project.gov.uz
11.11.2020
139
этади.
588. Темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) ҳудудий бўлинмаси бошлиғи тижорат
далолатномасини тузишдан бош тортиш ёки нотўғри расмийлаштириш тўғрисидаги шикоятга
ариза моҳиятига кўра асосланган жавоб бериши шарт: тез бузиладиган юклар бўйича – бир сутка
муддатда, бошқа юклар бўйича эса ариза қабул қилинган кундан уч кун кечикмаган ҳолда.
Юкни олувчи шикояти асосланган бўлганда, темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи)
ҳудудий бўлинмаси бошлиғи темир йўлнинг (инфратузилма эгасига, ташувчига) ваколатли
ходимларига тижорат далолатномасини тузиш
ёки нотўғри расмийлаштирилган далолатномани алмаштириш тўғрисида кўрсатма беради. Бу
ҳолда, юк далолатномани тузиш муносабати билан кечиктирилган вақт давомида сақланганлиги
учун юкни олувчидан тўлов ундирилмайди.
589. Халқаро йўналишлардаги ташишлар бўйича тижорат далолатномалари ХЮҚБ ва унинг
хизмат йўриқномаси талабларига мувофиқ тузилади.
33–боб. Даъволарни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби
590. Темир йўлларда юк ташиш вақтида юзага келадиган даъволар Ўзбекистон Республикаси
Темир йўллари уставига мувофиқ тақдим этилади.
591. Юк йўқолгани, камомади, бузилиши ёки шикастланиши харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъволар ҳар бир юкхати бўйича алоҳида тақдим этилиши лозим.
Битта темир йўл станциясида битта юк жўнатувчи томонидан битта етказиш манзилидаги темир
йўл станциясига битта юкни олувчининг манзилига юборилган бир хил турдаги юклар учун бир
нечта юкхати бўйича битта даъво тақдим этишга рухсат берилади, бутун маршрут ёки вагонлар
гуруҳи учун битта тижорат далолатномаси тузилган юклар учун эса – далолатномада кўрсатилган
юкхатлари сонига мувофиқ.
Тўғридан–тўғри аралаш қатновда бошқа транспорт турлари иштирокида ташилаётган юклар ҳар
хил пунктлар орқали бир транспорт туридан бошқа транспорт турига ўтиб келган бўлса, бу юклар
учун бир нечта юкхати бўйича битта даъво тақдим этишга йўл қўйилмайди.
Бошқа асослардан келиб чиқадиган даъволар учун битта даъво аризасидаги талаблар сонига
чеклов белгиланмайди.
592. Кўриб чиқиш учун юк ҳужжатлари ёки квитанциялар зарур
бўлган даъво аризалари бундай ҳужжатлар зарур бўлмаган талабларни ўзида бирлаштирмаслиги
лозим.
593. Даъво аризасида қуйидаги маълумотлар қайд этилиши лозим:
а) даъво нима учун тақдим этилмоқда ва даъвонинг қисқача асосланиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |