Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Таянч сўз ва иборалар: 
Ахборот-коммуникациялар 
технологиялари 
бозори; 
иқтисодий 


173 
самарадорлик; капитал ҳаражатлар; меҳнатталаблилик; билвосита ҳаражатлар; 
автоматлаштирилганлик коэффициенти; меҳнат унумдорлиги. 
 
 
Такрорлаш учун саволлар. 
1. Ахборот-коммуникациялар бозори товарларидан фойдаланиш ва 
ахборот фаолиятининг мажмуавий самарадорлиги қандай қилиб ҳисобланади 

2. Қўлда бажарилаётган ишнинг умумий меҳнатталаблилиги қандай 
ҳисоб-ланади ? 
3. Иқтисодий самара коэффициенти қандай ҳисобланади ? 
4. Йиллик умумий ҳаражатлар қандай ҳисобланади? 
5. 
Аҳборот 
маҳсулотларини 
айланиш 
коэффициенти 
қандай 
ҳисобланади? 
6. Меҳнатнинг автоматлаштирилганлик коэффициенти деганда нимани 
тушунасиз ? 
 


174 
 
 
АХБОРОТ ТИЗИМИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯРАТИШ 
 
6
6
.
.
1
1
.
.
 
 
А
А
В
В
Т
Т
О
О
М
М
А
А
Т
Т
Л
Л
А
А
Ш
Ш
Т
Т
И
И
Р
Р
И
И
Л
Л
Г
Г
А
А
Н
Н
 
 
А
А
Х
Х
Б
Б
О
О
Р
Р
О
О
Т
Т
 
 
Т
Т
И
И
З
З
И
И
М
М
Л
Л
А
А
Р
Р
И
И
 
 
В
В
А
А
 
 
Т
Т
Е
Е
Х
Х
Н
Н
О
О
Л
Л
О
О
Г
Г
И
И
Я
Я
Л
Л
А
А
Р
Р
И
И
Н
Н
И
И
 
 
Т
Т
А
А
Р
Р
К
К
И
И
Б
Б
И
И
Й
Й
 
 
В
В
А
А
 
 
В
В
А
А
З
З
И
И
Ф
Ф
А
А
В
В
И
И
Й
Й
 
 
Т
Т
А
А
Ш
Ш
К
К
И
И
Л
Л
 
 
Қ
Қ
И
И
Л
Л
И
И
Ш
Ш
 
 
6.1.1. ААТ ва ААТехни вазифасига кўра тузилиши 
Ишлаб чиқариш ва хўжалик корхоналари, фирмалар корпорациялар, 
банклар, ҳудудий бошқарув идоралари ўзида мураккаб тизимларни намоён этади. 
Улар ишлаб чиқариш ва бошқарув вазифаларини амалга оширувчи кўп сонли 
элементлардан иборат. Бундай иқгисодий элементлар кўп босқзичли тузилишга 
ҳамда жуда кенг ташқи ва ички ахборот алоқаларига эга. Турли-туман моддий, 
ишлаб чиқариш ресурслари ва кўп кишилик жамоалар ўзаро ҳамкорлик 
қиладиган мураккаб тизимларнинг меъёрида фаолият юритишини таъминлаш 
учун ҳам алоҳида элементларнинг, ҳам умуман тизимларнинг бошқаруви амалга 
оширилади. 
Бошқарув, энг муҳим вазифа сифатида ҳар бир тизим оддида турган 
мақсадларга эришишга, уларни ба-жарилиши учун шароитлар яратилишига 
мўлжалланган. Бу, белгиланган тузилманинг барқарорлигини, унинг самарали 
фаолият юритишини таъминлаш, фаолиятнинг белгиланган тартибига риоя 
қилиш, тизимда у ёки бу синфий хусусиятларни сақлаб қолиниши ёки 
шаклланиши, ишнинг берилган дастурларини бажарилиши бўлиши мумкин. 
Бошқарув мақсад сари йўналтирилган ҳаракатларнинг мажмуи сифатида 
иқтисодий объектнинг фаолият юритиши мақсадида аниқ вазиятларда қабул 
қилинган қарорлар тамойилларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Аммо 
аслида ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг хулқи, қоидага кўра бир эмас, балки 
бир неча мақсадлар билан белгиланади, улар бу мақсадларнинг муҳимлиги 
бўйича тартибга солинади ва берилган устиворликка мувофиқ ҳолда ҳисобга 
олинади. 
Бошқарув таъсирлари бошқарув тизимида жамланган ва фаолият юритувчи 
ҳамда ташқи муҳитдан тўғридан-тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича келиб 
тушувчи ахборотлар асосида шаклланади. Шундай қилиб, бошқарув ҳар бир 
тизимнинг энг муҳим вазифаси — ахборотларни олиш, берилган алгоритмлар ва 
дастурлар ёрдамида уларни ишлаб чиқиш бўйича тадбирларни бажариш, 
олинган маълумотлар асосида тизимнинг бундан кейинги хулқини белгиловчи 
бошқарув қарорларини шакллантиришдир. 
Ахборотлар моддий манбаларда қайд қилиниши ва узатилиши боис 
ахборотларни қабул қилиш, йиғиш, ёзиш, узатиш, ўзгартириш, ишлаб чиқиш, 
сақлаш, қидириш ва бериш бўйича кишилар ва техник воситаларнинг ҳаракати 
зарур. Бу ҳаракатлар ахборот жараёнлари меёрига ўтишини таъминлайди ва 
бошқарув технологиясига киради. Улар маълумотларни қайта ишлашнинг 
технологик жараёнлари томонидан электрон хисоблаш машиналари ва бошқа 
6-боб 


175 
техник воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. 
Объект фаолияти устидан кузатишни олиб бориш-да ахборотларни олиш, 
маълумотларни йиғиш, уларни рўйхатга олиш, алоқа каналлари бўйича узатиш 
учун техник воситаларни қўллаш ахборот жараёнларини янада чуқурроқ 
ўрганишни тақозо этади. Инфбрматика автоматлаштирилган тизимларнинг 
фаолият юритиши шароитларида ахборотларнинг ўзгариши қонунларини 
белгилайди, уни алгоритмлаштириш, инсон ва ЭҲМ мулоқотининг тил 
воситаларини шакллантириш усулларини ишлаб чиқади. 
Мураккаб иқгисодий тизимларда самарали бошқарув таъсирини ишлаб 
чиқиш учун бошқарувнинг тегишли алгоритмларини яратиш билан бир каторда, 
турли-туман ахборотларнинг катта ҳажмларини қайта ишлаб чиқиш ҳам талаб 
қилинади. Иқгисодиётда бошқарув ААТини ишлаб чиқиш зарурияти худди 
шундан келиб чиққан. 
Умумий кўринишдаги автоматлаштирилган техник, ташкилий ва 
иқгисодий харакгердаги ҳаракатлар ва тадбирлар мажмуасини ўзида намоён 
этади, шунингдек, ишлаб чиқариш, бошқарув жараёнининг у ёки бу 
вазифаларини 
амалга 
оширишда 
киши 
иштирокининг 
даражасини 
лойиҳалаштиришга ёки бевосита иштирокини тўлиқлигича йўқ қилишга имкон 
беради. Шундай қилиб, ААТнинг мутахассисга ахборот хизмат кўрсатиши ва 
инсон фаолиятининг турли соҳаларида бошқарув жараёнини мувофиқлаштириш 
учун 
зарур 
натижавий 
ахборотларни 
олишнинг 
автоматлаштирилган 
технологияси билан «киши-машина» тизими-сифатида кўриб чиқилади. 
ААТ ёрдамида ҳисоблашнинг кўп вариантлилиги таъминланади, оқилона 
бошқарув қарорлари, шу жумладан ҳақиқий вақг режимида қабул қилинади, 
комплекс хисоб ва иқтисодий таҳллил ташкил қилинади, бошқарувда 
олинадиган ва фойдаланиладиган ахборотларнинг ишончлилиги ва тезкорлигига 
эришилади. 
Бунга барча жойларда идора ишларини автоматлаштириш, бошқарувни 
ўзининг автоматлаштирилган тизимларини ташкил қилиш кўмаклашади. 
Бошқарувда компьютер техникасидан фойдаланиш иқтисодий объект ташкилий 
элементларининг ажралмас қисми бўлади. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish