Адабиётлар рўйхати
1.
Клямкин И. М., Тимофеев Л. М. (2000) Теневая Россия: Экономико-
социологическое исследование. М.: РГГУ, 595 с.
2.
Б.Н.Даримбет Б.Н. и М.У.Спанов М.У. (2001) Теневая экономика в
Казахстане: источники и механизмы реализации.
3.
Д. Каримова Теневая экономика и национальные счета. Экономика и
статистика 1997, № 10, 50-51.
4.
Johnson, Simon; Daniel Kaufmann, and Pablo Zoido-Lobaton,
“Regulatory Discretion and the Unofficial Economy,”
American Economic
Review,
Vol. 88, No. 2, 1998.
5.
Ф Шнайдер, Д. Эрнст. (2002) Скрываясь в тени. Рост подпольной
экономики. Серия
Вопросы экономики
МВФ,
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ УСЛУБЛАРИ
ТДИУ магистранти
Абдуллаев Дониёрбек Хайдаржон ўғли
Бугунги кунда Ўзбекистон шароитида рақамли иқтисодиётни
ривожлантиришнинг қонуниятлари, тенденциялари ва имкониятларини,
хусусан, ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг турли соҳаларига
кириб бориш даражаларини илмий асосда ўрганиш ниҳоятда долзарб
аҳамият касб этади. Ватанимиз тараққиёти ва истиқболи, мамлакатимизда
кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти миллий
иқтисодиётимизга янги инновацияларни жорий қилишга бевосита
боғлиқдир. Шу сабабли рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш, унинг
иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқийасосларини илмий-амалий
жиҳатдан тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
39
Мамлакатимизда
2030
йилга
қадар
“Рақамли
Ўзбекистон”
концепциясини ишлаб чиқиш юзасидан ҳам чора-тадбирларни амалга
ошириш
белгиланган.
Давлат
бошқаруви
тизимини
янада
такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш
учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек,
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга
ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
5
қарори қабул қилинди.
Бугунги кунда иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш
масаласи Ўзбекистонда давлат даражасига кўтарилган бўлиб, бу борада
кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, электрон
ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, электрон тўловлар
ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасида яратилган норматив-
ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Шу билан бирга, ахборот-
технологик платформаларда фаолият кўрсатаётган рақамли иқтисодиёт
жадал
ривожланмоқда.
Бу
эса
шундай
платформаларнинг
янги
моделларини яратиш заруратини тақозо этмоқда.
Мамлакатимизда
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларини
ривожлантириш,
электрон
давлат
хизматларини
кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан
мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан катта
ишлар олиб бориляпти. Бундан ташқари, "Ахборот технологиялари ва
коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги
6
фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда
рақамли иқтисодиётни, замонавий ахборот технологияларини давлат
бошқарувида
татбиқ
этишни
ривожлантириш
ҳамда
ахборот
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва
коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони /
www.lex.uz
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
40
хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутувчи ҳужжатлар лойиҳалари
муҳокамаси порталида эълон қилинди.
ХХ ва ХХI аср бошларида амалиётида - билимларни бошқариш деб
номланган янги йўналиш пайдо бўлди. Бу ўз навбатида одамларнинг
яратувчанлик,
такомиллаштириш,
таҳлилий
маълумотлар
ҳамда
билимларни
аниқлаш,
улардан
фойдаланиш
ва
маълумотларни
улашишнинг тизимли жараёнини қамраб олган. Шу йўсинда маълумотлар
иқтисодий жараёнларнинг барча соҳаларига ва барча босқичларига кириб
боради ва уни маҳсулот ёки хизматдан ажратиш мураккаблашади. Шундай
қилиб,
агар
компания
раҳбарияти
бошқарув
тизимини
мураккаблаштиришни истамаса, у барқарор бўлмаган соҳаларни қолдириб,
компаниянинг стратегик позицияларини соддалаштириш йўлидан борган.
Иқтисодиёт шароитида ҳозирги вақтдаги йирик корхоналар, фирмалар ва
компаниялар бозор шароитида ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини, яъни
рақобатбардошлик ва ташқи муҳитнинг беқарор шароитини ҳисобга олган
ҳолда, иқтисодиёт бошқарувнинг янгича инновацион ҳамда хорижий
тажрибаларга асосланган бошқарув тизимини яратишга интилмоқдалар.
Инновацион бошқарув - бу инновацион бошқариш жараёнларининг
илғор йўналишларидан фойдаланган ҳолда корхонанинг асосий устувор
вазифаларидан келиб чиқиб, корҳонанинг рақобатбардошлигини сақлаб
қолиш, унинг истиқболдаги хавф-хатарларга қарши хавфсизлигини
таъминлаш, шунингдек унинг кучли жиҳатларини қўллаб-қувватлашга
қаратилган чамбарчас ўзаро боғлиқ ҳаракатлар мажмуи.
7
Рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
ва
уни
замонавий
тенденциялар орқали бошқаришнинг янгича услубларини амалиётга жорий
этиш:
8
7
Кабушкин, Н.И. Основы менеджмента: учебное пособие / Н.И. Кабушкин. – 11-е изд., исп. – М.: Новое
знание 336 с / 2011.г.
8
Амосов, А.А. Повышения в сфере управлении экономики / А.А. Амосов // Экономист. 205 стр. – 2011.г.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
41
–инвестицион фаолиятнинг ва тадбиркорлик фаолиятининг турли
шаклларини диверсификация қилиш учун криптоактивлар айланмаси
соҳаси фаолиятларини ислоҳ қилиш;
–майнинг тизимини синов режа асосида босқичма босқич амалиётга
тадбиқ этиш, яъни турли криптовалюталарда янги бирликлар ҳамда
комиссион йиғимлар кўринишидаги мукофот олиш имкониятини берувчи
янги блоклар яратиш ва тақсимловчи платформани қўллаб-қувватлаш;
–смарт контрактлар (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда
амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар акс эттирилган электрон
шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тарқатиш,
бошқариш, суғурталаш, крауд-фандинг (жамоавий молиялаштириш);
–блокчейн технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;
–рақобатбардош ва юқори компетенцияга эга бўлган малакали
кадрларни тайёрлаш;
–криптовалюталар ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга
қўйиш;
–ҳуқуқий базани яратиш ҳамда амалдаги мавжуд ахборотлар базасини
бойитиш каби ва бошқа устувор вазифалар талаб этади.
Рақамли иқтисодиёт даврида инновацион бошқарувнинг муҳим
вазифаси – бу бошқарув тизимининг умумий мақсадга эришиши учун
барча томонларнинг шахсий мақсадларини бирлаштиришдир. Ҳар қандай
даражадаги ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни бошқариш мураккаб
интеграциялашган тизимдир. Ташкилотнинг (компаниянинг) ишлаб
чиқариш, иқтисодий ва тижорат фаолиятида муваффақиятга эришиш, агар
ушбу фаолиятнинг барча соҳаларини юқори малакали бошқариш мумкин
бўлса. Бошқарув роли жуда катта, чунки нотўғри ташкил этилган
бошқарув тизими корхона томонидан тўлов қобилиятини йўқотишига ва
пировардида унинг банкротлигига сабаб бўлади.
Хорижий компаниялар амалиётида замонавий бошқарувнинг асосан
учта инновацион тенденциялари намоён бўлади: 1) тегишлилиги бўйича
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
42
умумий қарорларни қабул қилишнинг мураккаблик жараёнлари яъни қарор
қабул қилишда барчани фикри ва уларнинг бу қарор юзасидан
билидирилган муносабатларининг инобатга олиниши; 2) ўзгаришларни
амалга оширишдаги мураккабликларни ва ноқулайликларни бартараф
этишда тезкор янгича бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш; 3) бошқарув
тизимини соддалаштириш орқали узоқ муддатли режалаштириш вақтини
тажрибавий қисқартириш. Замонавий бошқарувда тавсия қилинишича
“Бенчмаркинг”
технологияси
дунё
амалиётида
кенг
тарқалаётган
технология бўлиб хисобланади. Бенчмаркинг корхоналар ва компаниялар
амалиётига
энг
яхши
ўхшаш
корхоналарнинг
технологиялари,
стандартлари ва иш усулларини жорий этишдан иборат махсус бошқарув
технологиясидир. Бенчмаркинг орқали самарали фаолият юритаётган
ташкилотларни
аниқлаш,
ушбу
ташкилотларнинг
энг
яхши
тажрибаларидан фойдаланиш мақсадида уларнинг маҳсулотлари ва ишлаб
чиқариш усулларини баҳолашнинг тизимли жараёни ҳақида маълумотга
эга бўлиш мумкин.
Рақамли иқтисодиётда ишлаб чиқариш жараёнининг яна бир энг
кучли бошқарув омили – бу прогрессив ахборот-коммуникатсия
технологияларидир. Ҳозирда ахборот тизимлари корхонанинг ишлаб
чиқариш аппаратларининг энг муҳим таркибий қисмига айланган. Янги
ахборот технологиялари меҳнат тақсимотини янги босқичга олиб
чиқадиган,
маҳсулот
ишлаб
чиқариш
занжирлари
ва
тарқатиш
тармоқларини
шакллантиришга
имкон
берадиган
тармоқларни
ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
Шундай экан, рақамли давр иқтисодиётида бошқарувнинг инновацион
янгича усулларидан фойдаланиш орқали иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори самарали фаолият кўрсатиш
бошқарувдаги муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Афсуски бугунги кунда бу
натижаларга эришиш учун зарур ахборот коммуникацияларининг жорий
этилишида ва соҳага доир ишончли ва аниқ маълумотлар базасини
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
43
шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бир қанча
муаммолар кўзга ташланади. Лекин шунга қарамай мамлакатимиз
иқтисодиётида инвестицион муҳит шакллантирилишига кенг имкониятлар
яратилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |