ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЙ
РИВОЖЛАНИШИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ
САМАРАДОРЛИГИ
Ислом Каримов номидаги
Тошкент Давлат Техника Университети
Магистранти Ш. Х. Максудов
Яқин келажакда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини
ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан юқори ривожланиш
даражасига
етказиб
олишни
мақсад
қилган
Ўзбекистон
учун
республиканинг инвестицион жозибадорлигини тадқиқ этиш, инвестиция
маблағларини ички капитал ресурслар ҳамда хорижий инвестиция ва
кредитлар асносида кўпайишига эришиш муҳим аҳамиятни касб
этади.Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғидир.
Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши ишчилар сонининг ошиши
ва унинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига олиб келади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясида
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
53
ҳудудларга хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни
фаол жалб қилиш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар
яратиш, вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар белгиланган.
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши, барқарор
иқтисодий ўсишга эришиши, аҳоли даромадларининг ошиши, турмуш
шароитининг яхшиланиши аксарият ҳолатларда миллий иқтисодиётнинг
турли соҳа ва тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг
ҳажми ва таркибига боғлиқ.
Инвестиция ресурсларини ўз вақтида миллий иқтисодиётларига жалб
қилиш имконияти бўлмаган, пул маблағлари танқислигини бошидан
кечираётган давлатлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича дунё
мамлакатлари даражасидан анча орқага қолиб кетишига олиб келади.
Мазкур
ҳолатнинг
ечими,
молиявий
маблағлар
ортиқча
бўлган
ривожланган мамлакатлардаги капитал ресурсларни, ривожланаётган
мамлакатлар иқтисодиётига жалб қилиш ҳисобланади.
Энг аввалом бор, ички бозорда талабгор бўлган - импорт товарлари
ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни
қуриш, янги иш ўринларини шакллантириш имконини беради.
Шунингдек, мамлакатда фаолият кўрсатаётган корхоналар ишлаб
чиқаришини кенгайтириш ва истиқболли ривожланишни таъмин этувчи
омил - миллий корхоналарнинг хусусий капитал ҳажмини тўлдиради.
Бу борада, миллий иқтисодиётда технологик янгиланиш амалга ошади
ва миллий саноат ишлаб чиқаришига янги техника ва замонавий ускуналар
ўрнатилади ва натижада жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган миллий
маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлайди.
Барқарорки, инвестициялар, хоҳ у макро (миллий иқтисодиёт)
даражасида, хоҳ микро (корхоналар миқёсида) даражада бўлсин иқтисодий
ўсишни таъмин этувчи муҳим омил бўлиб, миллий иқтисодиётнинг етакчи
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
54
тармоғи бўлмиш саноат ишлаб чиқарувчи субъектлар уларни жалб этиш
учун пухта ишлаб чиқилган ва истиқболга эга бўлган бизнес-режага эга
бўлишлари лозим.Инвесторлар ҳамма вақт уларнинг қўйилмалари
келажакда фойда келтиришини билишга интиладилар.Мустақиллик
даврида
жамиятни
тарихий
жихатдан
янгилашда
ишчиларнинг
авангардлик роли тўғрисида гап юритилар экан, фақат ишчилар синфигина
мехнаткашлар оммасининг бирлашувига, жипслашувига ва истиқболни
химоя к,илишга, мустахкамлашга ва уни узил-кесил таъминлашга ёрдам
бера олади, дейиш мумкин. Шунингдек, инвесторлар фақат ўзлари ишонч
қозонган корхоналарга инвестиция лойиҳаларини молиялаштирадилар.
Яширин ва гумонли корхоналарга инвестиция қўйиш, фойдадан ажралиш
билан баробар, шунинг учун, миллий корхоналарнинг молия-хўжалик
фаолияти бўйича иқтисодий рейтинги юқори бўлиши зарур. Инвесторлар
капитал
маблағ
йўналтириш
учун
энг
барқарор
мамлакатларни
танлайдилар.Шунинг учун дунёнинг барча мамлакатлари имкон қадар
инвестицион рискни камайтиришга оид ишларни бажаришга ҳаракат
қиладилар. Ўзбекистонда хорижий инвесторларни жалб этиш учун шарт-
шароитлар борми-деган ўринли саволлар туғилади.Албатта мавжуд.
Хусусан:
- мамлакатдаги сиёсий барқарорлик;
- хусусий мулк ва рақобатни ҳимоялайдиган қонунчилик базасининг
шаклланганлиги;
- инвестиция жараёнини қўллаб-қувватлайдиган инфратузилманинг
барпо этилганлиги;
- мамлакатнинг қулай георафик жойлашуви;
- агросаноат секторини ривожлантириш салоҳиятининг юқорилиги ва
мамлакатнинг минерал-хомашё ресурсларига бойлиги;
- юқори малакага эга меҳнат ресурсларининг мавжудлиги;
- савдо учун ички бозор ҳажмининг етарли даражада кенглиги.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
55
Хорижий инвесторлар учун берилган имтиёзлар ва молиявий-
иқтисодий рағбатлантириш тизими, инвестициявий жозибадорликнинг
муҳим
омили
ҳисобланади.
Булар
эса
тўғридан-тўғри
хорижий
инвестицияларни ишлаб чиқариш соҳасида, хусусан, экспорт салоҳияти
юқори бўлган саноат тармоғига йўналтирилишини таъминлайди ва
хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилишнинг муҳим
йўналишларидан бири - махсус иқтисодий зоналарни шакллантириш
ҳисобланади. Мамлакатимизда Навоий, Жиззах, Ангрен, Ғиждувон, Қўқон,
Ургут, Хазарасп, эркин иқтисодий зоналари ташкил этилиб, улар бугунги
кунда ўз фаолиятларини самарали юритишмоқда.
ХХI асрнинг биринчи ўн йилликдан кейинги иқтисодий ривожланиш
даврида мамлакатимиз иқтисодиётига йўналтирилган капитал маблағлар
ҳажми ва унинг таркибидаги ўзгаришларга эътиборимизни қаратсак, унда
инвестициялар ҳажмининг кескин ортганлигини ва таркиби сифат
жиҳатидан
яхшиланганлигини
кўришимиз
мумкин.Агар
давлат
кафолатисиз мамлакат иқтисодиётига инвесторлар капитал маблағларини
йўналтиришлари уларнинг миллий иқтисодиётда фаолият юритиш
натижасида
келиб
чиқиши
мумкин
бўлган
барча
рискларни
(таваккалчиликларни) ўз зиммаларига олганликларидан далолат беради.
Хўш, бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар
ҳажми барқарор иқтисодий ўсишни таъминлай оладими?
Мамлакатимиз ижтимоий–иқтисодий ривожланиш борасида стратегик
мақсадларни белгилаб олган экан, уларни амалга ошириш учун миллий
иқтисодиётга
инвестициялар
ҳажмини
ошириш
зарур
бўлади.Буни, биринчидан, ички
инвестициялар
ҳажмини
кўпайтириш, иккинчидан, ташқи инвестицияларни миллий иқтисодиётга
жалб қилиш негизида амалга ошириш мумкин.Юқорида қайд этилганидек,
ички иқтисодиётда шаклланган жамғарма маблағларининг миқдори ЯИМ
ва истеъмол ҳажми билан чекланган.Миллий иқтисодиётга инвестициялар
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
56
ҳажмини, ички инвестициялар негизида кўпайтириш учун қуйидаги
ишларни амалга ошириш лозим:
жамғармаларни инвестицияга айлантириш билан боғлиқ миллий
иқтисодиётда амал қилувчи мавжуд механизмни такомиллаштириш;
тижорат банклари томонидан аҳоли қўлида мавжуд пул ресурсларини,
хоҳ у миллий, хоҳ у хорижий валютада бўлсин жалб қилиш ва уларни
тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари сифатида бериш;
аҳоли қўлида йиғилган пул маблағларини “Тошкент” фонд биржаси
орқали инвестиция жараёнига жалб қилиш ва ҳоказо.
Кўриниб турибдики, ички инвестиция маблағларини миллий
иқтисодиётга янада жадал жалб қилиш, мамлакатимизда мавжуд капитал
ресурсларни иқтисодиёт тармоқларига жалб қилиш механизмини
такомиллаштириш билан боғлиқ босқични босиб ўтишни тақозо этади,
яъни, бирмунча вақтни талаб қилади.Миллий иқтисодиётга инвестициялар
киритиш ҳажмини оширишда ички инвестицияларга альтернатив омил, бу
фақат хорижий инвестициялар ва кредит маблағлари ҳисобланади.Шундай
экан, бугунги кунда хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб
қилиш билан боғлиқ мавжуд барча ресурс ва заҳираларни ўрганиш ва
қайтадан кўриб чиқиш, чет эл капиталини миллий корхоналарга жалб
қилиш механизмини такомиллаштириш борасида иш олиб бориш лозим
бўлади.
Ўзбекистон
Республикасида
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштириш жараёнида кучли рақобат муҳитини вужудга келтиришда
иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ташкилий ва хуқуқий жихатлари билан бир
қаторда уни маданий, маънавий, аҳлоқий ва руҳий жихатидан тараққий
эттириш, тобора янгиланиш учун мафкуравий йўл-йўриқлар ўз ифодасини
топиши борасида муҳим вазифаларни хал қилиш зарур. Хулоса қилиб
шуни айтиш мумкинки, юқоридаги масалаларнинг ижобий ҳал этилиши,
миллий иқтисодиётга йўналтирилган ички ва хорижий инвестициялар
ҳажмининг ортишига, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга,
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
57
пировардида
мамлакатимиз
тараққиётини
юксалтириш,
халқимиз
фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |