386
Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини
тубдан яхшилаш, мактабгача ёшдаги болалар қамровини ошириш
борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Болаларга
мактабгача бўлган даврда ҳар томонлама таълим- тарбия бериш,
дунёқарашини
кенгайтириш, мустақил фикрлашга ўргатиш, қалбига
миллий ва умуминсоний фазилатларни сингдириш муҳим
вазифалардандир. Мактабгача таълим муассасаларида коррекцион
таълим-тарбия бериш жараёни болаларни ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Мамлакатимизда психик ва жисмоний жиҳатдан имконияти
чекланган болалар учун махсус таълим муассасалари бўлиб, унда
дефектологлар, психологлар, тиббиёт ходимлар фаолият юритадилар.
Имконияти чекланган болаларни эрта аниқлаш, уларга тўғри ташхис
қўйиш педагогик ва тиббий ходимларнинг ҳамкорликда иш олиб
боришларни талаб этади. Ҳар бир инсоннинг шахс сифатида
шаклланишида яқин инсонларининг,
ота-онаси, қариндошлари,
устозлари, тенгдошларининг таъсири сезиларлидир. Жамият
ҳаётидаги
ижтимоий
мослашув
мулоқат
кўникмаларини
ривожланишига сабаб бўлади. Шундай экан, имконияти чекланган
болаларни ижтимоийлаштириш масаласига эътиборни қаратиш,
уларни соғлом болалар билан тенг имкониятга эга бўлишини
таъминлаш даркор. Улар фаолиятидаги чекланишларни бартараф
этиш, имкониятлар яратиш давлатимиз инсонпарварлик сиёсатининг
асосий мазмунини ташкил этади.
Ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва
соғломлаштиришга муҳтож бўлган болалар давлатимиз томонидан
ижтимоий ҳимояга олинган. Ижтимоий
кафолатларни таъминловчи
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш педагог маҳоратига боғлиқ. Бу
борадаги ишлар самарадорлиги мослашув муҳитини яратишга
боғлиқ. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим-тарбия
бериш, коррекциялаш ва даволаш-соғломлаштириш ишлари
мақсадга мувофиқ олиб борилиши даркор. Педагоглар томонидан
ташкил қилинган таълим муҳити махсус таълим талабларига мувофиқ
бўлгани ҳолда болаларнинг ижтимоий- ҳиссий ривожланишига,
ҳаётий қобилиятини шакллантиришга ҳамда нуқсонларни тузатишга
қаратилган бўлиши керак.
Имконияти чекланган болаларнинг
таълим олишидаги махсус
имкониятларига таълим ва тарбия жараёнида қўлланиладиган махсус
387
таълим дастури ва методлари, махсус адабиётлар, қўлланма ва
дидактик материаллар, гуруҳий ва индивидуал фойдаланиш учун
махсус
таълимий
техник
воситалар,
ёрдамчи
кўмагининг
мавжудлигини ҳисобга олиш керак.
Имконияти чекланган болаларда ҳам ўзига хослик ва
бетакрорлик бўлиши табиий. Имконияти чекланганлар учун тиббий
модел биринчи ўриндадир. Имкониятнинг
чекланганлиги бир
томондан инсонни чегаралаб турсада, бошқа томондан уни жамиятда
фаол бўлишга, ижодий сафарбарликка чорлайди. Имконияти
чекланган болаларнинг таълим-тарбия жараёни тўғри олиб
борилмаса, бу унинг руҳий ривожланишида сунъий камчиликлар
келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Улар билан узлуксиз
шуғулланиш образли тафаккур шаклланишида самара беради.
М. Монтессорининг “Менга ўзим бажаришим учун ёрдам бер,
мен ўзим бажараман” шиори ўринлидир. Мактабгача ёшдаги
болаларда қўл ҳаракатлари моторикасини ривожлантиришга енгил
ҳаракатли машқлар орқали эришилади. Улар билан рақс машқлари,
ўйин элементлари, уқалаш- машқларини мунтазам ўтказиб
туриш
керак.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, болаларни соғлом ҳаёт,
соғлом фикр, эркинлигига эришиш ва уларнинг бошқалар томонидан
камситилишини олдини олиш зарур.
Имконияти чекланган болаларни қўллаб –қувватлаш шундан
иборатки, улар ўз жамиятининг ҳаётида иштирок этсинлар ва жамият
ҳар бир одамнинг камёблиги ва ўзига хослигини ҳисобга олмоғи
зарур. Ҳеч қандай “ягона ва ўлчовсиз” ёндашув мумкин эмас.
Инсонга муаммо сифатида қараш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: