ижтимоий-психологик факторларга тобора кўпроқ аҳамият берилмоқда. Ўқитувчи ҳам ўзининг иш
жойи
сифатида кўпроқ ҳақ тўланадиган муассаса ёки бўлинмани эмас, балки жамоаси аҳил бўлган, яхши ходим
ҳурмат қилинадиган, у ҳақда ғамхўрлик қилинадиган, ўзини эркин ҳис этадиган, қулай психологик вазият
таркиб топган иш жойини танламоқда ва бор кучини сарфлаб ишламоқда.
Бошланғич синф ўқитувчиси ўз ишини онгли равишда
бажариши учун унинг мазмунини,
вазифаларини, ундан кутилаётган натижаларни, оқибатини ва ниҳоят унинг жамият учун фойда ва зарарини
мумкин қадар тўла англаб, яхши тушуниш шартдир. Ўқитувчи ўз фаолиятига алоқадор бўлган малакаларни
қанча яхши билса, ушбу малакаларни қўллаш учун шарт-шароит мавжуд бўлса, ишни бажарганда шунча кўп
ижодиёт кўрсата олади.
Ўқитувчининг ижодкорлиги етакчи педагогик қобилиятлар таркибига киради. Ўқитувчи малакаси ва
ижоди педагогик фаолиятнинг икки муҳим томонидир. Малака - ўқитувчи фаолиятининг техника томонидан
ташкил қилинган доимий ҳаракатларни мумкин қадар осонлик билан автоматик
равишда бажара олишдан
иборатдир. Ижод эса, шароитнинг хос томонларини эътиборга ола билишдан, шароитнинг ўзига қараб чора ва
тадбир кўришдан, аввал учрамаган янги масала туғилиб қолганда уни тўғри тушуниб, бу масалани ҳал қилиш
йўлларини излаб топишдан, эски усул ва йўллардан воз кечиб янгиларини топишдан иборатдир. Хитой
файласўфи Конфуций айтганидек: “Эскига мурожаат қилиб, янгини кашф эта олган кишигина ўқитувчи бўла
олади.”
Бошланғич синф ўқитувчисининг ижодкорлиги-унинг ўз қизиқиши, ижодий намуналарига, янгликлар
киритишга кенг имкониятлар очадиган машғулотлар билан шуғулланишга интилишида ўз аксини топади. Бу
йўналиш бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган ўқитувчилар доимо ўзлари қизиққан соҳага ижодий ёндошиб,
фаолиятида бирон бир ўзгариш ясаш, янгилик киритишга ҳаракат қиладилар. Бундай ўқитувчилар таъсирчан,
фаол, масъулиятли, болаларга меҳр бера оладиган бўлиб шаклланган бўлади.
Ижодий муҳит – ижодкор ўқитувчи шахсини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, ўқитувчилар
жамоада соғлом, ижодий муҳитни яратиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ўзаро ҳамкорлик
асосида муаммоларнинг ечимларини топиш, аниқ мақсадли натижаларга эришишни таъминлаш демакдир.
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоасидаги ижодий муҳитнинг мавжудлиги ўзаро ҳамкорликдаги
амалий натижага олиб келувчи самарадорлик, раҳбар, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бир мақсадга интилишида
намоён бўлади.
Бошланғич синф ўқитувчилари жамоасидаги ижодий муҳит
таълим сифатини оширишга, мустақил
фикр эгаларини
тарбиялашга, кенг мушоҳадали шахс маънавиятини шакллантиришга, ўқувчиларни соғлом
рақобат муҳитига мослашадиган, замонавий мутахассис руҳида тарбиялашга, ташкилотчиларни,
ташаббускорларни шакллантиришга, ижод қилиш қобилиятларини ривожлантириб бориш имкониятларини
яратишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: