ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИННГ “ОЛАБЎЖИ” РОМАНИ ЁЗУВ
МАШИНКАСИДАН ЖУРНАЛ САҲИФАЛАРИГАЧА...
Урганч давлат университети мустақил тадқиқотчиси
Янгибоева Нодира
Аннотация: Ушбу мақолада ижодкор лабораториясини ўрганишнинг аҳамияти,
хусусан, Ш.Холмирзаевнинг шахсий архивидаги қўлѐзмалар ҳақидаги умумий
маълумот ҳамда ―Олабўжи‖ романининг нашр ва қўлѐзма варианти, улар
ўртасидаги фарқлар ва ўзгартиришларни аниқлаш орқали бир асар устидаги
адибнинг машаққатли меҳнати таҳлилларда кўрсатилган.
Таянч сўзлар: Ижодкор лабораторияси, Шукур Холмирзаев, ―Олабўжи‖ романи,
қўлѐзмалар, нашр вариант, бадиий асар биографияси, қиѐсий-таҳлил, матнлараро
тафовут.
Маълумки, ўзбек адабиѐтшунослигида Чўлпон, А.Қодирий, А.Қаҳҳор,
Ойбек, Ғ.Ғулом, Ҳ.Олимжон, Зулфия, Миртемир, Ш.Холмирзаев каби ўнлаб
ижодкорлар ҳақида адабиѐтшунос олимларимиз томонидан кўплаб тадқиқотлар
яратилган. Олимлар яратган мазкур монографик тадқиқотларда ижодкорларнинг
ижодий лабораторияси ниҳоятда теран ўрганилиб, тадқиқ этилган. Юқорида
айтилганидек, олимлар ижодкор шахснинг ҳаѐти ва ижодини тўлақонли очиб
бериш мақсадида, уларнинг шахсий архивига доир нимаики бўлса, ўрни-ўрнида
фойдаланиб, асарларининг яратилиш тарихини, бир сўз билан айтганда, ижодкор
лабораториясини батафсил очиб беришга муваффақ бўлишган. Хусусан,
Н.Каримов Чўлпон, Ҳ.Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Миртемир, Зулфия каби ХХ
аср адабиѐтининг йирик адиблари ҳақида йирик монографик тадқиқот яратган
бўлса, О.Шарафиддинов, М.Қўшжонов, У.Норматов, Р.Қўчқор, Н.Зиѐдуллаева,
О.Жўрабоев, М.Қўчқоровалар А.Қаҳҳор ижодий лабораториясини очиб беришга
уринишди. Қодирийшунослик соҳасида М.Қўшжонов, Н.Каримов, У.Норматов,
Б.Каримов, С.Тўлагановалар Абдулла Қодирий ҳаѐти ва ижодининг янги
қирраларини, ѐзувчининг бадиий маҳорат сирларини очиб беришди. Академик
629
Б.Назаров ―Ғафур Ғулом олами‖ монографик тадқиқотида адибнинг ижодий
лабораториясини янгича нигоҳ билан кузатиб, таҳлил этишга муваффақ бўлди.
Мазкур мақолада Шукур Холмирзаев шахсий архиви, жумладан,
―Олабўжи‖ романининнг қўлѐзмалари ҳақида маълумот беришни
режалаштирганмиз. Адиб ижоди шўро даври адабиѐтшунослигида ҳам, ундан
кейин ҳам кўплаб тадқиқотчи олимлар томонидан жиддий равишда ўрганилиб
келинмоқда. Масалан, У.Норматов, О.Тоғаев, Ҳ.Каримов, Ш.Дониѐрова,
Г.Тиловова, О.Тошбоев, М.Қўчқорова, О.Сафаров, К.Шаҳобов каби кўплаб
адабиѐтшунослар томонидан ўрганилди. Бу олимларнинг баъзилари тақриз
мақолалар, баъзилари диссертацион ишлар, баъзилари монографик тадқиқотлар,
адабий портретлар яратишди. Хуллас, қилинган ишларнинг барчаси Шукур
Холмирзаев ҳаѐти ва ижодининг қай бир қиррасини ўрганишга хизмат қилади.
Аммо шу яратилган тадқиқотлар орасида О.Тошбоевнинг ―Абадий замондош‖
монографик тадқиқоти ўзининг кўламдорлиги ва мазмундорлиги билан алоҳида
ажралиб туради. [3.] Тадқиқотчи Ш. Холмирзаевнинг ҳаѐтда ва ижодда қандай
шахс бўлгани, кўпгина асарларининг ѐзилиш тарихини ойдинлаштиради,
образлариннг прототиплари ҳақида жуда қизиқарли ва янги маълумотлар бера
олиши билан ўқувчининг диққатини ўзига тортади. Шунингдек, Шукур
Холмирзаевнинг ҳеч кимникига ўхшамаган феъли-атвори, асарларидаги табиат
ва жамият муносабати, шартли символлар, икки тузум ўртасида аросатда қолган
одам образи ниҳоятда теран бадиий тафтиш этилгани, образларнинг ҳаѐтий
асослари каби қатор ижодкор лабораториясини очиб беришга хизмат этувчи
―Шукур Холмирзаев замондошлари хотирасида‖ тўплами, адибнинг севимли
қизи Сайѐра Холмирзаеванинг хотира китоби ҳам бу соҳани янада теран
ўрганиш учун асосий материал, ҳужжат бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.
Шукур Холмирзаевнинг шахсий архиви қизи Сайѐра Холмирзаева ва аѐлининг
уйида сақланади. Шу масала юзасидан адибнинг қизига мурожаат қилганимизда,
Шукур Холмирзаевнинг қўлѐзмалари, ―Олабўжи‖, ―Қил кўприк‖ романлари,
―Наврўз‖, ―Алпомиш‖, ―Қушлар қишловдан қайтди‖, ―Ўзбекбобо‖ каби ўнлаб
ҳикоя ва эсселарининг бир нечта вариантларини кўрсатиб, тақдим этди. Ҳозирча,
биз аниқлаган маълумотларга кўра ―Қил кўприк‖ романининг 4-5 та варианти,
―Олабўжи‖ романининг 3-4 варианти ва бошқа ҳикоя ва эссе, адабий
мақолаларининг ўнлаб вариантлари борлиги аниқланди.
630
Назаримизда, бугунги адабиѐтшунослигимизда кечаѐтган янгича таҳлилий
методлар моҳияти Ш.Холмирзаев ижодий лабораториясини ана шундай ўрганиш
ва тадқиқ этишга ундамоқда. Адабиѐтшунос М.Қўчқорова ―Бир мактуб тарихи‖
тадиқотида Шукур Холмирзаевнинг Абдулла Қаҳҳор назарига тушган
―Тўлқинлар‖ қиссасининг журнал ва нашр варантини қиѐслаб, ўртадаги фарқлар,
тафовутларни аниқлаштириб, бир қисса устидаги адиб заҳматини, ижодкор
лабораториясини очиб берган эди.[6; 7.]
Биз адибнинг қизидан фотонусхаларни тўлиқ равишда олган ―Олабўжи― романи
қўлѐзмалари ҳақида тўхталамиз. Адиб таъбири билан айтганда, ушбу ―Романдан
катта ҳикоя‖да 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларидаги шароит
қамраб олинган. Агар асар совет даврининг сўнгги йиллари тасвири билан
бошланса, Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидаги ўзгаришлар
манзараси билан хотималанади.‖
―Олабўжи‖ романи 1991– йилда ѐзилган, ушбу асар илк бор ―Шарқ
юлдузи‖ журналининг 1992–йил 1-2-3-4 сонларида жамоатчилик эътиборига
ҳавола қилинди. ―Олабўжи‖ романи араб рақамлари асосида бобларга бўлинган.
Асар 137 қисм ва хотимадан ташкил топган. Ёзувчининг шахсий архивини
ўрганиш жараѐнида шу нарсани аниқладикки, мазкур роман ―Шарқ юлдузи‖
журналидаги нашр вариантигача, бир нечта вариантларда ѐзилган. Адибнинг
қизи Сайѐра Холмирзаеванинг шаҳодат беришича, ѐзувчининг ҳаѐтидаги кўча-
кўчлар туфайли, қўлѐзмаларнинг барчасини тўлиқ ҳолда сақлаб қолиш имконсиз
бўлгани сабабли, романнинг илк қоралама вариантлари сақланиб қолмаган.
Аммо романнинг роман шаклида шаклланган ҳолатидаги иккита қўлѐзма тўлиқ
ҳолда сақланган. Ушбу нусхаларнинг бирида роман матни тўлиқ ҳолда, яна бир
қўлѐзмасида эса тўлиқсиз ҳолда, аниқроғи, 45-саҳифадан кейинги қисмлар
сақланиб қолган. Маълумки, журналда асар ―романдан кичик ҳикоя‖ деган
изоҳ билан берилган. Ёзувчи романни нега бундай таърифлагани бизни
қизиқтирди. Ушбу саволимизга ―Абадий замондош‖дан жавоб топдик.
Адабиѐтшунос олим ф.ф.н Олим Тошбоевнинг адиб билан суҳбатида ―Шукур
ака, мана ―Олабўжи‖ романингиз ҳам ўз ўқувчилари қўлига бориб тегди. Аммо
шуниси ажабланарлики, асар ―романдан катта ҳикоя‖ деб аталган. Бу нимагадир
ишорами, ѐ…‖ [3. Б. 453.] - дейди. Устоз адиб бунга жавобан роман ―Шарқ
юлдузи‖ журналида ҳали тўлиқ вариантда эълон қилинмаганини, 7- 8 боби
631
журнал имкониятини ҳисобга олиб, қисқартирилганини маълум қилади ва
―романдан кичик ҳикоя‖ таърифининг сабабини қуйидагича изоҳлайди:
―Нисбатан мукаммаликка эришиш учун ўзимни алдаброқ йўл тутдим. ―Ҳикоя‖
деб атадим. Ҳикоя деганда одам ўзини тутиброқ, улоқиб кетмайроқ, лўндани
гапириб, тасвирга муносабатда ҳам ўзини чеклаб ѐзади.‖ Демак, ѐзувчининг
жавобидан маълум бўлмоқдаки, ―Олабўжи‖ романининг 7-8 боби бироз
қисқартирилган шаклда журналда чоп қилинган.
Афсуски, мазкур роман адибнинг ҳаѐтлигида ҳам, вафотидан кейин ҳам китоб
шаклида чоп этилмади. Ёзувчининг ўз эътирофларидан сўнг, ―Олабўжи‖
романини журнал вариантини эмас, шахсий архивидаги тўлиқ матни асосида
китоб шаклида бугунги китобхонлар ва адабий жамоатчиликка тақдим этиш
лозимлиги аѐнлашди.
―Шарқ юлдузи‖ журналидаги роман матни билан ―Олабўжи‖нинг қўлѐзма
варианти фарқлари, қайта ишланган ўринлари асарнинг илк саҳифаларидаѐқ
кўзга ташланади. Масалан,
Журнал вариантида 1- боб қуйидагича бошланади:
―Ултон Эрнест Сетон Томсоннинг ―Қўнғир айиқ‖ қиссасини ўқиб бўлиб,
ўйланиб ѐтган эди, телефон жиринглаб юборди. Йигит қандайдир махлуқ
чинқириғи эшитилгандай чўчиб тушиб, аланглади‖. [5.]
Қўлѐзма вариантда эса 1- бобдан олдин эса қуйидаги тасвир ва диалог
келтирилган:
―Стол чироғи қалпоғини чўғдек яшнатиб турибди. Унинг ѐнидаги мис столда
Ноз-неъматлар-у, шишалар ҳам қизғиш ранг олган. Хонанинг тўрида-диванда
қорни чойшабни кўтариб юборган йўғон бир киши чалқанча ѐтганча сигарет
чекяпти. Унинг биқинида сўлқиллаган бир жувон ѐнбошлаб ѐтибди. Кўзлари
ғамгин. Гиламдаги магнитафон унсиз, аммо чироғи ѐниқ.
-Тўқлибой ака, мени энди эрга бермасангиз бўлмайди, - деди жувон.-Алоқамизни
билмаганлар кам қолди, укам ҳам сезган…
632
Тўқлибой ака, бошини буриб, унга тикилиб қолди-да:
- Умуман, тўғри ўйлабсан, - деди. - лекин кимга берамиз сени? Биронта кўз
остингга олганинг борми?
- Менга барибир, - жавоб берди жувон. Анави қишлоқда битта дарвеш яшайди,
ҳали уйланмаган.
- А-аа, Ултонми? - У бироздан кейин сигаретини магнитафон қошида ѐтган
кулдонга босиб эзди ва жувоннинг елкасидан ўпди. - Бўлади. Фақат характери
қалтисроқ демасанг…‖ [4. Б. 20].
Фикримизча, адиб мазкур очиқ саҳнани роман қўлѐзмасидаги ҳолида журналга
тақдим этмаган. Бу лавҳа журнал вариантда асар ичига сингдириб, юборилган.
Бундай тафовутли ўринлар бир неча бобларда кузатилади. Биз асар қўлѐзмаси
билан журнал нусхасини таққослаганимизда романнинг 109 бобидан тортиб 119
боблари ѐзувчи айтганидек, журналда берилмаганига кузатдик. Қўлѐзмада эса
мазкур боблар тўлалигича сақланган. Шунингдек, 121- боб журналда
берилмаган. Адибнинг бу ҳақидаги изоҳи ―Шарқ юлдузи‖ журналида эълон
қилинган романнинг 120- бобида илова сифатида шундай келтирилади: ―Ойнома
имкониятларидан келиб чиқиб, асарнинг бир неча боби тушуриб қолдирилди.
Уларда Ултоннинг жиннихонадан қочиши,қува-қув, Тарақановнинг уйига кириб
қолиши(онаси билан суҳбат: додҳони даволаган дўхтир кампирнинг холаси
бўлиб чиқади...), сўнг зиѐли беканинг ѐрдамида полигондан ҳам чиқиб олиб,
қишлоққа етиб бориши...тасвирланади‖. Бу борадаги илмий изланишимиз ҳали
давом этади.
Дарвоқе, ―Олабўжи‖ романи кўплаб адабиѐтшунослар, танқидчилар
эътиборига тушди. Роман ҳақида бир-бирига қарама-қарши фикрлар пайдо
бўлди. Жумладан, Санжар Содиқов романга тақриз ѐган филология фанлари
доктори И.Мирзаев фикрига қарши чиқиб: ―Асар композицион жиҳатдан
номукаммал ва тарқоқ чиққан. Шунга қарамай, филология фанлари доктори
И.Мирзаев ўзининг «Ўзбекистон адабиѐти ва санoати― газетасида чиққан
тақризида бу асарни бутунича ижобий баҳолаган. Аслида „Олабўжи― асари ҳам
худди ―Йўловчи‖ романи каби Ш.Холмирзаев ижодида ўткинчи бир воқеа бўлиб
қолади, чунки у бадиий жиҳатдан жуда заиф чиққан,‖ [2. Б. 665].
633
- дея иддао қилади. Бизнингча, С.Содиқов каби ―Олабўжи‖ романи ҳақида
кескин салбий хулоса чиқариш ножоиздир. Чунки асарда Тўқлибой Қўчқоров
мисолида олабўжидан баттар тубан, маънавияти, ахлоқи кир босган, қўрқинчли
кимсалар фош этилса, тоза руҳиятли инсоннинг қандай қилиб, жинни ҳолига
тушиб қолиши, руҳий оламининг бузилиши асар воқеалари давомида очиб
берилади. Бундан ташқари, асарда жамиятнинг жуда кўп муаммолари, халқнинг
тили-ю дилида турган гаплар қаламга олинади. Жумладан, асарда ўрта
мактабларда билим беришнинг пастлиги, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг
саводсизлиги, ўқув бинолари таъмирлашга муҳтожлиги, хотин-қизлар
аҳволининг ночорлиги, чўпонлар турмушининг заҳматлари, тиббий
хизматининг қониқарсизлиги, болалар ўлимининг кўплиги, тиббий асбоб-
ускуналар, дори-дармонлар етишмовчилиги муаммолари ҳам қаламга олинади.
Шунингдек, асарда тарихга назар солиниб, ўлкамизнинг руслар томонидан босиб
олиниши, мустамлакачиликнинг моҳияти ва оқибатлари, турғунлик ва қайта
қуриш йилларининг турли-туман қирралари, иллатлари, даҳшатлари ва
фожиалари, бугунги куннинг афзалликлари ҳақида ҳам кўплаб фикр-
мулоҳазалар, қарашлар, ҳис-туйғулар ҳам ифода қилинади. Бир сўз билан
айтганда, Шукур Холмирзаев ―Олабўжи‖ романида ўтиш давридаги Ўзбеклар
ҳаѐтидан ҳикоя қилган. Шу жиҳатдан қаралганда, бу асарнинг келажак авлод
ичида китобхонлари бўлишига ишонаман. Агар бу асар чоп қилинса, айни
мақсад сари асосий қадам қўйилган бўлар эди. Ш. Холмирзаев асарларининг бу
каби очилмаган қирралари ниҳоятда кўп. Уларни ўрганиш, тадқиқ этиш ѐш
олимлар олдида турган вазифалардан бири эканини юқоридаги
фикрларимизнинг ўзи яққол кўрсатмоқда. Зеро ―ѐзувчиларнинг шахс ва ижодкор
сифатидаги хусусиятларни, уларнинг шоир ѐки адиб бўлишига туртки бўлган
омилларни, яратган асарларида ўз-ўзини оддий инсон кўринишида ўрганиш
фойдадан холи бўлмайди. …‖[1. Б. 246].
Адабиѐтшуносликда ижодкор лабораториясини ўрганиш, бинобарин
адибларнинг шахсий архивидаги қўлѐзмалар, бир асарнинг бир неча
вариантлари, кундаликлар, қайдлар, хатлар, ѐзувчининг таржимаи ҳолига доир
ѐзувлар, ҳужжатлар барча-барчаси катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, бирор
адибнинг ҳаѐти ва ижоди, асарларининг яратилиш тарихи, образлар ва
сюжетларнинг ҳаѐтий заминини аниқлаштиришдаги ѐзувчининг яқинлари,
634
дейлик, фарзандлари, қавм-қариндошлари, бир сўз билан айтганда,
замонодошларининг хотиралари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Аммо баъзи
хотира ѐзувчилар ―йўқ‖ ѐки ―бўлмаган воқеаларни‖ ҳам ―ўзларини асосий
қаҳрамонга айлантириб‖ хотира ѐзишга уринадиларки, бундай типдаги
битикдаги битиклар ѐзувчининг ҳаѐти ва асарларининг биографиясини
ойдинлаштиришда чалкашликларга йўл очади.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Адизова Ободон. Шарл Огюстин де Сент-Бѐв-биографик метод асосчиси.
―Ўзбекистонда хорижий тиллар‖ илмий-методик электрон журнали/2019 йил. 4-
сон.
2. Содиқ С. Янги ўзбек адабиѐти тарихи. - Тошкент: ―Ўқитувчи‖ нашриѐти
матбаа ижодий уйи.
3. Тошбоев О. Абадий замондош. Шукур Холмирзаев ҳаѐти ва ижодий
фаолиятидан лавҳалар. – Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат
нашриѐти, 2018.
4. Холмирзаев Ш. Олабўжи // Шарқ юлдузи,1992. ғ1; ғ2; ғ3; ғ4.
5. Қўлѐзма. Олабўжи романи қўлѐзмаси.
6. Қўчқорова М. ―Ўтмишдан эртаклар‖ тадқиқи. – Тошкент: Янги аср авлоди,
2016.
7. Қўчқорова М. Абдулла Қаҳҳор Истиқлол адабиѐтшунослиги кўзгусида. –
Тошкент: Академнашр, 2018.
635
Do'stlaringiz bilan baham: |