Ызбекистон Республикаси =ишло= ва сув хыжалиги вазирлиги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/57
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#83013
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
УЗУМЧИЛИК

ХқМх100/0 
бу ерда: Х- солиниши лозим бўлган ўғитлар миқдори, кг/га; 
М- соф ҳолда солинадиган озиқ моддаларнинг миқдори, кг/га; 
О- ўғит таркибидаги соф озиқ модда, %. 
57 


Минерал ўғитларни ерга солишдан олдин улар диаметри 5-10 мм 
катталикда қилиб майдаланади. Турли ўғитларни фақат тупроққа солиш 
олдидан аралаштириш мумкин. 
Ўғитлар ерга 25-30 см чуқур қилиб солинади, ўғит солиш билан бир 
вақтда қатор оралари чуқур қилиб юмшатилади. қатор оралари чуқур 
юмшатилмайдиган йиллари ўғитлар кузда ва баҳорда ПРВН-2,5 маркали 
ўғит сочадиган мосламалар ёрдамида солинади. Фосфорли ва калийли 
ўғитлардан фарқ қилиб азотли ўғитларни баҳорда юза солиш мумкин, 
аммо уларни кейинчалик албатта кўмиш керак. Ток ўсув даври бошларида 
озиқ моддаларга жуда талабчан бўлади. Шуниг учун фосфорли, калийли 
ўғитлар ва азотли ўғитларнинг 25% кузда, азотли ўғитларнинг қолган 
қисми эрта баҳорда куртаклар ёзгунга қадар солинади. Агар фосфорли ва 
калийли ўғитлар кузда солинмаган бўлса, улар баҳорда азотли ўғитлар 
билан бир вақтда солинади. Азот ювиб кетмаслиги учун кузда аммоний 
шаклида солинади. У токларнинг кузги-қишги ўсиш ва илдизларининг 
фаолияти учун зарур. Кузда азот солингандан кейин токзор суғорилади. 
Токларга қўшимча озиқ шу йилги ҳосил учун мева тугиш ва келгуси 
йил учун ҳосил навлари (элементлари) вужудга келиши учун озиқ 
моддаларни кўп миқдорда талаб қиладиган даврда берилади. Ток 
гуллашига 15-20 кун қолганда гектарига 60 кг азот, 45 кг фосфор ва 15 кг 
калий бериб биринчи марта қўшимча озиқлантирилади (соф озиқ модда 
ҳисобида). Биринчи ўғит солинганда 20-25 кун ўтгач биринчи марта 
солингандаги миқдорда ўғит солиб, иккинчи марта озиқлантирилади. 
Аммо ток яхши ўсганда иккинчи қўшимча озиқлантиришда азот солинади.
Сув кучли сизиб ўтиши натижасида азотли ўғитлар ювилиб кетиши 
мумкин бўлган шағалли ерларда азотли ўғитларни яхшиси икки-уч марта 
қўшимча озиқлантирилганда солиш маьқул, бу ишни ток гуллаб бўлгандан 
кейин 20 кундан кечиктирмасдан тугаллаш лозим. 
Чучук сизот сувлар юзада жойлашган суғорилмайдиган токзорларда 
фосфорли ва калийли ўғитлар кузда ёки эрта баҳорда азотли ўғитлар билан 
бир вақтда солиниб, ўсув даври давомида ҳам озиқлантирилади. 
қишда шўри ювиладиган ерларда ўғитлар эрта баҳорда, токларни 
очишдан олдин ёки ер ювиб бўлинган захоти солинади. 
Ўғитлар икки-уч йилда бир марта чуқур (50-60 см) қилиб қатор 
оралатиб солинади, шу билан бир вақтда ер ПРВН-2,5 маркали машина 
билан юмшатилади. 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish