project.gov.uz
11.11.2020
138
темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) номини ўқиш мумкин бўлса;
ж) вагон ёки контейнер шикастланганда;
з) юк ташувлари прогнози бажарилишини ҳисобга олиш карточкасида,
юкларни қабул қилиб топширувчи эслатмасида, вагонларни тақдим этиш
ва олиб чиқиш қайдномасида, қўшимча йиғимлар жамғариб бориладиган карточкада ва бошқа
тааллуқли ҳужжатларда имзо қўйишдан бош тортиш ёки рад этиш;
и) ташкилотлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган
вагон ва контейнерларнинг темир йўл (инфратузилма эгасини, ташувчини) томонидан
ўзбошимчалик билан банд қилиниши;
к) темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) розилигисиз
юк жўнатувчилар, юкни олувчилар, темир йўл шохобча йўли эгаси томонидан темир йўлнинг
(инфратузилма эгасининг, ташувчининг) вагон
ва контейнерларидан ўзининг ички ташишлари учун фойдаланилиши;
л) томонларнинг моддий жавобгарлиги учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган бошқа
ҳолатларни тасдиқлаш учун қолган ҳолларда, бунда тижорат далолатномаси ёки бошқа махсус
шаклдаги далолатнома тузилиши талаб қилинмаса.
Умумий шаклдаги далолатнома, далолатномани тузиш учун асос
бўлган ҳолатларни тасдиқлашда иштирок этган шахслар, лекин камида икки киши томонидан
имзоланиши шарт.
585. Томонларнинг ҳеч бири далолатномага имзо қўйишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.
Далолатнома мазмуни юзасидан норози бўлган томон ўзининг фикрини баён этиш ҳуқуқига эга.
586. Вагоннинг (контейнернинг) техник ҳолати носозлиги оқибатида юкнинг оқиб кетиши,
бузилиши ёки намланиши аниқланган ҳолларда, тижорат далолатномасидан ташқари вагоннинг
(контейнернинг) техник ҳолати тўғрисидаги далолатнома тузилади.
Вагоннинг (контейнернинг) техник ҳолати тўғрисидаги далолатнома вагоннинг (контейнернинг)
носозлиги аниқланган кунда ва тижорат далолатномаси тузилган кундан кеч бўлмаган ҳолда
тузилиши шарт.
Вагоннинг (контейнернинг) техник ҳолати тўғрисидаги далолатноманинг биринчи нусхаси
тижорат далолатномасининг биринчи нусхасига бириктирилади ва иккинчи нусхаси станция
йиғмажилдида қолади.
587. Темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) ваколатли ходимлари тижорат
далолатномасини тузишдан бош тортганда ёки далолатнома Қоидаларнинг мазкур боби
бузилишига йўл қўйилган ҳолда расмийлаштирилганда,
юк жўнатувчи ёки юкни олувчи юкни темир йўл станциясидан олиб чиқиш вақтигача, умумий
фойдаланишда бўлмаган жойларда юк туширишда эса – юк текширилган вақтдан эътиборан 24
соат мобайнида темир йўл станцияси бошлиғи орқали ёки бевосита темир йўлнинг (инфратузилма
эгаси, ташувчи) ҳудудий бўлинмаси бошлиғига бу ҳақда ёзма ариза бериш ҳуқуқига эга.
Темир йўл станцияси бошлиғи орқали ариза берилганда илова қилинган ҳужжатларни кўрсатган
ҳолда юкни олувчига шикоят қабул қилингани тўғрисида тилхат берилади.
Темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) ваколатли ходимлари томонидан умумий
шаклдаги далолатномани тузишдан бош тортиш ҳолатларида юк жўнатувчи ёки юкни олувчи
темир йўлнинг ҳудудий бўлинмаси бошлиғига (инфратузилма эгасига, ташувчига) шикоят тақдим
Do'stlaringiz bilan baham: |