10 ТАЪЛИМДА КОМПЕТИНЦИЯБИЙ ЁНДАШУВ : МУАММО ВА ЕЧИМЛАР. Бозорова Шоира Рамазоновна Бухоро вилояти Ромитан тумани 1- умумтаълим мактабининг олий тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси shoirabozorova@gmail.com Аннотация: ушбу маколада мактабда хорижий тилларни укитишни яхшилаш учун бо-
лалар богчасида тилларни ургатишнинг ахамияти ва уни ташкиллаштириш учун таклиф-
лар ва дарсликларни яхшилаш учун таклифлар берилган.
Калит сузлар: дастур, дарслик, тил, узвийлик, тажриба, таклиф.
“Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари
тўғрисида”ги ПК-1875-сонли қарор қабул қилингандан бери мактабларда хорижий тил-
ларни ўқитишга туб бурулиш бўлди. Авваламбор ўқитувчилар режа асосида малака оши-
ришдан ўтказилиб, уларга бошланғич синф методикаси ва тил ўргатиш бўйича билимлар
берилиб , тажрибалар амалга оширилди. Дарсликларнинг янги авлодлари яратилиб , улар
мактабларга тажрибадан ўтказилди ва шунга мос давлат стандартлари ҳам яратилди.
Бу мақолада мен ўзимнинг тажрибаларим билан ўртоқлашмоқчиман.
Инглиз тилини 1-синфдан ўқишни бошлаган ўқувчиларимиз бу йил 7-синфни туга-
тяптилар. Уларнинг нутқи равон, эркин гапира олади ва ижодий ишлар ҳам ёза олади.
Йилдан-йилга ўқувчиларимизнинг фанга қизиқиши ортиб бормоқда. Ўқувчилар билимини
янада ахшилаш учун қуйидаги таклифларни бермоқчиман:
1.Боғчаларда тўлиқ инглиз тилини ўрганишини йўлга қўйиши лозим, мактабгача ва
бошланғич таълим бўлимида ўқийдиган талабаларга ҳам инглиз тилини чуқурроқ ўргатиш
лозимки, тарбиячининг ўзи машғулотларни олиб борадиган даражада тайёр бўлиши керак.
Чунки ҳозир боғча тарбиясини олган ўқувчилар анча тайёргарлик билан келишяпти ва
уларга ўргатиш аввалги йилларга қараганда анча осон кечмоқда.
2.Боғча дастури учун ҳам мултимедиа илова ва китобчалар чиқариш ва инглиз тилида
тинглаш ва гапириш кўникмаларини боғча ёшидан бошлаб ривожлантириш лозим.
3.Янги дарсликларни ҳам тажрибали ўқитувчиларни таклифларини инобатга олган ҳолда
такомиллаштириб бориш лозим:
а) 3 ва 4-синф дарсликларида ўқиш кўникмаси учун материал ҳар вир дасрда бериб
борилиши лозим;
б) Бошланғич синфлар дарслигида шеърлар бериб бориш лозим, чунки шеър ўрганиб ҳам
ўқувчи кўп сўзларнинг талаффузи ва маъносини ўрганади ва бошқа тилда шеър ўрганиш
кичик болалар учун қизиқарли ва мотиватция беради.
Масалан: “colours “ мавзуси ўтиляптими , шу мавзуга мос шеърлар, “numbers” мавзуси
ўтиляптими, шу мавзуга мос шеърлар бериб борилиши лозим.
С)5-6-синфларда ҳам худди 7-синф дарслигида берилганидек “Home reading” “Уйда ўқиш”
дарслари берилиши лозим ва маълум бир инглиз ёзувчисининг ҳикояси берилаётган бўлса
унинг расми ва қисқагина у ҳақидаги маълумот бериб борилиши лозим. Чунки ўқувчилар
тили ўрганилаётган мамлакатнинг шоир ва ёзувчилари ҳақида билиб боришлари лозим.
Г) Ўқувчиларга тили ўрганилаётган мамлакатнинг урф-одатлари ва анъаналари ҳақида
ҳам “Do you know?” -Биласизми? Белгиси остида қисқа 3 ёки 4 та гап бериб бориш лозим.
Худди шунингдек мақол ва тез айтишлар ҳам дасликда ўз аксини топиши лозим.
Боғча ва мактаб узвийлигини таъминлаш орқали аста-секинлик билан ўқувчиларга тил
ўргатиш муаммоларини ҳал этиб борса бўлади.