O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi buxoro davlat universiteti maktabgacha va boshlang’ich ta’lim fakulteti


-Билишимча, ўқитувчи бўлиб ҳам ишлагансиз. Фаолиятингиз давомида иложсиз



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/358
Sana22.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#835505
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   358
Bog'liq
ona tili va adabiyoti

-Билишимча, ўқитувчи бўлиб ҳам ишлагансиз. Фаолиятингиз давомида иложсиз 
вазиятларга ҳам тушиб қолганмисиз? Қаҳрамонингиз Ҳошимжонга ўхшаган болалар 
билан қандай шуғуллангансиз?
-Икки марта ўқитувчилик қилганман. Дастлаб, Қўқон педагогика билим юртини 
битириб бориб, 1949-50 ўқув йилида Қайқубод деган қишлоқда 1-4-синфларга дарс 
берганман. Бу биринчи муаллимлик даврим эди. Бир қанча қийинчиликларга дуч келдим. 
Менга 1-синфни бериб қўйишди. Аслида, бу ишни тажрибали ўқитувчилар олиб бориши 
керак.
Бир-иккита мисол айтиб бераман. Болаларга қаттиқ гапириб бўлмас экан. Ўша 
пайтларда педагогикада қаттиқ гап ҳали бор эди. Ғуломжон деган бир ўқувчим бўлган. Бир 
куни ручкаси яхши ёзмаётганди, “ҳе, онангни…” деб сўкиб қолди. “Ҳой, ўғлим, онангни деб 
сўкмайди”, деб танбеҳ берсам, бир оздан кейин “ҳе, бувингни…” деб сўкяпти. “Ҳой, ўғлим, 
нега яна сўкиняпсан?” десам, “онангни демаяпман-ку” деб жавоб берди. Сўкиниш одобдан 
эмаслигини бафуржа тушунтиришимга тўғри келган.


318 
Бир кун бир ўқувчим йўқолиб қолди. У Қайқубод қишлоғининг “Қўрғонча” 
маҳалласидан келарди. Тушдан кейин онаси келиб, ўғли уйга бормаганини айтди. Мен ҳамма 
қатори уйга кетганини айтдим. Болалар билан чўмилиб юргандир, деб онаси қайтиб кетди. 
Кечга яқин ота-она биргаликда келди. Топишолмабди. Эртасига эрта келиб хонани очсам
қидирувдаги бола орқадаги партада сумкасини бошига болиш қилиб ухлаб ётибди. Хурсанд 
бўлишимниям, хафа бўлишимниям билмайман. Бола топилди. Ёмон томони, кеча синфни 
қулфлаётганда қарамаган эканман. Уйқудаги паҳлавонни уйғотдим, уйига хабар жўнатдим. 
“Э ўғлим, нимага бундай қилдинг?” десам, “Эртага тағин келарканман деб ухлайвердим”, 
дейди. “Қўрғонча” маҳалласи сал узоқроқ эди-да.
У пайтларда довот-қалам ишлатиларди. Болаларнинг битта одати бор эди: агар бугун 
кимдир қалам кўтармай келса, эртага ҳаммаси қаламсиз келарди. Бир куни битта ўқувчим 
қаламини уйда қолдириб келибди. Бошини силаб, яхши гапириб қалам топиб бердим. 
Эртасига бутун синф қаламсиз келди. Ҳа десам, бизгаям қалам олиб беринг, деб жавоб 
беришди.
Шунақанги қизиқ-қизиқ воқеалар мени болалар дунёсига яқинлаштирди.
Тўртинчи синфларни ҳам ўқитганман. Бу ҳам болалар дунёсини яхши ўрганишим 
учун катта ёрдам берган. Бир бола бир қизни яхши кўриб қолибди. Дарсдан кейин қолиб 
гаплашишади. Кет энди десанг, кетмайди. Бир куни Ҳусниддинова деган рус тили 
ўқитувчиси менга хат олиб чиқиб берди. Ҳалиги болалар гаплашаверибди, ёнига борса бир-
бирига хат ўқиб бераётган экан. Мен нима қилишим керак? Ота-онасига ошкор этайми-
йўқми? Улар анчагина “ёзишмалар олиб борган” экан. Муаллим чўнтакларидан олиб 
қўйибди. Хатни ошкор қилмадим, болаларни чақириб ўзларига қайтариб бердим. Энди 
бунақа иш қилманглар, еттинчи синфдан кейин ҳаммасига рухсат, дедим. Унда еттинчи 
синфгача ўқитиларди, ундан кейин қизлар эрга тегиши мумкин эди.
1955 йили университетни битириб келдим-да, яна мактабга ишга кирдим. Уч йил 
ишладим. Ўсмирлик ёшидаги болаларга дарс бердим. Бу пайт боланинг шаклланиш даври 
ҳисобланади. Бу мураккаб ўтиш палласининг сир-синоати, ўзига хосликларининг поёнига 
етолмадим. Ҳар бир ўсмир ўғил, ҳар бир ўсмир қиз ўзи бир дунё-да. Уларнинг ҳаётини 
кузатиб, жуда кўп воқеаларнинг гувоҳи бўлдим.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   358




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish