Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

Затворга таъсир қилувчи кучлар. Затворга таъсир этувчи юклама 
затвор очилиши ва гидравлик режимига боғлиқ. Затвор оралиқни тўлиқ ёпганда 
унга
 гидростатик босим таъсир этади ва у асосий босим ҳисобланади. Затвор 
элементлари мустаҳкамлик ҳисоби максимал юклама учун олиб борилади, у 
затвор барча эксплуатация ҳолатларининг бўлиши мумкин бўлган оралиғида ва 
гидравлик режимларида содир бўлади.
Асосий юкламалар бирикмаси максимал сув сатҳда ва (шамол ҳисобга 
олинганда), максимал босимда ва нормал эксплуатация шароитида аниқланади. 
Махсус юкламалар бирикмаси тўлқин таъсири ҳисобга олинганда жадаллашган 
сув сатҳда ва катострафик ҳолатлар ҳосил бўлиши мумкин шароитларда 
(эксплуатация шароитлари бузилганда) аниқланади. Затворга таъсир этувчи 
шамол босими ҳисоблар асосида аниқланади. Лаборатория ва ҳисоб 
маълумотлари бўйича баъзи бир ҳолларда шамол босими гидростатик 
босимнинг 50% дан камроқ қисмини ташкил этади. Баландлиги катта бўлмаган 
тўлқинлар ва оралиғи кичик бўлган тирқишларда тўлқин босими ҳисобга 
олинмайди. Чўкиндилар босими уларнинг затвор олдида тўпланиши билан 
затворнинг ўзаро таъсирига кўра актив ёки пассив босим сифатида аниқланади. 
Кичик балндликдаги тўлқин босимининг затворга таъсири ҳисоб қилинмайди. 
Шамол таъсири затвор тўлиқ кўтарилганда ҳисобга олинади. Атмосфера 
босимининг конструкцияга таъсири вакуум бўлганда намоён бўлади, унинг 
қиймати тадқиқот ёки ҳисобий маълумотлар бўйича қабул қилинади. Затвор 
оғирлиги бошланғич ишлаб чиқиш босқичида эмпирик формулалар ва 
графиклардан аниқланади. 
Гидродинамик босим затвор қопламасига гидростатик босимга кўра кам 
юклама билан таъсир қилади, (5.4 - расм). Затвор пастки қиррасига таъсир 
этувчи гидродинамик ва гидростатик босимлар қиймат ва йўналиши унинг 
шакли, ўлчамлари ва қиялигига боғлиқ. 


201 
5.4 - расм. Ясси затвор қопламасига таъсир этувчи гидродинамик босим 
( пунктир чизиқ билан гидростатик босим кўрсатилган.) 
Затвор қисман кўтарилганда, унга гидродинамик босим таъсир қилади, у 
кўтариш кучи ўзгариш эҳтимолини баҳолаш ва гидродинамик юкламадан ҳосил 
бўладиган пульсация ва зўриқишларни аниқлайди. Пульсация ва зўриқишлар 
затворни тебраниш ҳолатига олиб келади. Тебраниш затвор материали 
чарчашини келтириб чиқаради, қуйилма қисмларга узатилади, уларни бетон 
билан боғланишини бузади, оралиқ деворлар ва иншоот бошқа элементларига 
таъсир қилади. Баъзи бир затвор конструкциялари учун тебраниш хавфли 
бўлган резонансни пайдо бўлишига сабаб бўлади, ва у конструкциянинг 
деформацияланишга олиб келади. 
Затвор пастки қирраси силлиқ бўлган, юқори бьеф томонга қия 
жойлашган, затвор остидан сув оқиб чиқиш энг қулай режим ҳисобланади (6.5-
расм, b). Затвор пастки қиррасидан сиқилиш туфайли сиқилишнинг ёпиқ 
областида вакуум, пулсация характерига эга бўлган пастга йўналтирилган куч 
ҳосил бўлади (5.5 - расм, а). Учли зичлагич юзаси деярли бўлмаганлиги 
сабабли, вертикал йўналишдаги мумкин бўлган босим таъсир этмайди (6.5-
расм, d). Затвор туширилганда ёғочли зичлагичга юқорига йўналган 
фильтрация босими таъсир этади (6.5-расм, e), затвор остидан сув оқиб 
чиқишда эса ёғочдан ажралган оқим ёпиқ ажралган область ҳосил қилиб, пастга 
йўналган куч пайдо бўлади (6.5-расм, e). 


202 
5.5 - расм. Затвор пастки қиррасига оқимнинг таъсири: 
1-тирқиш ёпилганда босим эпюраси (ҳисобий). 
Затвор пастки қиррасига таъсир қилувчи вертикал куч затвор очилиш 
баландлигига кўра пастга ёки юқорига йўналган бўлиши мумкин. Затворни 
остонага тушириш пайтида ва тирқиш тўлиқ ёпилганда куч юқорига йўналган 
бўлади (6.5-расм, а,б,e). Тирқиш ёпилганда қарши босим кучи қиймати босим 
эпюраси юзаси ҳисоби бўйича, қисман очилганда ҳисоб ёки тадқиқот асосида 
аниқланади. (6.5-расм, а, e) схемалари учун пастки қиррадан оқим ажралган 
областда вакуум 0,6 м сув устинигача етади ва пастга йўналган сўрувчи куч 
в
W
ҳосил бўлади.
Чуқур жойлашган затворлар кўмилишига йўл қўймаслик учун, затвордан 
кейин ҳосил бўладиган бўшлиққа ҳаво юборилади (5.6 - расм).

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish