Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан


Энса мушакларини тортилиши



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Энса мушакларини тортилиши
менингит, шикастланиш ѐки субарахноидал қон 
кетишида кузатилиши мумкин. (бўйин умуртқаси шикастланишига шубҳа бўлганда, уни 
ҳаракатлантириш мумкин эмас.) 
Кўкрак қафасини, қорин соҳасини, юрак ва оѐқ-қўлни 
умумий қоидалар бўйича 
текшириш. Тўғри ичакни ва кичик чаноқни текшириш билан бирга нажасда яшрин қон 
кетишни анализ қилиш керак. 
Огиздан жигар хидини келиши 
жигар етишмовчилиги, кетоацидоз, алкогол 
заҳарланиши ва уремияда кузатилади. 
Неврологик текширишлар 
барча ҳолатларда амалга оширилади, уни маълумотлари 
касаллик тарихига ѐзиб борилади. Ҳуш даражасини бузилишида патологик жараѐнни 
жойлашишини аниқлашда қуйидагиларга этибор берилади: 

Бемор ҳолатига 

Агар бемор узига қўлай ҳолда ѐтган бўлса, (одатда ухлаганда), кома аниқроги 
чуқур булмаган ҳолда кузатилади. Бунга беморни эснаши ва акс уриши мисол була 
олади. Бошка рефлектор актларга (йўтал, ютиш ѐки хикичок) кириб чуккур комада 
кузатилади. 

Пастки жағни жойланиши ва кўз кавогини кўриниши ҳуш даражасини баҳолашга 
қўлайлик туғдиради. Чуқур кома белгиларига очиқ кўз ва огиб колган пастки жағ 
мисол була олади. 

Ҳушни бузилиш даражаси 
енгил эс огишидан то тула ҳушсизликкачан ораликда 
бўлади.

Паталогик уйки. Бемор доимо уйқуда ѐки мудрашда бўлиб онсон уйғотиш мумкин,
шундан кейин у берган саволлар ва буйркқларни бажаради 

Гаранглик (Сопор). Беморни оғриқли таъсир қилиб ҳам тўла уйғотиб бўлмайди. 
Берилган буйруқларга реакцияси суст ѐки умуман жавоб йўқ, бемордан берилган 
буйруқларга қайта жовобни ѐки товушларни олишни иложи йўқ. Лекин шунга 
қарамай у таъсирларга йўналтирилган химоя ҳаракатларини қила олади.

Юзаки кома. Оғриқ фақат оддий ва хоатик ҳаракатларни чақира олади. Беморни 
уйғотиб бўлмайди.

Чуқур кома. Қаттиқ оғриқли таъсирларга ҳам беморда жавоб реакцияси кузатилмайди. 
Кузни, моякни, сут безларини ва бошқа юқори сезувчан соҳаларни оғриқли таъсир 
қилиб беморни уйғотишга ҳаракат қилиш мумкин эмас. 
Нафас патологик турларига қараб, баъзида патологик жараѐн характери хақида фикир 
юритиш мумкин. 


210 

Чейн-Стокс нафас турида гипервентилация жараѐни нафас чуқурлигини бошида 
ошиб, кейин пасайиши ва ҳар хил вақтгача чўзиладиган апноэ кузатилади. Чейн-Стокс 
нафас тури мия ярим шарларини икки томонини чуқур структурали шикастланишида,
базал ядроларни ѐки мия ўзакни юқори соҳасини бузилишида кузатилади. Кўпинча 
Чейн-Стокс нафас тури неврологик касалликларда кузатилмасдан, кўпинча соматик 
касалликларда кузатилади. (масалан: оғир юрак етишмовчиликларида) 

Марказий нейроген гипервентилация чуқур ва ритмик бўлган минутига 25тагача 
бўлган нафас олиш билан характерланади. Бу нафас бузилишлари тўрини, маълум бир 
жойлашган патологик соҳаси билан боғлаш мумкин эмас. Тўғри ритмик нафас бу 
кўринишларда оғир оқибатли белги бўлиб, комани чуқурлашидан далолат беради.

Нейроген характердаги гипервентилация хақида хулоса чиқаришдан олдин уни 
келтириб чиқрувчи бошқа сабабларини инкор этиш зарур – мебаболик ацидоз ва 
респератор алкалоз ѐки гипоксемия ( охиргиси кислородни парциал босими paO

кун 
давомида икки маротаба ўлчаб агар у 70 мм рт.ст бўлса, таъсуф этилади).

Апнотик нафасга давомий нафас олишдан кейин нафас чиқаришда тутилиб қолиши 
билан кечадиган ҳолатга айтилади (инспиратор спазм). У Биота туридаги нафас билан 
алмашиниши мумкин. Биота нафаси – тез-тез бир хилдаги нафас ҳаракатларини 
алохида апноэ давомийлиги кечиши билан характерланади. Бу икки турдаги нафас 
кўпинча варолив кўприги шикастланишида кузатилади. 

Хоатик ва агонал нафас ҳаракатлари узунчоқ миядаги нафас марказларини 
шикастланганлигидан дарак беради. Хоатик нафасга хар-хил чуқурлигдаги тартибсиз 
нафас олиш ҳаракатлари киради. Агонал нафасга бир-бир кузатиладиган талвасали 
нафасни апноэ фонида келиши билан характерланади. Бу икки турдаги нафас 
ҳаракатлари агония даврида кузатилиб, нафас олишни тўла тўхтатишга сабаб бўлади.

Нафас олишни сусайиши - нафасни юзаки бўлиши, секинлашиши ва эффектив 
бўлмаслиги билан кечади. Бу ҳолат кўпинча узунчоқ мия фолиятини сусайишида ва 
дори воситаларини токсик таъсири натижасида кузатилади.

Комани нафасни гипервентилация ҳолати билан кечиши метаболик бузилишларда 
кузатилади. Бундай бузилишларга қуйидагилар киради: 

Метаболик ацидоз (масалан, диабетик кетоацидоз, лактацидоз, уремия, органиқ 
кислоталар билан заҳарланиш) 

Респиратор алкалоз (масалан, жигар энцефалопатияси, салицилатлар билан 
заҳарланиш) 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish