Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75
Bog'liq
Монография

3.1.1. -жадвал
Инвесторлар билан инвестиция характери ўртасидаги боғланиш 
 
Инвесторнинг 
сифати 
Инвестиция 
лашнинг 
мақсади 
Риск 
даражаси 
Қимматли 
қоғознинг тури 
Инвестиция 
характери 
Консерватив 
(эҳтиёткор) 
Инвестициядан 
ҳимояланиш 
Кичик 
Давлат қимматли 
қоғозлари, йирик, 
барқарор
эмитентларнинг 
акциялари ва 
облига-циялари 
Юқори 
ишончли, 
лекин паст 
даромадли 
Мўътадил 
агрессив 
Капитални узоқ 
муддатга 
жойлаштириш 
ва уни 
кўпатириш 
Ўртача 
Давлат қимматли 
қоғозлари улуши 
оз, узоқ бозор 
тарихига эга йирик 
эмитентлар 
қимматли 
қоғозлари улуши 
катта 
Диверсифик 
акцилашган 
Агрессив 
Чайқовчилик, 
қўйилган 
маблағларни 
тез кўпайтириб 
олиш 
Юқори 
Катта бўлмаган 
эмитентлар, венчур 
компанияларининг 
юқори даромадли 
қимматли 
қоғозлари улуши 
катта 
Рискли, 
лекин юқори 
даромадли 
Нооқилона 
харакат қилувчи 
Аниқ мақсади 
йўқ 
Кичик 
Дуч келган 
қимматли қоғозлар 
сотиб олинган 
Тартибсиз 


118 
Қимматли 
қоғозлар бозорининг асосий вазифаси кўп сонли 
инвесторларнинг бўш пул ресурсларини тўплаб, уларни иқтисодиётининг 
ишлаб чиқариш соҳасига йўналтиришдир. Қимматли қоғозларнинг энг 
асосий хусусиятлари айланувчанлик (муомалада бўлишлик) ва тўловга 
лаёқатлилик (ликвидлилик) дир. Айланувчанлик – қимматли қоғознинг 
бозорда ҳарид қилиниши ва сотилиши, шунингдек кўп ҳолларда мустақил 
тўлов воситаси сифатида ишлатиш хусусияти. Ликвидлик – қимматли 
қоғознинг эгаси учун йўқотишларсиз, бозор қиймати ва сотиш 
харажатларидаги кичик ўзгаришлар билан тез сотилиши ва пул 
маблағларига айланиши (нақд пул ёки нақд пулсиз шаклида) хусусиятидир. 
Инвестор маблағлари инвестицияланган қимматли қоғозлар йиғиндиси 
портфель инвестициялар деб аталади. Портфель инвестицияларни 
шакллантиришда қуйидаги тамойилларга риоя қилинади: хавфсизлик (риск, 
яъни тавакалчиликни камайтириш), даромадлилик, ликвидлик ва 
қўйилмаларнинг ўсишига эришиш. Бу тамойиллар муайян даражада бир-
бирига боғлиқ характерда бўлади. Масалан, даромадлиликни оширишга 
интилиш рискни кучайтиради, яъни инвестиция қийматини бой бериш 
хавфи ортишига олиб келади. Юқори ликвидликка эга бўлган қимматли 
қоғозлар ҳамма вақт ҳам юқори даромад келтирмайди. Давлат қимматли 
қоғозлари ликвидлик даражаси юқори, таваккалчилик кичик, лекин 
корхоналар қимматли қоғозларига нисбатан кичикроқ даромад келтиради. 
Янги ташкил топган, инновацион характердаги (фан-техника янги 
йўналишларига асосланган) корхоналар акцияларига даромадлар кичик 
даражада кафолатланади, лекин капиталнинг келажакда ўсиши нуқтаи-
назаридан улар истиқболли ҳисобланади. Ишончли фирмаларнинг 
қимматли қоғозларидан шаклланган портфель инвестициялар консерватив 
портфель инвестициялар бўлади. Агрессив портфель инвестициялар 
ликвидлиги юқори бўлмаган, риск даражаси кучли, лекин келажакда тез 


119 
юксалиши кутилаётган компаниялар қимматли қоғозларидан ташкил 
топади. 
Инвестицион фаолият маълум миқдордаги молиявий ресурсларни 
талаб қилади. Бу сарфланган молиявий ресурслардан инвесторлар маълум
даромад, фойда олишни кўзлайди. Мазкур фойда эса инвесторларнинг
харажатларини инфляция омилини, тадбиркорлик рискини қоплаши
лозим. Аммо амалиётда инвесторлар ҳар доим ҳам кутилган ва 
режалаштирилган натижаларга эришмайдилар, бунинг асосий
сабабларидан бири-рискларнинг мавжудлигидир. Инвестицион фаолиятда 
риск – бу инвестицияларни қисман ёки тўлиқ йўқотиш, кутилган
даромаддан камроқ ёки кўпроқ фойда олиш, келгусида кўзланган
мақсадларга эриша олмаслик эҳтимолидир.
Қимматли қоғозлар бўйича риск даражасига эмитентнинг аҳволи билан 
бир қаторда бошқа кўплаб омиллар таъсир этади. Бу омилларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: кутилаётган даромад микдори; солиққа 
тортиш шарт-шароити; кредит риски ёки эмитент томонидан ўз 
мажбуриятларининг бажарилмаслик риск; муддатидан илгари чақириб олиш 
риски; инфляция риски; гаров талаблари. Буларни қимматли қоғозлар 
бозоридаги хатар даражаси омиллари сифатида олиб қараш мумкин. Айни 
пайтда, Риск даражасини белгиловчи омиллар банкнинг инвестициялаш 
обьекти сифатида муайян қимматли қоғозни танлаб олишини белгиловчи 
омиллар ҳисобланади.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish