3/2022
Иқтисодиёт тармоқлари
ИҲТТнинг маълумотларининг таҳлили асосида прогнозлаш масалалари ҳам
кўриб чиқилган. Унинг натижаларига кўра узоқ муддатда юқори эҳтимоллик билан
содир бўлиши мумкин бўлган воқеалар таркиби ишлаб чиқилган. Ушбу ўзгаришлар
технологик босқичлар бўлиб, ундан кейин энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол
қилишда ўзгаришлар юз бериши мумкин (1-жадвал).
1-жадвал
Яқин вақт оралиғида ва ундан кейинги даврда жаҳон энергетикаси
ривожланишининг боришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
воқеалар таркиби[3]
йил, вақт даври
Тадбир
2019–2021 йил
-
ларда
Шамол ва қуёш энергияси – қувватларни яратиш учун капитал
харажатларни камайтириш, газ билан ишлайдиган электр станциялар,
шамол электр ускуналари ва қуёш электр станцияларини қуришда
нархлар барқарорлигига эришиш
2024 йилгача
Шамол энергетикаси – ишлаб чиқарилган электр энергия таннархини
пасайтириш, шамол электр энергияси ва газда ишлайдиган иссиқлик
электр станциялари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергия
ўртасидаги нарх паритетига эришиш
2025 йилгача
Қуёш энергияси – қуёш электр станциялари ва газ иссиқлик электр
станциялари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нарх
паритетига эришиш
2025–2030 йил
-
ларда
Тўғридан-тўғри электр энергиясини узатиш – фойдаланиш мумкин
бўлган ўта ўтказувчан материаллар ва саноат кабель ишлаб чиқариш
технологияларини яратиш, технологиялар ва ускуналарнинг
нархини узоқ масофаларга узатиш лойиҳаларини кенгайтириш
имконини берадиган даражага тушириш, ҳар хил тур ва қувватга
эга генераторларни бирлаштирган фаол-мослашувчан тармоқларни
яратиш
2030–2035 йил
-
ларда
Газгидратлари – саноат ишлаб чиқариши, халқаро бозорларда газ
ва нефть таннархини пасайтириш, узоқ муддатли углеводородлар
савдосини қисқартириш
АҚШда – ядро саноатидаги ресурс базасининг кескин камайиши ва
уран хомашёси захираларининг тугаши
Саноат, транспорт, хусусий сектор - электртортгичдан фойдаланадиган
ва мослаштирилган электр тармоқларининг бир қисми бўлган
ускуналар ҳамда транспорт воситаларининг улушини кенгайтириш
2035–2040
йилларда
Кўмир саноати – 2018 йилдаги жаҳон ҳамжамиятининг барқарор
ривожланиш сценарийсини амалга ошириш ҳисобига глобал кўмир
истеъмолини икки баробар камайтириш
2045 йилгача
Транспорт ва йўл инфратузилмаси – энергия ва ахборот тармоқларига
интеграциялашув, транспортда “шеринг” (ижарада фойдаланиш)
технологияларини юқори суръатларда ривожлантириш
148
Do'stlaringiz bilan baham: |