-
ташкилотлар фаолиятига таъсир қиладиган рискли ҳодисаларни
аниқлаш;
-
ўрнатилган тартибда ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ рискларни
тўхтатиб қолиш;
-
ташкилотларнинг
мақсад
ва
вазифаларини
амалга
оширишда
106
бошқарувчилар учун онгли қатъийликни таъминлаш.
Ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилиш ва кадр ресурсларига
эҳтиёжларни ҳисоблаш бўйича ҳужжатнинг рискларни бошқариш бўлимида
таъкидланишича, рискларни муваффақиятли бошқаришнинг энг зарурий
шарти идорада шакллантирилган ходимлар маданиятнинг юксак даражада
очиқлиги ва самимийлиги ҳисобланади. Айнан очиқ ва самимий ҳолат
ташкилотларнинг
барча
ходимлари
томонидан
рисклар
барвақт
аниқланишини таъминлай олади. Ррисклар ҳақида имкон қадар жим
юрилиши эса ҳал қилиниши лозим муаммони янада мураккаблаштиради
1
.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятида рискларини бошқариш учун
зарур ҳуқуқий, услубий ва дастурий базани шакллантириш ва
ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган тадбирларни ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Жаҳон иқтисодиёти интеграциялашуви жараёни мамлакатимизда ҳам
пенсия тизимини бошқаришни доимий тарзда такомиллаштириш
заруриятини юзага келтирмоқда. Ҳозирги кунда пенсия таъминотида
ғазначилик хизматидан кенг фойдаланиш ва пенсия амалиётида шу асосда
туб ўзгаришларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Германияда давлат ташкилотларида рискларни бошқариш халқаро
стандартларини жорий қилиш учун Германия Ички ишлар вазирлиги
ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилиш ва кадр ресурсларига эҳтиёжларни
ҳисоблаш бўйича Йўриқномага ушбу жараённи йўлга қўйишга бағишланган
махсус боб киритилди. Мазкур бобда халқаро стандартларга асосланган
рискларни бошқариш жараёнининг моҳияти ва унинг омиллари ҳақида
характеристика берилган. Ушбу ҳужжат давлат бошқарув сектори
муассасаларида фаолият юритишни тартибга солишга мўлжалланган ва етти
бўлимдан иборат:
1
http://derewasuren.narod2.ru/kaznacheistvo/
107
✓
ташкилотлар назариясига кириш;
✓
кадр ресурсларига эҳтиёжларни ҳисоблаш;
✓
ташкилот фаолиятини таҳлил қилиш услублари ва технологиялари;
✓
рискларни бошқариш воситалари ва ёндошувлари.
✓
ташкилотлар мақсад ва вазифалари экспертизаси;
✓
ички назорат ва жараёнларни оптималлаштириш.
Рискларни бошқариш воситалари ва ёндошувлари ҳақидаги еттинчи
бўлимга қуйидагилар киритилган: мақсадларни мувофиқлаштириш ва
алоқаларни бошқариш; ўзгаришларни бошқариш; билимларни бошқариш;
фаолият кўрсаткичларининг баланслаштирилган тизими; эталон таҳлил;
тизимли назорат; харажатлар ва натижаларни таққослаш; сифатни
бошқариш. Хорижий давлатлар пенсия фондларида бошқарувнинг мақсад
ва вазифаларини қуйидагича такомиллаштирилади:
инқироз келиб чиқиш эҳтимоли бўлган ҳолатларни олдиндан кўра
билиш ва унинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда
тайёргарлик кўриш, пенсия жамғармасида келиб чиқиши мумкин
бўлган салбий ҳолатларга қарши тура олиш;
молиявий назорат билан шуғулланадиган ходимларнинг малакаси ва
масъулиятини ошириш;
харажатларнинг навбатлигига риоя қилиш устидан назоратни
кучайтириш;
пенсия фондининг молиявий-хўжалик фаолиятини мутаносиблигини
сақлаш.
пенсия фондиида молиявий рискларни тўлиқ ҳисобга олиш.
Пенсия жамғармасида бошқарув қарорларининг самарали қабул
қилиниши кўп жиҳатдан таҳлил ишларини аниқ ва тўғри йўлга
қўйилишига боғлиқ. Унинг ёрдамида Пенсия жамғармасининг тўлов
қобилияти, ликвидлиги ва молиявий барқарорлиги хўжалик-молиявий
жараёнларни баҳолаш мумкин. Пенсия жамғармасининг барқарор
108
ривожланишига тўсқинлик қилаётган молиявий рисклар таҳлил ёрдамида
аниқланади ва сабаблари бартараф этилади. Мақсад ва вазифалар
қўйилиши (стратегик мақсадлар, операцион вазифалар, ҳисобот ва
қонунийликни таъминлаш вазифалари) – ҳодисаларни самарали аниқлаш,
рискларни ва рискка жавоб беришни баҳолаш учун зарурий дастлабки шарт
саналади.
Пенсия жамғармаси мақсад ва вазифалари раҳбарлар ташкилотлар
фаолияти билан боғлиқ рискларни, уларнинг параметрларини аниқлаб,
рискларни юмшатиш учун талаб қилинган чораларни қўллагунга қадар
белгилаб олинган бўлиши лозим. Пенсия жамғармасининг мақсади ва
вазифаларнинг рискка мойиллиги билан тўлиқ мувофиқлаштирилганлигини
таъминлаш зарур. Пенсия жамғармаси миссиясини бажариш учун битта
эмас, балки бир нечта стратегиялар ишлаб чиқиш мумкин ва уларнинг ҳар
бирига турлича риск мутаносиб бўлади. Пенсия жамғармаси раҳбарлари
шундай стратегияни танлаши талаб қилинадики (мақсад ва вазифалар
тизими билан узвий боғланишди), уни амалга ошириш ташкилотларнинг
белгиланган рискка мойиллик чегараси доирасида фаолият юритишига энг
мақбул тарзда имкон беради. Рискка мойилликка боғлиқ равишда мақсадлар
эришилиши ва вазифалар бажарилиши бўйича режалаштирилган
индикаторлардан қуйи ва юқорига оғишнинг мумкин бўлган чегараси қайд
қилинади. Қарорлар қабул қилиш учун ахборотлар билан боғлиқ рисклар
эътиборга олинади. Германия тажрибасидан фойдаланиб, республикамизда
пенсия таъминотида рискларини бошқаришда қуйидаги тартибни амалга
ошириш лозим:
–
Пенсия жамғармаси фаолияти билан боғлиқ рисклар таснифини ишлаб
чиқиш;
–
рискларни бошқариш реестрини тузиш;
–
рискларни баҳолаш алгоритмини яратиш;
–
рискларга таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
109
Do'stlaringiz bilan baham: |