project.gov.uz
11.11.2020
131
559. Юкларни етказиб бериш муддати юк жўнатувчи (юкни олувчи)
ва темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юкнинг тўлиқ ҳаракатланиш йўналиши
бўйича белгиланади ва контейнерлар учун – бошланган ҳар бир 150 км учун бир сутка; бошқа
жўнатмалар учун – бошланган
ҳар бир 200 км учун бир сутка этиб белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда белгиланган
муддатдан ошмаслиги керак.
Юк жўнатувчи, юкни олувчиларнинг юкларини, шу жумландан бўш вагонларни (контейнерларни)
етказиб бериш муддатлари юкларни ташиш
учун тўловни ҳисоблаш масофаси, жўнатмалар турлари ва кунлик босиб ўтилган йўл меъёрлари
асосида ҳисоблаб чиқилади.
Давлатлар темир йўлларининг транзит участкаларини кесиб ўтиш орқали
ва халқаро қатновларда юк ташишларни амалга оширишда юкларни етказиб бериш муддатлари
ХЮҚБ асосида ҳисобланади.
560. Юкни етказиб бериш муддатини ҳисоблаш ташиш шартномаси тузилган кундан кейинги
куннинг 0 – 00 соатидан бошланади.
Етказиш манзилидаги станцияда юк темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) воситалари билан
туширилган бўлса ёки вагон (контейнер) юкни олувчи воситалари билан юкни тушириш учун
белгиланган етказиб бериш муддати тугагунга қадар тақдим этилган бўлса юк ўз муддатида
етказилган
деб ҳисобланади.
561. Юкларни етказиб бериш бўйича ушбу Қоидаларнинг 560 бўйича ўз бандига мувофиқ
ҳисобланган муддатлар қуйидагича ортади:
уч суткага – юкни жўнатиш ва етказиб келишда у билан боғлиқ
бўлган операцияларга;
бир суткага – транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатувчи ташкилотга юкларни
топширишда ёки аксинча;
бир суткага – юкни манзилни ўзгартириш билан боғлиқ операцияларга;
бир суткага – темир йўл станцияларида божхона, санитария–эпидемиология, ветеринария,
фитосанитарияия ва бошқа давлат назорати турларини амалга ошириш ҳолларида;
бир суткага – Хавфли юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ хавфли юкларни ташишда;
бир суткага – тўғридан–тўғри аралаш қатновларда ташилувчи юкларни бошқа транспорт турига
топширишда, бошқа транспорт туридан қабул қилишда.
562. Ўзининг техник хусусиятларига кўра тезлик чекловини талаб этувчи, ногабаритли ва алоҳида
локомотив билан махсус поездларда ташилувчи юклар учун етказиб бериш муддати темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан ўрнатилади.
563. Қуйидаги ҳолларда юкларни етказиб бериш муддатлари кечиккан вақт учун тўлиқ
узайтирилади:
чегара, божхона, ветеринария, карантин ва бошқа назорат турларини амалга ошириш учун йўл
давомида юклар кечикиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |