-Иқтисодиёт қанчалик муҳим бўлса, маънавият шу қадар
аҳамиятга
эга.
Бола
маънавиятини
шакллантиришда
адабиётнинг қай даражада ўрни бор деб ҳисоблайсиз?
-Болани нимага ўргатишимиздан қатъи назар, хоҳ иқтисодга, хоҳ касб-ҳунарга бўлсин,
маънавиятни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз зарур. Энг аввало маънавият масалага
қайғуриш керак. Қадимда бир киши ўғлини тарбиячига олиб борса, бўлажак устоз :
“Ўғлингиз неча ёшга тўлди?” деб сўрабди. “Уч ёшга”, деб жавоб берибди ота. Шунда
мураббий: “Э-э, аттанг, уч йил кечикибсиз-ку”, деган экан. Қиссадан ҳисса шуки, бола
маънавиятини туғилганидан бошлабоқ шакллантириш керак. Бу нарса онасининг сути юзига
томганда чақалоқнинг ўзига арттиришдан бошланади.
Маънавиятни шакллантирмай туриб иқтисодни шакллантирсангиз ё чайқовчи, ё
олғир, ё бировнинг ҳисобига боювчилар пайдо бўлади.
-Ҳозир енгил-елпи, маиший асарларга ишқибоз ўқувчилар кўп. Адиб китобхон
эҳтиёжидан келиб чиқиб асар ёзиши керакми ёки адабий меъёрлар билан
ҳисоблашиши зарурми?
-Онги-тафаккури баланд ўқувчи ҳамиша гўзалликни, ўзига хосликни истаб туради.
Ўқиётган китоби бошқа китобдан баланд, эшитган концерти бошқаникидан савиялироқ
бўлиши хоҳлайди. Навоийнинг буюк бўлишига ўша даврда туркий дунёда етилган буюк
талаблар сабаб бўлган. Абдулла Қодирийнинг роман жанрига қўл уришиша ўша даврда
бизнинг миллатимизда ҳам катта жанрларга эҳтиёж туғилгани туртки берган. Ғафур
Ғуломнинг буюк фалсафий шеърлари яралиши ҳам эҳтиёжга бориб тақалади. Баъзан паст
савияли талабгорлар ҳам учрайди. Улар китоб кўрмай, шаклланмай улғайган. Ҳозир шуларга
монанд ёзаётганлар кўпайиб кетди.
Президентиимзнинг “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” китобида
шундай фикрлар бор: “Таъбир жоиз бўлса, одам ёзувчилик касбини танламайди, аксинча, бу
касб ёзувчини танлайди. Истеъдод, истеъдод ва яна бир бор истеъдод соҳибларини топиш,
тарбиялаш ва уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш ҳам энг асосий вазифамизга айланиши
зарур”.
Ҳозир ёзувчилик касбини танлаётганлар кўпайиб кетган. Қараса китоб билан ҳам
бизнес қилиш мумкин. Бир ойда китоб ёзади, иккинчи ойда бостиради, кейин йўлини топиб
сотади. Чунки чўнтагида пули бор, имконияти бор. Яқинда “Ўзбекистон адабиёти ва
санъати” газетасида истеъдодсиз ёзувчилар, уларнинг чалажон асарлари тўғрисида мақола
босилди. Унда қачонлардир берилган асарининг у ер-бу ерига ўзгартириш киритиб, янги асар
деб босаётганлар, ўқувчининг олдида зиғирча масъулият ҳис қилмайдиган, енгил-елпи
сюжет орқасидан қувувчи ёзувчилар ҳақида сўз юритилган. Мана шундай зўраки ёзувчилар
катта адабиётнинг қадрини туширишга, маънавий даражани пасайтиришга ҳаракат қиляпти.
2010
Манба: Шоир Ориф Толиб веб-саҳифаси
Do'stlaringiz bilan baham: |