Текст проекта 24247-(24247)


–боб. Тўғридан–тўғри аралаш қатновда бошқа транспорт турлари иштирокида юкларни



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/263
Sana03.10.2022
Hajmi2,04 Mb.
#851147
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   263
Bog'liq
Yangi yoʻriqnoma(ppg)

31–боб. Тўғридан–тўғри аралаш қатновда бошқа транспорт турлари иштирокида юкларни
ташиш тартиби
569. Зарурат бўлганда темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) бошқа транспорт турлари –


project.gov.uz
11.11.2020
134
автомобиль, дарё ва ҳаво транспорти билан ҳамкорликда тўғридан-тўғри аралаш қатновлар: темир
йўл – автомобиль, темир йўл – сув
ҳамда темир йўл – ҳаво қатновлари тизимини ташкил этган ҳолда юк ташувларини амалга
оширади.
Тўғридан–тўғри аралаш қатновда ташиш ҳаракатланишнинг тўлиқ йўналиши учун тузиладиган
ягона транспорт ташиш ҳужжати бўйича амалга оширилади.
Тўкилган ёки уюлган ҳолда ташиладиган юклар ҳамда тез бузиладиган ва хавфли юклар тўғридан
ҳамда тўғри аралаш қатновда ташишга қабул қилинмайди.
570. Тўғридан–тўғри аралаш қатновда юкларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Темир йўл
устави ва ушбу Қоидалар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Темир йўл устави ва ушбу Қоидаларда кўзда тутилмаган қисмда,
тўғридан–тўғри аралаш қатновда ташиш чоғида тегишли транспорт турида ташишни тартибга
солувчи уставлар, кодекслар, қоидалар
ва тарифлар меъёрлари қўлланилади.
571. Тўғридан–тўғри аралаш қатновда юкларни ташиш:
а) юк ташишлар бўйича тегишли операциялар учун очиқ бўлган, рўйхати темир йўл
(инфратузилма эгаси) томонидан белгиланадиган темир йўл станциялари;
б) тегишли транспорт ташкилотлари томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича дарё портлари,
аэропортлар ва автостанциялар орқали амалга оширилади.
32–боб. Юкларни ташишда далолатномаларни тузиш тартиби
572. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчиси), юк жўнатувчиларнинг (юкни олувчиларнинг)
ташиш вақтидаги моддий жавобгарлиги учун асос
бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар тижорат далолатномаси
(ушбу Қоидаларнинг 41–иловаси) ва умумий шаклдаги далолатнома
билан тасдиқланади. Бундан ташқари, зарур ҳолларда вагон, контейнернинг техник ҳолати ва
шикастланиши тўғрисида далолатномалар тузилиши мумкин
(ушбу Қоидаларнинг 42, 43, 44–иловалари).
573. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ва юк жўнатувчи (юкни олувчи) ўртасида электрон
ҳужжат алмашинуви тўғрисида шартнома мавжуд бўлса, тижорат далолатномаси, умумий
шаклдаги далолатнома ва бошқа далолатномалар электрон ҳужжат шаклида тузилиши мумкин.
Бундай ҳолда, тегишли далолатномани сақлаш ва юбориш тартиби электрон ҳужжат алмашинуви
тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Электрон ҳужжат шаклидаги далолатномалар, зарурат бўлса,
унинг қоғоздаги нусхаси кўринишида чоп этилиши мумкин. Бунда, электрон далолатноманинг асл
нусхасини имзолаган шахсларнинг лавозими, фамилияси
ва исми–шарифи тўғрисидаги маълумотлар тегишли графаларга киритилади.
Электрон далолатноманинг қоғозли нусхаси унинг қоғозли нусхаси чиқарилган темир йўл
станциясида темир йўлнинг ваколатли вакили (инфратузилма эгаси, ташувчи) имзоси, шунингдек
темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи)нинг календарь штемпели билан тасдиқланади.



Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish