Ызбекистон Республикаси =ишло= ва сув хыжалиги вазирлиги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/57
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#83013
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
УЗУМЧИЛИК

Адабиётлар: 5,6,7,10,11. 

 
14
.Машғулот 
Такрорда органик ва минерал ўғитлар солиш меёрини ҳисоблаш.
Ўғит солиш схемалари. 
 
Машғулот мақсади. Токзорларда қўлланадиган органик ва минерал 
ўғитларни ҳисоб-китоб қилиш билан танишиш ва ток ўсимлигининг 
ўғитларга бўлган эҳтиёжини аниқлашни ўрганиш. 
Умумий машғулот. Токзорга солинадиган ўғитлар миқдори 
токзордаги узум ҳосилдорлигини ошириши ва келгусида тупроқ 
унумдорлигини яхшилашга имконият берадиган бўлиши керак. Бу 
мақсадга мувофиқ солинадиган ўғитлар миқдори илмий текшириш 
ташкилотларида ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқаришдаги ҳар бир 
узумчилик районларида текширилиб, аниқланган схема бўйича режали 
амалга оширилмоқда. Тупроқни ағдариб ишлов беришда, узум кўчатини 
экиш вақтида, ёш ҳосил берадиган ва ҳосилли токзорнинг ўсув даврида, 
шунингдек, она токзор ва узум кўчатзорида солишга мўлжалланган 
органик ва минерал ўғитлар миқдорини муайян шароит учун тавсия 
этилган муддатлари бўйича тақсимланиши ўғит солиш схемасига киради. 
56 


Солинадиган органик ўғитлар миқдори: 
Тупроқ-иқлим шароитига боғлиқлигида токзорга 2-3 йилда бир марта 
гектарига 20-40 тонна гўнг солинади. Уларни махсус машиналар ёрдамида 
ёки қатор ораларига сочиш йўли билан солиб дархол ер чуқур (камида 25-
30 см) ҳайдаб юборилади. 
Минерал ўғитларни солиш миқдори: 
Токзорга солинадиган ўғит миқдори тупроқнинг унумдорлигига ва 
токлардан олинадиган ҳосилга боғлиқ. Ер қанчалик унумсиз бўлса, ўғит 
шунча кўп солиниши, шунингдек олинадиган ҳосил қанча кўп бўлса, ўғит 
ҳам шунга қараб кўпайтирилиши керак. 
Токзор барпо қилиш учун ажратилган майдон тупроқнинг 
унумдорлигини ошириш учун ерни ағдариб ҳайдашдан олдин гектарига 
180-
220 кг дан фосфор ва 100-120 кг калий (соф озиқ модда ҳисобида) 
минерал ўғит ёки 40 тонна гўнг солиш керак. 
Ёш токзорлардаги кўчатлар ўтқазилгандан кейинги биринчи йили 
яхши ўсмаса, майнинг охири-июнда қўшимча озиқлантириш тариқасида 
ўғитланади. Бунда ёш токзорга 60 кг азот ва 45 кг фосфор солинади.
Иккинчи йили ҳам фақат туплар яхши ўсмай қолганда қўшимча 
озиқлантирилади. Учинчи йилдан бошлаб ҳосил бераётган токзорларга 
солингандаги сингари берилади. Агар ер ток экишга тайёрланганда 
ўғитланмаган бўлса, иккинчи йили ток очишда гектарига 90 кг фосфор ва 
120 кг азот солиш зарур. 
Ҳосил берадиган токзорларни ўғитлаш нормаси гектарига: 120 кг 
азот, 90 кг фосфор ва 30 кг калий ёки минерал ўғитга айлантириб 
ҳисоблаганда 353 кг аммиакли селитра, 600 кг аммоний сульфат, 500 кг 
суперфосфат ва 60-90 кг калий туз солинади. Фосфор донадор қилиб 
солингани маьқул. Бундан ташқари, минерал ўғитлар қўшимча озиқ 
тариқасида ҳам берилади. 
Минерал ўғитлардаги асосий озиқ элементлари миқдорига келганда 
азот аммиакли селитрада 34% ни, аммоний сульфатда 20,5% ни, 
карбамидда 45%, аммофосфада 11% ни, фосфор суперфосфатда 19% ни, 
аммонитралаштирилган суперфосфатда 11% ни қўшсуперфосфатда 44% 
ни, калий эса калий хлоридда 60% ни, калийли тузда 30 ва 40% ни ташкил 
қилади. 
Токзорда солинадиган минерал ўғитлар миқдорини аниқлаш учун 
қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин; 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish