Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан


Бутун Дунѐ Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тавсия этилган оғир



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

 
Бутун Дунѐ Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тавсия этилган оғир 
дистрофияли ангидремик шок ҳолатидаги беморни даволаш ва ташҳисоти 
тартиби 
1.
Қонни таҳлилга олиш
2.
Томирга йўл 
3.
Беморни тортиш 
4.
Қуйидаги суюқликлардан бирини 15 мл/кг ҳисобида 1 соат давомида юбориш 

Рингер-лактат + 5 % глюкоза

Ярим меъѐрий тузли эритма + 5 % глюкоза


172 

Ярим меъѐрий Дарроу эритмаси + 5 % глюкоза

Рингер-лактат, агар юқоридаги эритмалар бўлмаса 
5.
Нафас ва юрак уриш сонини ҳар 5 – 10 дақиқада ўлчаш 
6.
Агар самара бўлса, (НС ва ЮУС камайиши) оғиз орқали суюқлик юборишни 
бошлаш
10
мл/кг/соат 10 соат давомида тузли эритма билан ва кўкрак орқали 
овқатлантиришни бошлаш 
7.
Агар самара бўлмаса септик шок ривожланишини назарда тутиш 4 мл/кг/соат 
ҳисобида суюқлик юбориш, қон трансфузияси, антибактериал даво + кўкрак 
орқали овқатлантириш. 
8.
Агар регидратация пайтида бемор ҳолати ѐмонлашса инфузия тўхтатилади. 
Назорат саволлари: 
1.
Болаларда сувга бўлган минимал эҳтиѐжни, яширин сув йўқотишни ва эндоген сув 
манбаларини аниқланг 
2.
Сувга бўлган минимал эҳтиѐжни ўзгартирувчи ҳолатларни айтинг
3.
Болаларда эксикоз таснифи 
4.
Болаларда эксикоз ҳолатида текшириш тартибини айтинг 
5.
Эксикоз давосида А режани айтинг 
6.
Эксикоз давосида Б режани айтинг 
7.
Эксикоз давосида В режани айтинг 
8.
Оғир дистрофиясиз ангидремик шокда даво-ташҳисот тартибини айтинг 
9.
Оғир дистрофияли ангидремик шокда даво-ташҳисот тартибини айтинг 
 
АЛЛЕРГИК ШОШИЛИНЧ ҲОЛАТЛАР.
Аллергия – организмнинг бирор-бир модда таъсирига ўта сезгир иммун
реакциясидир. 
Аллерген билан алоқадан кейин организмда кузатилади:

Шиллиқ қават ҳужайраларида секрециянинг кўп миқдорда ажралиши

Бронхлар силлиқ мушаклари тонусининг пасайиши

Томирлар силлиқ мушаклари тонусининг пасайиши

Капилляр ўтказувчанликнинг ортиши


173 
Бу ҳолатлар тўқимадаги семиз ҳужайралар ва циркуляцияланувчи базофиллар
томонидан ишлаб чиқиладиган турли кимѐвий медиаторлар, шу жумладан гистамин 
таъсири натижаси ҳисобланади. Ушбу кимѐвий моддалар организмга тушган ѐт
моддага жавобан ишлаб чиқилади. 
Бунда : 

Организм антигенни аниқлайди. 

Антигенни зарарсизлантириш учун керагидан кўп миқдорда кимѐвий моддалар
ва иммун медиаторлар ажралади.

Иммун медиаторларни инактивацияловчи компонентлар тезда ишлаб
чиқилмайди. 
Деярли барча моддаларга аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Аллергия турли
туман белгиларда намоѐн бўлади. Чекланган қизариш (гиперемия), қичишиш
беморнинг аллерген билан алоқа бўлиши (контакт дерматит) оқибатида
кузатилади. Агар бундай реакция беморларнинг нафас йўллари тўқималарида
ривожланса нафас қийинлашуви кузатилади( нафас йўлларининг юқори сезгирлиги 
ҳисобига) . Ушбу жараѐн авж олишида тегишли ѐрдам кўрсатилмаса бемор нобуд
бўлиши мумкин. Айрим реакциялар юрак – қон томир тизими фаолиятининг кескин
бузилиши ва шок ривожланишига олиб келади.
Ҳашаротлар захри, протеинга бой озиқ – овқат маҳсулотлари (тухум, ѐнғоқ, денгиз 
маҳсулотлари), дори воситалари (антибиотиклар ѐки ҳайвон органлари
маҳсулотларидан олинган дори препаратлари), ўсимликлар, чанг, кимѐвий моддалар,
эритувчилар ва ҳаттоки айрим тиббий маҳсулотлар таркибидаги латекс (қўлқоплар,
стетосқоплар) оддий аллерген ҳисобланади. 
Одатда аллергик реакцияниг енгил кўриниши терида намоѐн бўлади. Аллерген 
тери билан контактга киришади. Бунга жавобан организм аллерген билан контактда
бўлган соҳага иммун аллергенларни чиқаради, бу эса шиш, қизариш ва қичишишга
олиб келади. Бу беморга ноқулайлик туғдиради, бироқ одатда ҳаѐти учун хавф
солмайди. Шикастланган соҳани совунли сув билан ювиш орқали аллергенни 
бартараф этиш ягона зарурий чора бўлиши мумкин. Агар тошма сақланиб турса,
шифокор тегишли дори воситаларини тайинлаши мумкин. Кўрик пайтида
аниқланадиган бошқа белгиларга шиш, қавариқлар (теридаги қизарган, доғли,
қичишадиган қавариқ соҳалар), периорал шиш, шунингдек санчиб оғришлар (оѐқ, қўл
ва тана) киради.


174 
Нафас йўллари обструкцияси ѐки шок каби тизимли кўринишлар ривожланиши
билан биргаликда келувчи оғир аллергик реакциялар намоѐн бўлса, бемор ҳолати 
ҳаѐтга потенциал хавф туғдирувчи анафилаксия ва ўткир реакция сифатида
таърифланади. Айрим тадқиқотларга мувофиқ, анафилактик реакция ривожланиш
сабаби доимо ҳам аниқланавермайди ( 73 % ҳолларда). Кўп кузатиладиган сабаблар 
гуруҳини дори воситалари ( 28%), ҳашаротлар чақиши (17, 5%) ва озиқ– овқат 
маҳсулотлари (17%) ташкил этади . 50% оғир анафилактик реакциялар дастлабки
соатларда ўлим ҳолатига олиб келади.

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish