Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
Монография

 
3. 
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ёки узоқ муддатли тармоқ
ёки жамоа битимлари асосида ташкил этиладиган компаниялар
доирасида ёлланма ишчиларни ихтиёрий равишда қўшимча ижтимоий
суғурталаш. Ижтимоий суғурталашнинг ихтиёрий қўшимча тизимлари 
қоида тарқасида хусусий бўлади, лекин уларнинг фаолияти махсус
қонунлар билан бошқарилади. Бу қонунларда суғурталанганлар учун


104 
ижтимоий кафолатлар тизими: бир иш берувчида иш билан банд 
бўлишнинг энг кам даври, шундан кейин ҳимоянинг қўшимча турлари, 
пенсия таъминотига ҳуқуқ пайдо бўлади. Айрим корхоналарнинг пенсия
тизимлари ушбу ижтимоий ҳимоя институтининг ташкилий-хуқуқий
шакллари бўлиб хизмат қилади. Бу тизимларда пенсия активлари
корхонанинг ўз маблағларидан ажратилмаган бўлади. Ташкилий-хуқуқий
шакллар жумласига активлар ажратиладиган ва мустақил пенсия 
кассалари, пенсия фондлари, мадад кассалари ва суғурта компаниялари 
томонидан бошқариладиган пенсия тизимлари киради. Фуқаролар 
томонидан қўлга киритилган пенсия хуқуқлари амалга оширилишини
кафолатлаш мақсадида захира пенсия фонди мавжуд бўлиб, корхона ёки 
мустақил пенсия кассаси тўловга қобилиятсиз бўлиб қолган холда
тўловлар амалга оширилади. Нодавлат пенсия фондлари юридик
мақоми бўйича нотижорат ижтимоий таъминот ташкилотлари бўлиб,
мажбурий ижтимоий суғурталашга қўшимча ихтиёрий шакл деб
ҳисобланади.
4. Мажбурий ижтимоий суғурталаш, иқтисодий жиҳатдан фаол 
аҳолини меҳнат қилиш қобилиятини (касаллик, бахтсиз ходиса, кексалик 
туфайли) ёки иш жойини йўқотиши натижасида даромаддан, иш ҳақидан 
махрум бўлиш рискларидан ижтимоий химоялаш
1
. Молиявий манбалари
иш берувчилар, ходимлар, давлатнинг ўзаро ёрдам ва шахсий масъулият
тамойиллари асосида ташкил этилган суғурта бадалларидир. Ишлаб 
чиқаришдаги бахтсиз ходисалар муносабаати билан суғурталаш тизими
бундан мустасно, улар фақат иш берувчиларнинг бадалларидан
молиялаштирилади. Ижтимоий суғурта тизимида пенсия ва нафақалар
суғурталанган шахснинг ҳуқуқи, суғурталанган шахс ва иш берувчининг 
ушбу тизимни молиялаштиришда иштирок этиш даражаси бўйича
1
Blake D., Cairns A., Dowd K. Pensionmetrics: stochastic pension plan design and value-at-risk during the 
accumulation phase // Insurance: Mathematics and Economics. 2001. № 29. P. 187. 


105 
берилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан ташқари фондларнинг 
харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар доирасида ва мақсадга 
мувофиқ тузилиши устидан қаттиқ назорат қилинади. Харажатларини 
молиялаштиришга 
йўналтирилган 
маблағлардан 
фойдаланишни 
мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб борилади.
Пенсия фондларида рискларни бошқариш соҳаси давлат томонидан 
ижтимоий хизматлари тақдим этиш ва уларни кўзда тутилган даражада 
ушлаб туришга таъсир қилувчи таҳдидлар ва эҳтимолларни ўз ичига қамраб 
олади. Рискларни бошқариш давлат бошқаруви сектори учун умумий 
кўламда бўлган давлат томонидан ижтимоий хизматларини тақдим этиш 
йўли билан ижтимоий эҳтиёжларни қондиришда ташкилотнинг вазифасини 
аниқлаштиришдан бошланади. Шакллантирилган вазифадан келиб чиққан 
ҳолда ташкилотлар раҳбарлари қуйидагиларни амалга ошириши лозим: 
ташкилотлар фаолиятининг стратегик мақсадларини белгилаш; уларга 
эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш; ташкилотларнинг барча бўлинмалари 
олдига қўйилган мақсадлар ва улар билан муштарак вазифалар билан 
боғланган тизимни шакллантириш; ўз мақсад ва вазифаларини амалга 
ошириш учун ташкилотлар олиб бориши лозим бўлган операцияларни 
аниқлаш. 
Рискларни бошқариш –бошқарув органи, бошқарувчилар ва бюджет 
ташкилотларининг барча ходимлари томонидан амалга ошириладиган 
назорат жараёни ҳисобланади, ташкилотлар стратегиясини ишлаб чиқишга 
йўналтирилган ва унинг барча бўлим ҳамда даражаларига тааллуқли 
саналиб, қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish