378
яқиндан дўстона муносабатларда бўлиш, уларнинг бир-бирларига
меҳр-мурувватли бўлишга ўргатиш, диний ақидапарастлик томир
отаётган
ҳозирги
давр
учун
жамиятни
ватанпарвар
ва
инсонпарварлаштириш нақадар долзарблигини англаш мумкин.
Умуман олганда, хамкорлик маданияти ва мулоқот маданиятини
ривожлантириш умуминсоний эҳтиёж сифатида ўз аҳамиятини
йўқотмаган.[2.6]
Атоқли адиб Б.Шоу сўзлари билан айтганда: «Биз ҳозир ҳавода
қуш каби учишни, сувда балиқ каби сузишни ўрганиб олган бўлсакда,
бизга бир нарса — инсонлардек яшашни ўрганиб олиш етишмайди».
Артур Конон Дойл асарининг қаҳрамони, машҳур изқувар Шерлок
Холмс таъкидлаганидек: «Ҳар бир инсон ўз хусусиятига кўра ҳал
этилмайдиган жумбоқ»дир [3.105].
Инсоннинг ташқи кўриниши,
балки ички олами, маслаги,
инсоний қиёфаси, ҳозирги кўриниши узоқ тарихий камолот
натижасига бориб тақалади. Бу камолот замирида эса шахслар
ўртасидаги мулоқот уларнинг муомала маданияти ва хамкорлик
маданияти турганлиги сир эмас. Шу сабабли ўқитувчининг мулоқот
маданиятида ҳам оқилона эҳтиёжни англаб олиш
унинг натижасида
хамкорлик маданиятини ривожлантириш учун муҳим вазифадир.
Ўқитувчининг иш фаолияти давомида талабалар билан муомала
муносабатлари катта ўрин эгаллайди. Бу жараёнда талабада тўплаган
билимлар орқали , муомала қилиш тажрибаларини ўзлаштиради.
Ўқитувчи эса педагогик жараёнда асосий шахс бўлиб хизмат
қилади, чунки унга ёш авлодни ўқитиш ва таълим-тарбия бериш
унинг зиммасига вазифаси қилиб юклатилган. Ўқитувчи талабаларни
ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида умуминсоний ва
миллий урф одат
қадриятлар мезонларидан сабоқ беради. Талабалар муомала одобини,
мулоқот олиб бориш йўлларини асосан ўқитувчи тимсолида англаб
оладилар. Муаллим талаба учун бир умр идеал, ибрат, намуна бўлиб
қолади. Ўқитувчи билан талаба ўртасидаги мулоқотни тартибга
солувчи вазифаларидан бири талабанинг хулқини, ахлоқ-одоби
муомаласини, талаба бажарган ишни одилона, тўғри баҳолашдир.
Мулоқотлар жараёнида ўқитувчи
баъзи талабларга риоя
қилишига тўғри келади:
-ўз иши жараёнида ўқитувчи ҳар бир талабанинг қадр-қимматини
инсон сифатида ҳурмат қилиши, талабага нисбатан ишончи;
-талабага меҳрибон, ғамхўр бўлиши, дўстона муносабатларни ташкил
этиб, шодлигига ҳам, ташвишларига ҳам шерик бўлиш; [4.38]
379
талабалар билан ҳар қандай мулоқот жараёнида алоҳида ёндошиш,
педагогик технологиялар ва тактикасидан фойдаланиб обрўсини
сақлаш. Миллий дастур, қонун ва фармойишлардан келиб чиқадиган
вазифаларни ўқув юртларининг педагог-ходимлари, профессор
ўқитувчилари амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: