Ызбекистон Республикаси =ишло= ва сув хыжалиги вазирлиги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/57
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#83013
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
УЗУМЧИЛИК

Материал ва жиҳозлар: 1. Калта, узун ва аралаш ўсимликлари 
бўйича тўғри кесилган хар хил шаклли туплар намуналари.
2.Хар хил шаклли кесилмаган туплар ва унинг қисмлари - занг хосил 
новдалари билан, туплар ривожланиши ва ўсиш кучига мос равишда тўғри 
юклама ва нотўғри (кам ёки кўп юклама) намуналари.
Назорат саволлари:
Туплар, кўзлар ва новдалар юкламаси.
«Туплар юкламаси» ва «кесиш узунлиги» тушунчалари.
Ток кесиш хиллари. 
Ток кесиш узунлиги. 
Мўлжалланган хосилнинг ток тупи юкламасига боғлиқлиги. 
Туп юкламалари аниқлаш методлари. 
Адабиётлар: 1,5,6,7,8. 
13.Машғулот 
 
Кесиш қоидаси. Унинг ўтказиш муддатлари. Ишчи 
қуролларини кесишга тайёрлаш. 
 
Машғулот мақсади: Ток туплари кесишнинг асосий қоидалари ва 
иш қуролларини кесишга тайёрлаш билан танишиш. 
Умумий маълумот: Ток туплари хосилли новдаларини кесиш 
узунлиги уларнинг йўғонлигида аниқланади. Новда қанча йўғон бўлса, 
52 


улар шунча узун кесилади ва тескариси, новда қанча кучсиз бўлса улар 
шунча калта кесилади. 
Одатда бир йиллик новдалар бўғимдан 2-3 см юқоридан кесик 
қилиниб, қисқартирилади. Новдада узум боши ва жингалаги бўлмаса, 
бўғими бўйича кесилади, шундай қилиб бундай бўғимларда диафрагма 
тўсиқлари бор, қайсики новданинг ички тўқималар шикастланишдан 
сақлайди.
Агар бўғим оралари бўйича кесик қилинса, бунда у кўздан 2-3 см 
юқорида ток қайчи билан кўз томонидан қарама-қарши бир томонга нишаб 
қилиб кесилган бўлиши керак. 
Бир йилик новда ёки кўп йиллик қисмларини бутунлай олиб 
ташланадиган бўлса, кунда қолдирилмайди. Кесик юзаси текис ва силлиқ 
бўлиши керак, чунки яранинг битиб кетишини тезлаштиради. Кесаётганда 
ток қайчининг пичоғи новданинг қолдирилаётган томонида туриши. Чап 
қўл билан эса новданинг олиб ташланаётган қисмини бир оз босиб туриш 
керак. Бу йўғон зангларни кесишни анча осонлаштиради. қари занглар, 
қуруқ кундалар арралаб ташланади. Кесилган жой боғ пичоғи ёки ток 
қайчи билан тозаланади.
Кесик ва жароҳатлар зангнинг бир томонидан қилинган маъқул, кесик 
текис, пастки куртакка қарама-қарши йўналган бўлиши керак. Одатда, 
ички бундай кесик тез битади. Жароҳат хосил бўлиши билан новданинг 
қарама-қарши томони тўқималарни ўлишига олиб келади. Жароҳатлар 
яқинига ёнма-ён жойлашган тўқима майдонлар бутунлигича ўлади. 
Кесиклар ўлчами кичик қилиш ва қолдирилган новдалар шохларига 
кесиклар тегиб кетмаслиги жуда зарур. Кесишда хосил звеносидаги ўтган 
йили хосил берган новда тўлиқ олиб ташланади, ўринбосар новдада ўсиб 
чиққан 2 та новдалардан пастки ўринбосар новдага, юқоридаги эса янги 
ҳосилли новдага кесилади.
Кесишда хосил звеносидаги ўринбосар ва хосилли новдалар икки 
йиллик новдани хар хил томонларида жойлашади. Ўринбосар новдалар 
хосилли новдаларга мос равишда уларнинг қуйида, туп томонлари 
ташқарисида, қаторни ишлов берадиган томонида жойлашгани маъқул. 
Бундай ўринбосар новдаларни жойланиши, кесишдаги жарохатни 
ичкарида жойланиши ва туп шаклларини тўғри сақланишини 
таъминлайди. Жарохатни бир томонли хосил бўлиши, нормал жойланиши 
учун ўртасининг ташқи томонида бўлган, пастки яхши шаклланган 
ўринбосар новда кўзлардан ривожланган новдаларни хосилли новдага 
ҳамда ўринбосар навдаларга кесиш керак бўлади. Кесишда ортиқча кўзлар 
қолдирилади, агар ўринбосар новдада биринчи яхши ривожланган кўз 
ичига қараган бўлса, улардан ривожланган новдалар, хомтокда олиб 
ташланади. 
53 


Кучли ўсадиган новдаларда мева звеносини кучайтириш тўхтатилиши 
билан иккита хосилли новдасига битта 3-4 кўзли ўринбосар новда 
қолдирилади. Агар ўринбосар новдадан битта хам новда ривожланмаса ёки 
улар кучсиз ривожланса, бунда ўтган йилги хосил новдаларда 
ривожланган энг пастки новдалардан хосилли звено шаклланади. Бундай 
холатда ўринбосар новда сифатида бачки новдадан фойдаланиш мумкин 
бўлади. Агар ўринбосар новдада битта новда ривожланса уни яна калта 
кесиш керак, ўринбосар новдага кўп йилги новдада жойлашган яхши 
ривожланган новда хосил бериш учун танланади.
Ток тупнинг кўп йилги қисмлари ер-ости танаси ва зангларидаги 
ухловчи куртаклардан ривожланган ғовак (эркак) новдалар Евро-Осиё 
узум навларининг кўпчилигида биринчи йили хосил бермайди. Бироқ бу 
новдаларда нормал куртаклар хосил бўлади ва булардан кейинги йили 
хосил новдалар ривожланади. Шунинг учун ўсувчи ва бачки новдаларни 
хосил новда сифатида қолдириш мумкин. Агар тупда янги занг 
шакллантириш ёки эски қисмларини ёшартириш талаб қилинса, тупнинг 
кўп йиллик қисмларидаги ухловчи куртаклардан ривожланган қулай 
жойлашган бачки ва ғовак (эракак) новдалардан фойдаланилади.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish