project.gov.uz 11.11.2020 136 Тижорат далолатномаси жўнатиш темир йўл станциясида ёки йўлда жойлашган темир йўл
станциясида тузилган бўлса, далолатноманинг иккинчи нусхаси юкхатига бириктирилади ва
етказиш манзилидаги темир йўл станциясигача боради. Тижорат далолатномаси тузилгани
юзасидан
ушбу Қоидаларнинг 4 ва 9 босма бобларида назарда тутилган тартибда юкхати
+-++---+-ва йўл қайдномасининг орқа томонига белги қайд этилади.
578. Тижорат далолатномасида юк ҳолатининг ва носозлик аниқланишидаги вазиятларнинг аниқ
ва тўлиқ тавсифи ёзилиши керак. Далолатномада юкни текшириш вақтида аниқланган, юк
камомади, бузилиши ёки шикастланишининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган
ҳолатлар ҳам кўрсатилган бўлиши лозим.
Ташиш носозлиги сабаблари ёки юк жўнатувчи ва темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
айбдорлиги тўғрисида ҳеч қандай тахмин ва хулосалар далолатномага киритилишига йўл
қўйилмайди.
Далолатнома бланкаси графаларига жойлаштирилган барча саволларга аниқ жавоблар берилиши
керак.
Қайтарилувчи маълумотлар ўрнига чизиқ чизиш ҳамда қўштирноқ белгисини қўйишга йўл
қўйилмайди.
Тижорат далолатномасида юк тўғри ортилганлиги, жойлаштирилганлиги
ва маҳкамланганлиги ҳамда очиқ ҳаракатдаги таркибда ташилаётган юклар
учун ҳимоя маркировкаси мавжудлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Юк нотўғри юкланганда, жойлаштирилганда ва маҳкамланилганда далолатномада қандай
бузилишга йўл қўйилганлиги кўрсатилади.
Тез бузиладиган юкларнинг бузилиши юзасидан тижорат далолатномаси тузилганда
далолатноманинг биринчи нусхасига қуйидагилар бириктирилади:
вагон–термосларда ташишда – назорат маълумотлари;
машина совутиш ва электр иситиш қурилмалари мавжуд бўлган рефрижераторли вагонларда
ташишда – ҳароратлар китобидан кўчирма.
Бунда, тижорат далолатномасига йўл давомида рефрижераторли вагонларидаги ҳарорат режими
тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни ўз ичига олган тижорат далолатномасини ёки
умумий шаклдаги далолатномани тузган ёки имзолаган шахслар зиммасига қонунчиликка
мувофиқ ўрнатилган тартибда жавобгарлик юкланади.
579. Тижорат далолатномаси темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) ваколатли ходимлари
ҳамда текширишда иштирок этган бўлса, юкни олувчи томонидан имзоланади.
580. Тижорат далолатномалари тузилган ҳолларда вагонлардан ечилган пломбалар темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) ихтиёрида қолади.
581. Етказиш манзилидаги темир йўл станциясида текшириш вақтида йўл давомида жойлашган
темир йўл станциясида тузилган далолатномадаги маълумотлар ва юкнинг аслида мавжудлиги ва
етказиш манзилидаги темир йўл станциясидаги ҳолати ўртасида фарқ аниқланмаса, у ҳолда темир
йўл станцияси янги далолатнома тузмасдан йўл давомида жойлашган темир йўл станциясида
тузилган далолатномага қуйидаги мазмундаги белги қайд этиши керак: “Юкни текшириш чоғида
мазкур далолатномага қарши фарқ аниқланмади”. Бундай белги темир йўл станциясининг