3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
ривожланиш тизимларини қуриш ва ишлатиш кўзда тутилган. Истеъмолчиларни
иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш самарадорлигини ошириш, унинг
ишончлилигини юқори даражада сақлаш ҳамда атроф-муҳитга минимал таъсир
қилиш вазифалари қўйилган.
Германиянинг энергетика бозори Европадаги энг йирик бозорлардан биридир.
Иссиқлик энергияси манбаларининг умумий ўрнатилган қуввати 0,2 пикоджоул/
соатни ташкил қилади. Германияда 1400 га яқин иссиқлик энергетикаси тизимлари
ишлайди, уларнинг улуши 13,9% ни ташкил қилади. Шу билан бирга, иссиқлик
энергетикасининг улуши Ғарбий ва Шарқий Германия ўртасида сезиларли даражада
фарқ қилади. Мамлакатнинг ғарбий қисмида иссиқлик электр станциялари тахминан
9%ни, шарқда эса 30%ни ташкил қилади. Иссиқлик энергетикаси тизимларида
ишлаб чиқарилган иссиқликнинг асосий қисми ИЭСларга тўғри келади ва бу
кўрсаткич 2021 йил охирида 83%га тенг бўлган. 5,8 миллионга яқин уй хўжаликлари
24,7 минг. км узунликдаги Германиянинг иссиқлик энергетикаси тизимларининг
тармоқларига уланган.
Германиянинг замонавий энергетика сиёсати қайта тикланувчи энергия
манбаларини жорий этишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг юқори
даражасига ва энергия тежайдиган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.
У юқори даражадаги ижро, қатъий назорат ва дастурий тадбирларни амалга ошириш
масъулияти билан ажралиб туради. 2021 йилда иссиқлик энергетикаси тизимларида
қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 12%ни ташкил этган. Германия
2030 йилга келиб иссиқлик энергетикаси тизимларида қайта тикланувчи энергия
манбаларининг улушини 30%га етказишни мақсад қилган.
340 та компания истеъмолчиларга иссиқлик энергетикаси тизимларида фаолият
юритади. Шу билан бирга, иссиқлик бозорида 1990 йилларда Германия энергия
бозорини либераллаштириш даврида ташкил этилган хусусий компаниялар ҳам
мавжуд.
Германия энергетика бозори, асосан, марказлаштирилмаган тизимлар билан
ифодаланганлиги сабабли, истеъмолчининг ўзи иссиқлик ва электр таъминотининг
қайси турини, унинг қурилиши ва фойдаланиш харажатларига қараб афзал
кўришини ва таъминот бўйича рақобатни ҳал қилади.
Иссиқлик энергетикаси соҳасида энергия бозори рақобатбардош бўлиб,
бу улгуржи рақобат, шу билан бирга, марказлаштирилган тизимлар томонидан
етказиб бериладиган энергия тарифлари индивидуал иссиқлик ва электр
таъминоти харажатларидан ошмаслиги керак, бу эса иссиқлик энергетикасининг
рақобатбардошлигини таъминлайди. Агар иссиқлик энергетикаси тизимларининг
иссиқлик тармоқларига уланган истеъмолчиларнинг манфаатлари бузилган бўлса,
улар жамоат бирлашмалари ва мулкдорлар жамоалари томонидан ҳимоя қилинади.
Энергия учун тариф истеъмолчилар учун мақбул бўлган доирада шакллантирилади
ва реал инвестицияларни режалаштириш имкониятини беради[11]. Германияда
иссиқлик ва электр энергияси учун тарифлар давлат томонидан тартибга солинмайди,
улар энергетика бозоридаги рақобатбардош нархлар асосида белгиланади[12].
Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишнинг
анъанавий технологиялари эволюцияси билан бир қаторда, электр таъминотини
151
Do'stlaringiz bilan baham: |