158
белгиланган мақсади, уни ўзлаштириш муддатлари, ер участкасини сақлаш
вазифалари ва сервитутлар кўрсатилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни
тахриридаги модда)
Ер участкаларини давлат рўйхатига олиш ва уни ўтказишда асосий ҳуқуқлар ва
зарурий ўрнатиладиган ҳуқуқларни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар ва
маълумотлар жумласига қуйидагилар киради:
1. Ерга доимий эгалик ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
2. Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
3. Меросга қолдирилган ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига доир давлат
далолатномаси.
4. Ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш тўғрисидаги
шартнома.
5. Ер участкасини ижарага олиш шартномаси.
6. Мерос ҳуқуқи тўғрисидаги далолатнома.
7. Маҳаллий ҳокимият органларининг ўз ваколатлари доирасидаги
қарори.
8. Суд қарори.
9. Ер участкаси кимошди савдосида ѐки танлов бўйича сотиб олинганлиги
тўғрисидаги гувоҳнома.
10. Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси
объектларини улар жойлашган
ер участкалари билан бирга хусусийлаштиришда ер участкасига мулкчилик
ҳуқуқи учун давлат ордери.
11. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик
ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар томонидан
ваколатхоналар учун
фойдаланиладиган биноларга улар жойлашган зона участкалари билан бирга,
шунингдек, кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг биноларини қуриш учун ер
участкаларига
эгалик
қилиш
тўғрисидаги
олди-сотди
шартномаси
(гувоҳномаси).
12. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда тураржойларнинг улар жойлашган ер участкалари билан
бирга олди-сотди (эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олиш) шартномаси.
13. Бинолар ва
иншоотларнинг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя қилиш,
рента
шартномалари,
тураржойни
умрбод
сақлаш
шарти
билан
бегоналаштириш шартномаси.
14. Ер участкаси ѐки унга нисбатан ҳуқуқларни гаровга қўйиш (ипотека)
шартномаси.
15. Маҳаллий ҳокимият органларининг ерга эгалик қилиш ва ундан
фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш тўғрисидаги қарори.
16. Белгиланган тартибда тасдиқланган
ерларни ажратиш ва олиб
қўйишга доир материаллар.
17. Белгиланган тартибда тасдиқланган ер кадастри материаллари.
18. Кадастр хизмати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ер
участкасининг режаси.
159
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги
тўғрисида гувохнома берилади. Унинг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни олган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
ер участкасининг тавсифи (ерларнинг тоифаси, фойдаланиш мақсади, ер
турлари, майдони, биргаликда эгалик қилиш ѐки фойдаланиш улуши,
чегаралари, кадастр тартиб рақами ва бошқа тавсифномалари);
ер участкаси бериш тўғрисидаги
шартнома талабларига, ер участкасини
сақлаш вазифалари ва сервитутларга оид маълумотлар;
ваколатли органларнинг ер участкасини давлат ѐки жа-моат эҳтиѐжлари
учун ажратиб олиш минтақасига киритиш тўғрисидаги қарорлари;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: