Таҳлил ва натижалар
2040 йилга бориб нефть, газ, кўмир ва кам углеродли энергия манбаларининг
ҳар бири жаҳон энергия бозорининг тўртдан бир қисмини эгаллайди. Ресурс
етишмаслиги билан ҳеч қандай муаммо бўлмайди, лекин бошқа янги ўзига хос
қийинчиликлар пайдо бўлади. Лекин тартибга солиш ва бозор механизмлари
2040 йилга келиб бирламчи энергия талабидаги қазиб олинадиган ёқилғиларнинг
улушини тўртдан уч қисмга қисқартиришига қарамасдан, энергетика секторидан
карбонат ангидрид (CО
2
) атроф-муҳитга чиқарилишининг ўсиши тўхтамайди ва
уларнинг ўсиши бугунги даражага нисбатан 1/5 га тенг бўлади.
146
3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
Табиий газга бўлган талаб тенг ярим баробарга ошади ва бу қазиб олинадиган
ёқилғилар орасида энг тез ўсиш суръатини қайд этади. Суюлтирилган табиий
газнинг янада мослашувчан глобал савдоси етказиб беришдаги узилишлар хавфидан
ҳимоя қилиб туради. Хитой ва Яқин Шарқ талабнинг ўсишини белгиловчи энг
асосий минтақалар бўлади ва ИҲТТ мамлакатларида газ 2030 йилга келиб энергия
таркибидаги асосий ёқилғига айланади, бу эса Америка Қўшма Штатларидаги
электр станцияларидаги чиқиндилар чиқишига чекловларнинг жорий этилиши учун
ёрдам беради.
Нефтдан фарқли ўлароқ, газ қазиб олиш Европадан ташқари деярли
ҳамма жойда ошади ва ноанъанавий ресурслар улуши глобал таъминот даражасида
ўсишнинг деярли 60%ини ташкил қилади. Лекин, АҚШдан ташқарида газ нархи
ишлаб
чиқаришга катта инвестциялар киритиши зарур бўлган истеъмолчилар ва
ишлаб чиқарувчилар учун жозибадор бўлиши сўроқ остида қолмоқда. Шу билан
бирга, кўплаб ривожланаётган мамлакатлар қаторида Ҳиндистон ва Яқин Шарқ
учун ички газ бозорини тартибга солиш масаласи ҳам ётади. Осиё ва Европанинг
кўплаб давлатларида импорт талаблари ошади ва газни экспорт қилувчилар
сонининг кўпайиши, суюлтирилган табиий газ заводлари сонининг уч баравар
кўпайиши ва газ бозорларининг оқимлари халқаро газ бозорида танқис бўлган
ҳудудлардаги харидорларга тезроқ йўналтириш қобилиятининг ўсиши газ ишлаб
чиқаришга бўлган ишончни оширади.
Кўмирнинг амалдаги захиралари жуда катта ва уни ишлаб чиқаришда ҳеч
қандай муаммо йўқ, лекин келажакда унга бўлган талаб асосан атроф-муҳитнинг
ифлосланишига қарши курашиш ва CО
2
чиқиндиларини камайтириш чора-
тадбирлари ҳисобига чеклаб қўйилади. 2040 йилга келиб кўмирга глобал талаб
15 %га ўсади, аммо бу ўсишнинг деярли учдан икки қисми кейинги ўн йил ичида
амалга оширилади. Хитойда кўмирга бўлган талаб глобал истеъмолнинг 50 %дан
сал кўпроқни ташкил қилаётган бўлса, 2030 йилдан бошлаб аста-секинлик билан
пасая бошлайди. ИҲТТ мамлакатларида, шу жумладан, АҚШда ҳам кўмирга талаб
камаймоқда, бу ерда электр энергияси ишлаб чиқариш учун кўмирдан фойдаланиш
учдан биридан кўпроқ камайиши кутилмоқда. Ҳиндистон 2020 йилдан бошлаб
АҚШни ортда қолдириб, дунёдаги иккинчи йирик бозорга айланди ва тез орада
Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик кўмир импортчисига айланиши
мумкин. Ҳозирги даврдаги кўмир нархларининг пастлиги бутун дунё бўйлаб
ишлаб чиқарувчилар учун харажатларни камайтиришда босим ўтказмоқда, лекин
юқори харажат талаб этадиган шахталарнинг ёпилиши ва талабнинг ошиши билан
тармоққа янги инвестицияларни жалб қилиш учун нархларнинг ошиши кутилмоқда.
Хитой, Ҳиндистон, Индонезия ва Австралия, 2040 йилга келиб жаҳон кўмир қазиб
олишнинг 70 %дан ортиғи тўғри келади, бу эса Осиё минтақасининг кўмир бозор-
лари даги аҳамиятини оширади. Кўмирда ишлайдиган электр станцияларида юқори
самарали технологияларни, шунингдек, узоқ муддатда CО
2
чиқиндиларини ушлаш
ва сақлаш технологияларини жорий этиш, кам углеродли энергияга муаммосиз
ўтишни таъминлаши, шу билан бирга, инвестициялар қайтарилгунга қадар ишлаб
чиқариш ва қазиб олишни тўхтатмаслик учун самарали чоралар бўлиши мумкин.
147
Do'stlaringiz bilan baham: |