3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
шароитлари билан боғлиқ. Бироқ, хорижий амалиёт шуни кўрсатадики, Россияда
иссиқлик энергетика тизими ягона эмас.
Дания ҳақли равишда интеграциялашган, экологик тоза иссиқлик энергетикаси
тизимларини қуриш бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Данияда
олтита йирик ва 400 га яқин кичик ва ўрта тизимлар мавжуд бўлиб, улар йилига
1,1 Пикоджоул иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаради[8].
Иссиқлик энергетикаси мамлакат истеъмолчиларининг қарийб 64 фоизини
таъминлайди ва йирик шаҳарларда бу кўрсаткич 98 фоизга етади (Копенгаген,
Оденсе). Истеъмолчилар (кооперативлар)га ва айрим ҳолларда хусусий
компанияларга тегишли бўлган 400 га яқин корхоналар истеъмолчиларга иссиқлик
хизматларини кўрсатмоқда. Данияда кўмир, газ ёки бир неча турдаги ёқилғи билан
ишлайдиган йирик иссиқлик электр станциялари, биоёқилғи ва чиқиндилар билан
ишлайдиган мини иссиқлик электр станциялари, чиқиндиларни ёқиш заводлари,
иссиқлик насос қурилмалари ҳам мавжуд. Улардаги захира қозонлари газ, кўмир
ва дизель ёқилғисида ишлайди, шунингдек, иссиқлик энергиясини сақлаш учун
омборлар киради[9].
Шу билан бирга, Данияда марказлаштирилмаган иссиқлик ва электр таъминоти
сектори фаолият юритмоқда, унинг бир қисмини алоҳида иситиш мосламалари,
ёғоч ва бошқа биочиқиндиларга асосланган манбалар, шунингдек, иссиқлик
насослари ва электр иситиш тизимларига эга газ таъминоти тизимлари ташкил
этади. Марказлаштирилмаган манбалар томонидан иссиқлик энергиясини ишлаб
чиқаришнинг умумий ҳажми тахминан 0,07 пикоджоулни ташкил қилади.
Данияда иссиқлик энергетикаси тизимида электр энергияси бозори нотижорат
кооперативлари тамойили асосида фаолият юритади. Иссиқлик ва электр таъминоти
соҳасидаги техник сиёсат иссиқлик энергиясини тежаш ва иссиқлик манбаларидан
атроф-муҳитга чиқиндиларни камайтиришга қаратилган. Бунга иссиқлик ва
электр энергиясини биргаликда ишлаб чиқариш билан иссиқлик энергетикаси
тизимларини ҳамда географик жиҳатдан тарқалган истеъмолчиларнинг мумкин
бўлган максимал сонини қамраб оладиган кичик марказлаштирилмаган тизимларни
ўзаро мeтаносиблиги ҳисобига эришилади. 2050 йилгача Дания ҳукумати иссиқлик
энергетикаси тизимларини қайта тикланувчи энергия манбаларига 100% ўтишни
ўз олдига мақсад сифатида қўйган[10].
“Иссиқлик ва электр таъминоти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ белгиланган
нархлар ўз-ўзини таъминлашнинг умумий иқтисодий тамойили асосида ҳақиқий
харажатлар билан боғлиқ ҳолда белгиланади. Белгиланган нарх иссиқликни ишлаб
чиқариш ва ташиш учун барча зарурий харажатларни ўз ичига олади. Иссиқликни
таъминотловчи ташкилотлар камомад билан фаолият юритишига йўл қўйилмади.
Нархлар киритилган капитал қўйилмалар қоплаш бўйича ўртача фоизларни ўз ичига
олиши мумкин ва бунинг натижасида олинган фойда кейинги йилларда уларнинг
ҳажмини қисқартиришга йўналтирилади. Мамлакатда иссиқлик энергетикаси
бозорининг фаолият юритиш шарт-шароитлари сўнгги 40 йил давомида ўзгармаган.
Даниянинг иссиқлик энергетикаси соҳасидаги энергия тежаш сиёсати, шунингдек,
теплофикация ва когенерациялар билан бирга, муқобил ва қайта тикланувчи
иссиқлик энергияси манбаларининг интеграциялашувига асосланган устувор
150
Do'stlaringiz bilan baham: |