Босимни иншоот остонасига узатувчи затворлар:
1) секторли, ўқлари пастки ва юқори бьефлар томонидан жойлашган ва ўз
ўқи атрофида айланувчи (5.1 - расм, f,g);
2) томсимон, иккита шитдан ташкил топган, горизонтал ўқ атрофида
айланади;
3) клапанли, битта щитдан ташкил топган, горизонтал ўқ бўйича
бурилади (5.1 - расм, h);
4) пазга ўхшаш конструкциядан ён деворга қараб оралиқларни беркитиш
учун силжитиладиган (5.1 - расм, и);
197
5) бурилувчи фермали затворлар оқими бўйича жойлашган фермаларга
маҳкамлаб қуйилади ва оралиқни ёпиш учун вертикал ҳолатда
ўрнатилади, сўнгра ферма оралиқларига шитлар ёки спицалар
ўрнатилади (5.1 - расм, j);
6) бурилувчи рамалар, оқим жойлашган ўқлар атрофида бурилади,
рамалар вертикал ҳолатда бевосита оралиқни ёпади (5.1 - расм, k);
7) оғма затворлар бунда унинг таянч металл устунлари ҳам оғма
кўринишда бўлиб, затвор оралиғи ясси тўсинлар билан беркитилади
(5.1 - расм, l);
8) юмшоқ, қобиғни матодан тайёрланади, улар сув ёки ҳаво билан
тўлдирилади (5.1 - расм, m).
Босимни остонага ва оралиқ деворларга (ён деворларга) узатувчи
затворлар:
1) устунли, ясси затворлар бирлаштирилган устунлар кўринишида бўлиб,
устунлар оралиғини ёпувчи шитдан келадиган юкламани қабул қилиб, устунлар
остонасига ва кўприкнинг пастки қиррасига таянади (5.1 - расм, о);
2) клапанли, айланувчи (5.1 - расм, n);
3) сузиб юрувчи (батапорталар), тирқишларга сузиш давомида
яқинлашиб келувчи ва тушириш учун сув билан тўлдирилувчи затворлар
(5.1 - расм, r).
Чуқур жойлашган затворлар таснифи. Чуқур жойлашган затворлар
характерли белгилари, юза жойлашган затворлар каби сув босимини иншоотга
узатиш билан белгиланади.
Сув босимини иншоотга бевосита таянч ҳаракатланувчи қисмлар орқали
узатувчи затворлар. 1) ясси (5.2 - расм, а); 2) сегментли (5.2 - расм, b).
Босимни затвор жойлашган корпус орқали узатувчи затворлар:
1) задвижкалар, илгариланма ҳаракат қилади (5.2-расм, d);
2) дискли (дроселли), вертикал ёки горизонтал ўқда айланма ҳаракат
қилади (5.2-расм, e);
198
3) игнасимон, қўзғалмас цилиндр 1 дан чиқадиган поршен қўзғалувчи
цилиндр 2 илгариланма ҳаракат қилиб, тирқиш 3 нинг игнасимон қисмини
ёпади (5.2-расм, f);
5.2- расм. Чуқур жойлашган асосий затвор турлари.
4) конусли (телескопик), бу затворларда цилиндр 1 нинг илгариланма
ҳаракати қўзғалмайдиган цилиндр 2 билан сув ўтказувчи қувур охиридаги
конус 3 оралиғидаги тирқишни ёпади (5.2-расм, е);
5) бурилувчи цилиндрли (5.2-расм, h) ва шарсимон (5.2-расм, i).
6) Тенглаштирувчи, босимни иншоотга узатмайдиган:
цилиндрли ва ҳалқасимон (ён томонсиз), тенглаштирилган сув босими
билан, илгариланма ҳаракат (5.2-расм, j, k );
Do'stlaringiz bilan baham: |