project.gov.uz
11.11.2020
141
далолатномалар;
г) юк кечикиб етказиб берилгани учун жарима тўлаш
тўғрисида – юкхатлари;
д) вагонларга техник меъёр ёки тўлиқ юк кўтариш қобилияти (сиғими) доирасида юк ортилмагани
учун жаримани қайтариш тўғрисида – жарима нотўғри ундирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар;
е) темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан ташкилотлар
ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган вагонлар
(контейнерлар) ўзбошимчалик билан эгаллангани учун жарима тўлаш тўғрисида, ўзбошимчалик
билан эгаллангани ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлар, хусусан, юкхатлари ёки юк квитанциялари,
умумий шаклдаги далолатнома
ёки бошқа далиллар, жарима миқдорининг ҳисоб–китоби.
Умумий шаклдаги далолатномани тузишдан бош тортиш ҳолларида
ушбу бош тортиш бўйича шикоят қилинишини тасдиқловчи далиллар
ва кўрсатилган вагон ёки контейнерларнинг темир йўл томонидан ўзбошимчалик билан
эгалланиши фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар даъвога илова қилиниши лозим;
ж) вагонлар юк ортиш ва тушириш учун кечикиб тақдим этилгани, вагонларни юк ортиш ва
тушириш жойларидан олиб чиқиш ёки темир йўл шохобча йўлларидан қабул қилиш кечиккани
учун жарима тўлаш тўғрисида – вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш қайдномалари,
шунингдек, вагонлар тақдим этиш
ва олиб чиқиш учун тайёрлиги тўғрисида хабарномалар, тақдим этиш ва олиб чиқиш
муддатларини кўрсатган ҳолда шартномалардан кўчирмалар, томонлардан бири юқорида
кўрсатилган икки томонлама ҳужжатларни имзолашдан бош тортган ҳолларда тузилган умумий
шаклдаги далолатномалар;
з) ташкилотлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган
темир йўл ҳаракатдаги таркиби (контейнерлар) темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан шикастланганлиги учун жарима тўлаш тўғрисида – темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) томонидан берилган умумий шаклдаги далолатнома, техник далолатнома, кўрсатилган
ҳаракатдаги таркиб (контейнер) темир йўл томонидан шикастланганини тасдиқловчи ҳужжатлар,
ёҳуд темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ушбу далолатномаларни беришдан бош тортишига
нисбатан шикоят қилинганини тасдиқловчи далиллар ва етказилган шикастланиш факти ва
миқдорини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳамда даъво суммасининг ҳисоб–китоби;
и) юк жўнатувчи, юкни олувчи, темир йўл шохобча йўллари эгаси томонидан темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) парки вагонлари
ва контейнерларидан темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг) рухсатисиз ўз ички ташишларида
фойдаланилгани учун жарималарни қайтариш тўғрисида – жарима нотўғри ҳисобланганини
(ундирилгани) тасдиқловчи ҳужжатлар.
Жарималарни ҳамда қўшимча иш ва хизматлар учун йиғимларни қайтариш тўғрисидаги даъво
аризаларига Қоидаларнинг ушбу бобида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари жарималар ҳамда
қўшимча иш ва хизматлар учун йиғимлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжат (банкдан олинган
тўлов талабномаси
ва ушбу талабнома тўлангани ҳақида бош бухгалтер томонидан имзоланган маълумотнома,
квитанция ёки темир йўл томонидан жарима ёки йиғимларнинг ушбу суммаси тўловни амалга
ошириш учун тақдим этилганини тасдиқловчи ҳужжат) илова қилиниши лозим.
598. Юк жўнатувчи ва юкни олувчи ўртасидаги меъёрланган ва ҳақиқий намликни ҳисобга олган
Do'stlaringiz bilan baham: |