Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ САМАРАЛИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet346/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ САМАРАЛИ 
ЙЎЛЛАРИ 
 
ШАЙЗАКОВА Н.С. М.Х.МАХАММАТОВА. ТДПУ. 
 
Мамлакатимизнинг биринчи президенти И.А.Каримовнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибалари натижаси 
ўлароқ дунё юзини кўрган “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида ёшларимиз бизнинг нафақат 
ишончимиз ва келажагимиз, балки бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи эканлиги, ҳал қилувчи 
куч эса енгилмас, енгилмас куч юксак маънавиятли шахс тимсолида намоён бўлиши ҳар жиҳатдан асослаб 
берилди. Айни замонда, “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан 
кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар 
этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу 
масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва маъсулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, 
ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган 
маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт 
йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин” лиги хавфининг олдини олиш чоралари аниқ кўрсатиб берилди.
Айни пайтда ўқитувчи олдида маъсулиятли ва машаққатли вазифа – ўқувчиларни мустақил фикрлашга 
ўргатиш ҳамда ижодий фикрлашни шакллантириштурибти.Таълим жараёнида амалга оширилаётган 
ўзгаришлар ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, уларга таълим бериш жараёнини сифат жиҳатидан 
такомиллаштиришни талаб қилмоқда.
Умумий ўрта таълимда ўқув ишлари шакллари орасида мустақил ишлар асосий ва муҳим ўрин тутади. 
Кузатишларимиз ва тажрибалардан шу нарса маълум бўладики, умумий ўрта таълим мактабларида мустақил 
ишларни ташкил этиш ва ўтказиш яхши йўлга қўйилган. Бироқ фанлар бўйича мустақил ишларни ташкил этиш 
ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни бажариш ва унинг текширилиб, баҳоланишидан иборат бўлиб 
қолмоқда. Бошқача айтганда, мустақил ишларни ташкил этиш ва ўтказиш ўқувчиларнинг индивидуал ва 
ижодий потенциалини юзага чиқаришга тўлиқ имкон бермаяпти. Ана шу муаммони ҳал этишда эса педагогик 
фасилитация имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларни мустақил, масъулиятли, 
ижтимоий жиҳатдан сафарбарликка мойил шахс сифатида шакллантириш уларни муваффақиятли 
ижтимоийлаштириш ва меҳнат бозорида муносиб ўрин топишига тайёрлаш учун уларда ижтимоий 
кўникмаларни ривожлантириш, ўз фаолиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга одатлантириш лозим. Бундай 
ёндашувни амалга ошириш учун ўқув-билув жараёнида ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим 
педагогик аҳамиятга эга. Педагогик қўллаб-қувватлаш жараёни асосан ўқувчиларга йўналтиради. Бунда 
ўқувчиларнинг моддий борлиқ, атрофдагилар ва ўз-ўзига бўлган муносабатини ўрганиш муҳим ўрин эгаллайди. 
Мутахассислар тайёрлаш тизимини тубдан қайта қуришда, ўқув –тарбия жараёнининг аҳамиятини 
оширишда ўқувчиларнинг мустақил ишлари муҳим ўрин эгаллайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мустақил 
ишлар деганда, шундай ўқув фаолияти тушуниладики, унда билимлар эгалланиши билан бирга, кўникмалар 
шакллантириш ҳам мустақил ташкил этиши таъминланади. Мустақил иш – ўқитувчининг топшириғи ва унинг 
раҳбарлигида ўқув вазифасини ҳал этадиган таълимнинг фаол методи. Мустақил иш бу қўйилган мақсад билан 
боғлиқликда ўқувчиларнинг аниқ фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишдир. Ўқувчиларнинг мустақил 
ишлари уларнинг юқори даражадаги фаоллик, ижодийлик, мустақил таҳлил, ташаббускорликка асосланган 
фаолиятларидир.Мустақил иш – билим олиш шаклларидан бири бўлиб, бунда ўқувчилар ўз олдиларига у ёки бу 
вазифаларни, мақсадларни онгли равишда қўйиб, фаолиятни режалаштиради ва уни амалга оширади ҳамда ўз-
ўзини баҳолайди. Мустақил иш бир қанча ўзига хос хусусиятларига эга:
-
таълимнинг фаол (актив) методи сифатида мустақил ишнинг ўзига хослиги унинг асосини ўқувчи 
ўқитувчининг ёрдамисиз бажарадиган ҳаракатлар ташкил этади, у мазкур ҳаракатларни бажариш усулларини 
ўзи танлайди, кўплаб амалларни такомиллаштиради, қўйилган мақсад билан боғлиқликда уларни назорат 
қилади; 

мустақил ишларнинг иккинчи ўзига хослиги ўқувчи фаолиятининг ўз-ўзини бошқарадиган шакли 
ҳисобланган ўз-ўзини назорат қилишда акс этади;

учинчи ўзига хослик ўз-ўзини назорат қилиш билан мустаҳкам боғлиқ бўлган, ўз-ўзини бошқаришда 
муҳим роль ўйнайдиган баҳоловчи фаолиятдир;

ва ниҳоят, мустақил иш ҳар доим қандайдир натижа билан тугалланади. Бу машқ бажариш, 
вазифаларни ҳал этиш, иншо ёзиш, жадвал тўлдириш, графиклар ҳосил қилиш, саволларга жавоб беришга 
тайёрланиш каби шаклларда намоён бўлади. 
Мустақил иш тизимида ўқувчилар билан ўқитувчи ҳамжиҳатлигининг белгилари қуйидагилардан 
иборат: 

ўқитувчи билан ўқувчилар нуқтаи назаридан зиддият йўқ, балки улар ҳамжиҳатлик ва ижодий 
ҳамкорликда ишлашади; 

ўқувчилар фаоллигини тақлид қилиш, такрорлаш ҳамда мустақил ишни тегишлича ташкил этиш 
билангина чекланиб қолинмайди, балки таклиф этилган вазифалар бўйича ижодий мушоҳадалар юритилади; 
-
ўқувчиларнинг мустақил ишини ташкил этишда ўқитувчи рағбатлантириш, эмоционал бошқариш, 
йўналтириш ва уюштириш усулларини қўллайди; 
360 



ўқитувчи ва ўқувчилар шахсга йўналтирилган мустақил ишни ташкил этишга руҳий ва амалий 
жиҳатдан тайёр. 
Ўқувчиларнинг мустақил ишини ташкил этишда уларнинг билим ва малакалари мониторингини ташкил 
этишга қўйиладиган асосий талаб назорат учун берилган вазифалар мазмунига ўқув мақсадларига, 
ўқувчиларнинг шахсий эҳтиёжларига мутаносиб бўлиши лозим. Холислик талаби тўғри жавобни нотўғрисидан 
ажрата олишни тақазо этадики, бунга жавобни турлича талқин қилиш имкониятини истисно этувчи аниқ ва 
тўғри тузилган савол орқали эришиш мумкин. Назоратнинг тўғри бўлиши талаби ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳар 
бир ўқувчининг билими сифатини таҳлил қилишга индивидуал ёндашиш зарурлиги талаби бошқа ўқувчилардан 
тайёр жавобнинг ўзлаштирилишига, шунингдек мустақил иш вазифаларини назоратдан четда жамоа бўлиб 
бажарилишига йўл қўймаслик имконини беради. Бунга вазифаларнинг хилма-хиллиги ҳамда шахсга 
йўналтирилганлик тамойили орқали эришилади. Мазкур вазифаларнинг мураккаблик даражалари уларнинг 
савиясига қараб мувофиқлаштирилади. 
Энг муҳими, мустақил фикрлайдиган ўқувчи шундай сифатга эга бўлмаган синфдошидан фарқли ўлароқ 
барча нарсани билишгақизиқади, таълим жараёнидан завқланди. Шуни таъкидлаш лозимки, ўқувчи мустақил 
фикрлашнинг усул ва йўлларини эгаллаганда ўқув материалини тез идрок этади, пухта ўзлаштиради. Дарс 
машғулоти билан қаноатланмай қолади. Синфдошининг фикрлашига халал берувчи ножўя хатти-
ҳаракатларидан ранжийди. Айни пайтда фикрлашга ўрганмаган ўқувчи фикрлайдиган синфдоши олдида 
ожизлигидан ийманади, изтироб чекади, турли салоҳиятдаги ўқувчилардан ташкил топган гуруҳда ишлашдан 
эса ўқитувчи тез толиқади. Бундай ҳолатлар эса синф ўқувчиларининг тайёргарлик даражаси ва қобилиятига 
қараб гуруҳлашни тақозо қилади. 
Бола фаолияти эркин бўлса, ҳурлигига даҳл қилинмаса, унда шахсга ҳурмат туйғуси пайдобўлади. Баҳс 
жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлиги болани мутеликдан, кўр-кўрона итоатдан қутқаради. 
Дарс бир мақсад сари интилаётган ҳамкорликнинг ягона фаолиятига айланади. Хулоса қилиб шуни айтиш 
мумкинки, ҳар бир ўқитувчи қайси фандан дарс беришидан қатъий назар, ўқувчиларни мустақил 
фикрлашларига аҳамият беришўқитувчининг вазифаси эканлигини унутмаслигилозим. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish