196
Бир ѐшли болада тирналиш белгилари
Ёмон
парвариш
натижасидаги
алиментар маразм
ББҚМБни аниқлашда ота-оналарнинг ўзини тутиши катта рол ўйнайди. Улар:
болани тез жазолашга ҳаракат қилади
боланинг кичик даврида у билан қўпол муносабатда бўлганлигини гапириб
беради
атрофдагиларга шубҳа билан қарайди ва уларга совуқ муносабатда бўлади
алоҳида яшашни ҳуш кўради
Бирор аниқ сабабсиз болани шифокор қабулига
олиб келади ва шифохонага
ѐтқизилишини талаб қилади, агар ѐтқизишга кўрсатма бўлмаса ўзини хавотирга
солишга ҳаракат қилади
кўплаб тиббий муассасаларга мурожаат қилиб, якунда ҳеч кайси бирида
боласини даволатмайди
болага нисбатан ўзини қахр-ғазабли тутади
тарбия сифатида қўрқитиш ва жазолашдан фойдаланади
боланинг ўсиши ҳақидаги саволларини яхши таҳлил қила олмайди
Шифокорлар ва бошқа мутахассислар қуйидагиларни ѐдда тутмоғи лозим:
ББҚМБнинг қайта амалга оширилиши хавфи юқори
аралашувдан мақсад биринчи навбатда болани ҳимоя қилиш ва оиланинг бошқа
аъзоларига ѐрдам кўрсатиш
ҳуқуқ тартибот ходимларининг назоратига қўшимча, ҳар
куни боланинг
саломатлиги ҳакида шифокор назорати
қайта жароҳатланишида одатда ота-оналар аввал мурожаат қилган шифохонага
деярли олиб келмайди
шифохона ходимлари боланинг назоратсиз ким томонидан қолдирилганини ва
айнан ким жароҳат етказганини тезда билиши шарт эмас. Бўлган воқеани аниқ
197
билишга қаратилган қаттий ўринишлар бу оила билан кейинги алоқани
ўрнатишга халақит бериши мумкин. Бундан ташқари
ота-онанинг айби бор
йўқлиги болани шифохонага жойлаштиришга ҳалақит бермайди
агар ББҚМБнинг қайтарилишига хавф юқори бўлса, бола шифохонада олиб
қолинади. Бунда асосан гўдак ва кичик ѐшдаги болаларга алоҳида аҳамият
берилади.
ББҚМБга шубҳа бўлганда текшириш тамойиллари:
физикал текширув ўтказилади ва тўлиқ анамнез йиғилади
баъзан болани рентген тасвирига туширишига ѐки суръатга туширишга тўғри
келади
иложи борича текширув ва суҳбат жараѐнида милиция ходими қатнашиши
лозим
ББҚМБга шубҳа бўлганда ота-оналар билан суҳбат ўтказишнинг ўзига хос
томонлари.
Ота-оналарнинг айбига иқрор бўлишига ҳаракат қилиш керак эмас. Боланинг
жароҳат олганлиги ҳақидаги бўлмағур тарихни ѐлғончи маълумот деб қабул
қилиш керак эмас. Булар ота онанинг болага зарар етказиганидан қаттиқ
сиқилишига олиб келади ва болани ҳимоясига ололмаганидан афсусланиб
қўрқинчли хақиқатни яширишга ҳаракат қилишига олиб
келади
боланинг шифохонада қолиши зарурлигини тушунтириш, оилага ѐрдам
беришга таѐрлигини ишонтириш, мавжуд қийин ҳолатдан чиқиш йўлларини
топиш
ота оналар билан алоҳида яхши муносабатда сўроқ ўтказиш зарур
ББҚМБга шубҳа бўлганда фойдаланадиган усуллар:
ББҚМБ қайд қилинганда шифокор милицияга хабар
бериши лозим
болани шифохонага жойлаштириш
ота онани айбламасдан ўзини ушлаб туриш
текширув натижаларини тўлиқ ѐзиш
хулоса қилишда гумонларга эмас аниқ фактларга таяниш
198
Зўрлаш ва аҳлоқсиз ҳаракатлар
Одатда бундай ҳаракатларнинг жабрланувчиси қиз ѐки ўсмир бола бўлади.
Зўрлаш – бу жинсий алоқанинг шундай турики, бунда жинсий алоқа
жабрланувчининг ҳоҳиш иродасига қарши
куч ишлатиш, қўрқитиш ѐки алдаш
орқали амалга оширилади.
Аҳлоқсиз ҳаракат – бу бола билан жинсий муносабатнинг ҳар қандай
кўринишидир (боланинг ечинтириш, жинсий аъзоларини қўл, оғиз ѐки тили билан
таъсирлаш, гетеро ѐки гомосексуал жинсий алоқа). Бунда катталар болаларни
ўзининг обрўси ва ҳокимиятидан фойдаланган ҳолда бўйсиндиришга
мажбур
қилади. Аҳлоқсиз ҳаракат одатда боланинг яқин қариндоши ѐки таниши томонидан
амалга оширилиб узоқ муддат давом этиши мумкин.
Текшириш
Анамнез. Шифокор ўта эътиборли бўлиши, бутун оила аъзолари билан иложи
борича биргакликда ва ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашмоғи лозим. Суҳбатга
тажрибали мутахассислар (милиция ходими, психиатр) таклиф қилиниши керак.
Суҳбат пайтида аниқланади:
Вақт ва бўлиб ўтган вазият
Зўрловчининг шахси (қайта зўрлаш хавфини баҳолаш учун)
Жинсий алоқа шакли
қин ажралмасига ва дизурияга шикоят
номутаносиб шикоятлар( қоринда оғриқ, ахлат ва пешоб тутаолмаслик,
мактабдаги қийинчиликлар).
Физикал текширувда зўрлаш ва аҳлоқсиз ҳаракатлар белгилари аниқланади,
боланинг руҳий ҳолати баҳоланади. Аксарият ҳолатларда аҳлоқсиз ҳаракатнинг
айбдори шу оиланинг аъзоси бўлса, боланинг руҳий ҳолати деярли ўзгармаган
бўлади. Шунинг учун шифокор физикал текширув
билан бирга анамнез ва
психологик омилларни ҳисобга олмоғи лозим. Болани ва оила аъзоларини
физикал текширувдан олдин, текшириш тартиби ва зарурлигини тушунтириш
ҳамда ѐзма равишда розилик олиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: