Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Бошқарув тизимининг даражаси бўйича таснифлаш



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

4.2.4. Бошқарув тизимининг даражаси бўйича таснифлаш 
 
Бошқарув тизимининг даражаси бўйича умумдавлат ва тармоқлараро 
бошқариш 
органлари, тармоқ ва ҳудудий бошқариш органлари, 
ташкилотларининг ахборот тизимларига ажралади. 
Тегишли органнинг автоматлаштириш ва ишлаш мақсадларига боғлиқ 
ҳолда умумдавлат ва тармоқлараро ахборот тизимлари номланишда муайян 
фарқларга эга. 
Давлат ва тармоқлараро бошқариш органларига ахборотни қайта ишлаш 
тизимлари, маълумотлар базаси ва банки, эксперт ва ахборот-излаш тизимлари 
киради, улар давлат хокимияти органлари ва бошқарув, тармоқлараро органлар 
ишини таъминлайди. 
Тармоқлараро автоматлашган ахборот тизимлари миллий иктисодни 
бошқариш органларининг(банк, молия, статистика, таъминот ва бошқалар) 
ихтисослашган тизимидир. Улар ўз таркибида қудратли ҳисоблаш 
комплекслари, тармоқлараро кўп даражали автоматлашган ахборот 
тизимларига эга бўлиб, иқтисодий ва хўжалик башоратларини, давлат 
бюджетини ишлаб чиқиш, хўжаликнинг барча бўғинлари фаолияти 
натижаларини назорат қилиш ва тартибга солишни амалга оширади.
Бошқарувнинг тармоқ тамойилини амалга оширувчи органлар учун 
ахборот тизимларини тузилмаларининг бўғинлигидан келиб чиқиб ажратиш 
мумкин: вазирлик (идора, концерн, ассоциация, холдинг) ахборот тизимлари-
бирлашма - корхона.
Бошқарувни тармоқ тамойили бўйича амалга оширувчи органлар учун 
замонавий ахборот технологияларини қўллаш тармоқ ахборот тизимларини 
барпо этишга олиб келади, вазирликлар, банклар, идоралар, корпорация ва 
ҳоказоларни таъминловчи ахборот, маълумотлар банки ва базасини қайта 
ишлаш тизимини ўзида намоён этади. Бу тизимлар ШК локал ҳисоблаш 
тармоқлари базасида яратилади. Тармоқ ахборот тизимида ахборотни тўплаш, 
узатиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади. Бу бошқариш 
аппаратининг қарорларни қабул қилиш ва уларни идораларга қарашли корхона 
ва бирлашмаларгача етказишда мажбурий иштирокини кўзда тутади. 


116 
Корхона (ташкилот, муассаса) тизимида ахборот технологияларини 
тадбиқ этиш корхонанинг автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратишга 
олиб келади, у автоном ҳолда ҳам, ишлаб чиқариш бирлашмаси ахборот 
тизими таркибида ҳам, тармоқ ахборот тизимида ҳам ишлашга мўлжалланган.
Агар корхонага ишлаб чиқариш, цех, бригада кабилар мажмуасини 
намоён этувчи тизим деб қаралса, бу даражаларнинг ҳар бирида ахборот 
технологияларидан фойдаланиш мумкин. Уларнинг ҳар бирида тегишлича 
ахборот тизимлари ҳам пайдо бўлади. Бу поғонада қуйи, асосий элемент 
асосий иш жойларида ахборот технологияларидан фойдаланишда намоён 
бўлади. Бу ҳолда «автоматлашган иш жойи» тушунчасидан фойдаланилади. 
Йирик корхоналар учун ахборот технологияларини қўллаш интеграциялашган 
ахборот тизимларини яратиш йўли билан, қуйидаги компонентлар таркибида 
амалга оширилади:
корхонани бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими; 
автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими; 
ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг автоматлаштирилган 
тизими; 
корхонанинг интеграциялашган ахборот тизими корхона ичида ҳам, 
ташқи муҳит билан ҳам(ахборот етказиб берувчилар, истеъмолчилар, банклар, 
биржалар ва бошқалар) кенг ахборот алмашувини таъминлайди. 
Замонавий ахборот технологияларини кичик ва ўрта ташкилотлар
худудий бошқариш органлари, транспорт, қурилиш, савдо ва бошқа 
ташкилотлар фаолиятини автоматлаштириш учун қўллаш «электрон 
конторалар»(офислар), яъни алоҳида автоматлаштирилган ишчи ўринларини 
бирлаштирувчи тақсимланган маълумотлар базаси ва локал ҳисоблаш 
тармоқлари негизида ахборот тизимларини амалга оширади. 
Ахборот технологияларини ҳудудий-маъмурий бошқариш органларига 
тадбиқ этиш ҳудудий ахборот тизимларига (ҲАТ) олиб келади. Улар маҳаллий 
давлат органлари ва бошқарувнинг таҳлил ва бошқариш функцияларини 
таъминлаш учун яратилади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish