Касимова Гуляр Ахматовна


Пенсия фондларининг инвестицион стратегияси



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   75
Bog'liq
Монография

3.2.Пенсия фондларининг инвестицион стратегияси 
«Фаровонлик
»
кишилар истеъмол қиладиган неъматларнинг миқдори
ва сифатини, ҳаёт кечиришнинг умумий шарт-шароитларини
қандайлигини билдиради. Фаровонлик кўрсаткичини фақат истеъмол
ҳажми билан чекланиб бўлмайди, чунки жамғариш келажакдаги
фаровонликни белгилайди, шу сабабдан буни билвосита кўрсаткич


120 
сифатида қараш мумкин. Жамғарма топилган пулнинг жорий истеъмолдан 
ортиб қолганини билдирганидан уни ҳам фаровонликка хизмат қилади, 
деб айтиш мумкин. «Пенсия жамғармаларидаги фуқаролар ва хўжалик 
юритувчи субъектларнинг мажбурий ва ихтиёрий жамғарма бадаллари 
уларни давлатнинг молиявий иштироки асосида шаклланувчи, муайян 
жамғарма ташкил этган аҳоли тоифаларига тўловларни амалга ошириш ва 
ижтимоий ҳимоялаш учун мўлжалланган мустақил пул жамғармалари 
сифатида таърифлаш имконини беради
»
1
. Фаровонлик даражаси аҳолининг 
турмуш даражасини ифодалайди. Фуқароларнинг ҳаётдаги эҳтиёжларини 
иқтисодиёт ривожланишининг муайян ҳолатида қондирилиши турмуш 
даражасини билдиради.Фаровонлик – бу инсоннинг яшаши учун зарур 
маблағлар миқдори ва ҳаёт учун керакли эҳтиёжлар билан таъминлаш чора-
тадбирлари йиғиндисидир. 
Жамғариш – бу жорий даврдаги қайта ишлашнинг моддий асосини
кенгайтириш орқали аҳоли истеъмолини амалга оширишга
йўналтирилган жараёндир. Жамғарма дейилганда давлат, аҳоли ва корхона
жорий даромадларини уларнинг эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида
тўпланиб бориши тушунилади
2
. Жамғаришнинг асосий функцияси – 
такрор ишлаб чиқариш жараёнининг пировард мақсадига эришишга
кўмаклашишдир. Жамғарма инвестициянинг манбаси сифатида хизмат 
қилади. Инвестициялашдан мақсад капитални жойлаштириш ва ундан 
фойда олишдир. Акция, облигация ва бошқа турдаги қимматли қоғозларга 
инвесторлар қўядиган барча турдаги маблағларга молиявий инвестициялар 
дейилади. Инвестицион фаолият турлари, жумладан, жамғариб бориладиган 
пенсия таъминоти маблағлари жамғармаси учун мумкин бўлган инвестиция
фаолияти турлари бўйича шуғулланиш бу - молиявий инвестициялардир. 
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестицион 
1
Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: Шарқ. 2006. –Б.433. 
2
Маматов Б. Жамғармалар - инвестициялаш асоси. // Молия. -Тошкент. 2014. №6. – Б.90. 


121 
фаолиятини таҳлил қилиш, унинг ҳозирги ҳолатини ўрганиб чиқиш ва 
мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ҳисобланади. Умуман олганда 
самарадорлик муайян натижаларга эришишни англатади. У сарфланган 
харажатлар ва олинган натижалар нисбати асосида аниқланади. Харажатлар 
қанчалик кам ва натижалар қанчалик кўп бўлса, самарадорлик ҳам 
шунчалик юқори бўлади. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги 
бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг таркибий қисмидир. Турли 
даражадаги хўжалик фаолиятида инвестицияларнинг иложи борича кўпроқ 
фойда билан қайтиши асосий вазифа қилиб белгиланади. Бу қоидадан четга 
чиқиш ресурсларни йўқотишга олиб келади. Қуйидаги расм ёрдамида 
инвестиция ва жамғарма фаолиятининг алоқадорлигини кўриб чиқамиз. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish