбатни болаларга 
эслатган ҳолда олиб борса, яхши натижага эришади.
«Очкўз сичқон» эртагини таҳлил қилиш олдидан ўқи-
тувчи мазкур мавзудаги «Бўри билан тулки» эртаги ғоя-
сини болаларнинг эсига солиб, қисқача суҳбат ўтказса 
очкўзликнинг ёмон иллат эканлиги ёшлар онгида яна 
бир марта жонланади. Дарсни қуйидагича ташкил этиш 
мумкин: Дастлаб ўқитувчи эртак матнини ифодали қилиб 
ўқиб беради.
Асар мазмунини илгариги муқобил сюжетлар билан 
боғлаш ва асосий ғояни белгилаб олиш учун ўқитувчи бир 
қанча саволларни ўртага ташлаб, уларга жавоб олиши ва 
ўша жавобларнинг тўла бўлмаганларини ўзи тўлдириб, 
кейинчалик асосий таҳлил объектига ўтиши мақсадга му-
вофиқдир. Саволлар қуйидагича тузилиши мумкин:
1. Болалар, илгариги дарсларимизда очкўзликка оид 
қандай эртакларни ўрганган эдик?
— «Бўри билан турна», «Бўри билан тулки» эртакла-
рини ўрганган эдик.
2. Ўша эртакларда қайси ҳайвоннинг очкўзлик натижа-
сида жони ҳалокат остонасида қолган эди?
— Бўрининг очкўзлиги натижасида томоғига суяк 
тиқилиб қолган эди.
— Иккинчи эртакда-чи?
— Унда ҳам бўри кўп узум еб қўйиб боғбондан калтак 
еган эди.
3. Демак, очкўзликнинг асосида нима ётади?
— Очофатлик, еб тўймаслик.
— Жуда тўғри. Мана бугунги ўрганаётган эртагимиз 
қаҳрамони бўлган сичқон ҳам ўзининг нафси йўлида ҳало-
катга юз тутди.
4. Болалар, эртак охирида қандай мақол келтирилган?
— Очкўзлик ёмон одат,
Келтирар у фалокат.
Ўқитувчи дарсга тайёрланиш жараёнида очкўзлик ва 
унинг акси бўлган қаноатлилик ҳақида баҳс этувчи бир 
қанча мақолларни танлаб, тайёр ҳолда ёзиб олиб келиш 
керак. Худди ўша пайтда уни деворга илиб, болаларга ҳам 
мустақил равишда мазкур мақолларнинг муқобилларини 
топишларини топшириш лозим.

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish