51
“Young Scientist”
.
# 24.2 (158.2)
.
June 2017
Спецвыпуск
лари ва стереотиплари, унинг лавозимга оид интилишлари
ва уларни амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳим аҳа-
миятга эга.
Мусулмон хотин-қизларига нисбатан ҳимоялаш сиёса-
тининг кўзлаган мақсади уларнинг анъанавий турмуш тар-
зини, онгини, тафаккурини ўзгартириш, янги турмуш, ян-
гича ҳаёт тарзи тарафдорларига айлантириш, аёлларни
иқтисодий ва сиёсий жараёнларга жалб этишдан иборат
эди.
Ўтиш даврида Ўзбекистон хотин-қизларининг шароити.
Мустақиллик эълон қилинишидан бир неча йил ўтибоқ
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати жамият ҳаётида хо-
тин-қизларнинг аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор
бера бошлади. 1999 йил «Аёллар йили» деб эълон қи-
линганиданоқ хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволини ях-
шилаш борасидаги ишлар фаоллаша бошлади. Ҳукумат
қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистонда уларнинг мақо-
мини оширишга қаратилган бир қатор самарали дастурлар
ишлаб чиқилди.
Бироқ, ушбу чораларга қарамай, аҳолининг кўпчили-
гини ташкил этган хотин-қизлар кўп сабабларга кўра кўп
соҳаларда эркаклар билан тенг шароитда эмас. Чунончи,
гарчи Ўзбекистон қонун ҳужжатларида жинс асосида ҳар
қандай камситиш тақиқланган бўлса-да ва меҳнат бозо-
рида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кенг
чоралар тизими назарда тутилган бўлса-да, бозор муно-
сабатлари шароитида аёлларни ҳимоя қилиш чоралари
улар меҳнатининг нарҳи ошишига олиб келиши масаласи
тобора кўпроқ кўтарилмоқда, ҳамда статистика кўрсати-
шича, хотин-қизлар (айниқса кичик боласи борлари) нинг
ишга жойлашиш имкониятларига салбий таъсир кўрсат-
моқда.
Эркаклар ва аёллар қатнашувидаги асимметрияни
турли сабаблар билан изоҳлаш мумкин: аёлларнинг
эҳтиёж ва хоҳишларини инобатга олувчи амалий тенглик
механизми йўқлиги, жамиятда патриархал меъёр ва ақи-
даларнинг сақланиши ва бошқалар [10]. Бу ҳолат ўтиш
даври шароитида аввалги даврларнинг муҳим ютуқлари-
нинг барҳам топишига олиб келди. Аёлларнинг маданий
меъёрлари ва стереотиплари, лавозим борасидаги инти-
лишлари ҳамда уларни рўёбга ошириш имкониятлари ҳам
муҳим аҳамиятга эга бўлди [2]. Шуни ҳисобга олган ҳолда
Ўзбекистон хотин-қизлари мамлакатларининг сиёсий ҳа-
ётида қатнашиш ҳуқуқларини ёқлаб чиқа бошладилар.
Уларнинг фаолияти Ўзбекистонга демократик ислоҳотлар
йўлидан бораётган мамлакат қиёфасини беришга интила-
ётган ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди. 2004 йилда
Олий Мажлисга сайлов тўғрисидаги қонуннинг 22-мод-
дасига «аёллар сони сиёсий партиялар номзодларнинг
умумий рўйхатининг 30 %дан кам бўлмаслик керак» [11]
деган ўзгартиш киритилди.
Бундан ташқари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик,
хотин-қизлар савдоси, аёлларнинг меҳнат бозоридаги
аҳволи каби (нафақат Ўзбекистон учун) долзарб муам-
молар ҳамон мавжуд.
Совет давлати хотин-қизлар ва эркаклар тенглиги бо-
расида олиб борган сиёсатининг таҳлили ижобий нати-
жалар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: бирин-
чидан, оддий касбларнинг аксариятига хотин-қизларга
имкон берилганлиги, ўқув юртларига киришда камситил-
маслик; иккинчидан, касбий меҳнат билан банд аёллар-
нинг иқтисодий мустақиллиги; учинчидан, хотин-қизлар
ўзини англашининг ўсиши ва жамоат ишларга кенг жалб
қилиш йўли билан ижтимоий фаолликларини оширилиши.
Адабиёт:
1. Гендер муносабатлари назарияси ва амалиётига кириш, мақолалар тўплами, Тошкент, 2007.
2. Женщины и мужчины Узбекистана. Стат. сборник. Ташкент, 2002. (Ўзбекистон эркак ва аёллари. Стат. тўплам.
Тошкент, 2002.)
3. Захарова Н. К., Посадская А. И. «Женский вопрос» и социальная политика // Семья и семейная политика. М.,
1991. (Захарова Н. К., Посадская А. И. «Хотин-қизлар масаласи» ва ижтимоий сиёсат // Семья и семейная по-
литика. М., 1991.)
4. История Узбекской ССР в 4-х тт. Т. 3. Т.: «Фан», 1967. (Ўзбекистон ССР тарихи. 4 томда. Т. 3. Т.: «Фан», 1967.)
5. Права человека: Единство общечеловеческого и национального. Т. 2, Т.: «Шарк», 1995. (Инсон ҳуқуқлари:
Умуминсоний ва миллий жиҳатларнинг бирлиги. Т. 2, Т.: «Шарк», 1995.)
6. Хасбулатова О. А. Обзор опыта советской государственной политики в отношении женщин // Гендерная рекон-
струкция политических систем / Ред.-сост. Н. М. Степанова, Е. В. Кочкина. СПб.: Алетейя, 2004.
7. Шукурова Х. С. Социализм и женщины Узбекистана. Т., 1970.
8. Ф. Аҳмедшина, О. Шнирова, И. Школьников., Совет даврида «хотин-қизлар» масаласини ҳал қилиш тажри-
баси, Гендер муносабатлари назарияси ва амалиётига кириш, Тошкент, 2007.
9. Горбачев М. С. Перестройка и новое мышление для нашей страны и для всего мира. М., 1987. с. 116 − 118.
10. Табышалиева А. Отражение во времени. (Заметки к истории положения женщин Центральной Азии). Бишкек,
1998. с. 88
11. www. quotaproject. org асосида келтирилди
Do'stlaringiz bilan baham: |