172
Ярим меъѐрий Дарроу эритмаси + 5 % глюкоза
Рингер-лактат, агар юқоридаги эритмалар бўлмаса
5.
Нафас ва юрак уриш сонини ҳар 5 – 10 дақиқада ўлчаш
6.
Агар самара бўлса, (НС ва ЮУС камайиши) оғиз орқали суюқлик юборишни
бошлаш
10
мл/кг/соат 10 соат давомида тузли эритма билан ва кўкрак орқали
овқатлантиришни бошлаш
7.
Агар самара бўлмаса септик шок ривожланишини назарда тутиш 4 мл/кг/соат
ҳисобида суюқлик юбориш, қон трансфузияси, антибактериал даво + кўкрак
орқали овқатлантириш.
8.
Агар регидратация пайтида бемор ҳолати ѐмонлашса инфузия тўхтатилади.
Назорат саволлари:
1.
Болаларда сувга бўлган минимал эҳтиѐжни, яширин сув йўқотишни ва эндоген сув
манбаларини аниқланг
2.
Сувга бўлган минимал эҳтиѐжни ўзгартирувчи ҳолатларни айтинг
3.
Болаларда эксикоз таснифи
4.
Болаларда эксикоз ҳолатида текшириш тартибини айтинг
5.
Эксикоз давосида А режани айтинг
6.
Эксикоз давосида Б режани айтинг
7.
Эксикоз давосида В режани айтинг
8.
Оғир дистрофиясиз ангидремик шокда даво-ташҳисот тартибини айтинг
9.
Оғир дистрофияли ангидремик шокда даво-ташҳисот тартибини айтинг
АЛЛЕРГИК ШОШИЛИНЧ ҲОЛАТЛАР.
Аллергия – организмнинг бирор-бир модда таъсирига ўта сезгир иммун
реакциясидир.
Аллерген билан алоқадан кейин организмда кузатилади:
Шиллиқ қават ҳужайраларида секрециянинг кўп миқдорда
ажралиши
Бронхлар силлиқ мушаклари тонусининг пасайиши
Томирлар силлиқ мушаклари тонусининг пасайиши
Капилляр ўтказувчанликнинг ортиши
173
Бу ҳолатлар тўқимадаги семиз ҳужайралар ва циркуляцияланувчи базофиллар
томонидан ишлаб чиқиладиган турли кимѐвий
медиаторлар, шу жумладан гистамин
таъсири натижаси ҳисобланади. Ушбу кимѐвий моддалар организмга тушган ѐт
моддага жавобан ишлаб чиқилади.
Бунда :
Организм антигенни аниқлайди.
Антигенни зарарсизлантириш учун керагидан кўп миқдорда кимѐвий моддалар
ва иммун медиаторлар ажралади.
Иммун медиаторларни инактивацияловчи компонентлар тезда ишлаб
чиқилмайди.
Деярли барча моддаларга аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Аллергия
турли
туман белгиларда намоѐн бўлади. Чекланган қизариш (гиперемия), қичишиш
беморнинг аллерген билан алоқа бўлиши (контакт дерматит) оқибатида
кузатилади. Агар бундай реакция беморларнинг нафас йўллари тўқималарида
ривожланса нафас қийинлашуви кузатилади( нафас йўлларининг юқори сезгирлиги
ҳисобига) . Ушбу жараѐн авж олишида тегишли ѐрдам кўрсатилмаса бемор нобуд
бўлиши мумкин. Айрим реакциялар юрак – қон томир тизими фаолиятининг кескин
бузилиши ва шок ривожланишига олиб келади.
Ҳашаротлар захри, протеинга бой озиқ – овқат маҳсулотлари (тухум, ѐнғоқ, денгиз
маҳсулотлари), дори воситалари (антибиотиклар ѐки ҳайвон
органлари
маҳсулотларидан олинган дори препаратлари), ўсимликлар, чанг, кимѐвий моддалар,
эритувчилар ва ҳаттоки айрим тиббий маҳсулотлар таркибидаги латекс (қўлқоплар,
стетосқоплар) оддий аллерген ҳисобланади.
Одатда аллергик реакцияниг енгил кўриниши терида намоѐн бўлади. Аллерген
тери билан контактга киришади. Бунга жавобан организм аллерген билан контактда
бўлган соҳага иммун аллергенларни чиқаради, бу эса шиш, қизариш ва қичишишга
олиб келади. Бу беморга ноқулайлик туғдиради, бироқ одатда ҳаѐти
учун хавф
солмайди. Шикастланган соҳани совунли сув билан ювиш орқали аллергенни
бартараф этиш ягона зарурий чора бўлиши мумкин. Агар тошма сақланиб турса,
шифокор тегишли дори воситаларини тайинлаши мумкин. Кўрик пайтида
аниқланадиган бошқа белгиларга шиш, қавариқлар (теридаги қизарган, доғли,
қичишадиган қавариқ соҳалар),
периорал шиш, шунингдек санчиб оғришлар (оѐқ, қўл
ва тана) киради.
174
Нафас йўллари обструкцияси ѐки шок каби тизимли кўринишлар ривожланиши
билан биргаликда келувчи оғир аллергик реакциялар намоѐн бўлса, бемор ҳолати
ҳаѐтга потенциал хавф туғдирувчи анафилаксия ва ўткир реакция сифатида
таърифланади. Айрим тадқиқотларга мувофиқ, анафилактик реакция ривожланиш
сабаби доимо ҳам аниқланавермайди ( 73 % ҳолларда). Кўп
кузатиладиган сабаблар
гуруҳини дори воситалари ( 28%), ҳашаротлар чақиши (17, 5%) ва озиқ– овқат
маҳсулотлари (17%) ташкил этади . 50% оғир анафилактик реакциялар дастлабки
соатларда ўлим ҳолатига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: