материалларидан фойдаланиш ва яратиш услуби муҳим аҳамиятга эга. Бунда ишлаш услубида тадқиқотчилик,
қисман изланувчан, муаммоли, лойиҳалаш; ишлаш шакллари синф-дарс (жуфтликда, кичик гуруҳларда ишлаш),
турли даражали топшириқлар, жумладан ижодий топшириқлар, пайдо бўлган муаммолар бўйича
консультациялар, муҳокамалар, ўйинлар; фанлар бўйича беллашувлар, олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар,
турли танловлар, сўз ўйинлари, турли мавзулар бўйича лойиҳалар, ролли ўйинлар, индивидуал ижодий
топшириқлар жуда муҳим аҳамиятга эга. Бундай услублар ва шакллар иқтидорли ўқувчиларга ижодий
фаолиятнинг ўзига мос шакл ва турларини танлаш имкониятини беради.
Ўқувчиларнинг ижодий имкониятларини очишнинг битта усули сифатида театрлаштирилган
тадбирларни келтириш мумкин. Театрлаштирилган байрам тадбирларини ташкил этиш – иқтидорли болалар
билан ишлашнинг алоҳида шаклидир, чунки унда болалар бевосита иштирок этиб, ижодий қобилиятларини
ривожлантириш орқали нафақат актёрлик қобилиятларини намоён этадилар, балки тадбир сценарийсини тузиш
орқали ижодий қобилиятларини кўрсатиш, такомиллаштириш, адабий ўқиш ва бадиий ижодга қизиқишини
ривожлантириш, танлов ва адабий беллашувларда тадқиқотчилик кўникмаларини рўёбга чиқариш имкониятига
эга бўлишади. Ишни бундай ташкил этиш иқтидорли болаларда педагоглар билан ҳамкорлик қилиш ва тинмай
ўз устида ишлашга мотивацияни кучайтиради. Иқтидорли болалар билан ишлашнинг энг муҳим шаклларидан
бири билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларидир. Улар энг қобилиятли ва иқтидорли болаларни аниқлашга
кўмаклашади.
Боланинг интеллектуал ва ижодий қобилиятини ривожлантириш билан шуғулланиш шарт, чунки
боланинг барча қобилиятларини очиш нафақат боланинг ўзи учун, балки жамият учун ҳам муҳимдир. Ижодий
ва интеллектуал қобилиятлар инсон ҳаётининг ҳар қандай соҳасида тараққиёт кафолатидир. Иқтидорли болалар
нафақат оддий тингловчи, балки яратувчи, ижодкор бўлишади ва одатда уларда юқори даражада фикрлаш,
таҳлил қилиш, диққатни бир жойга жамлай олиш кузатилади. Дифференциал ёндашувдан фойдаланиб, ҳар бир
ўқитувчи ана шу сифатларни ривожлантиришга ҳаракат қилади.
Бизнинг фикримизча, иқтидорли болалар қобилиятларини муваффақиятли ривожлантиришнинг муҳим
шартларидан бири педагог кадрларни тайёрлашдир. Ўқитувчи талантли, ижодий ва тажриба қилиш тарзида
фаолият олиб бора оладиган, профессионал саводли, замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган,
интернет манбаларидан фойдалана оладиган, мультимедиа материалларини ишлаб чиқа оладиган, амалиётда
қўллай биладиган, мақсадга интилувчан, руҳий барқарор бўлиши керак. Ўқитувчи иқтидорли ўқувчилар билан
ишлаганда қуйидагиларни бажара олиши лозим: ўқув дастурларини бойитиш, яъни таълим мазмунини бойитиш
ва янгилаш; ўқувчиларнинг билим олишга бўлган ҳаракатини рағбатлантира олиш; ўқувчиларга индивидуал
ёндашув ва консультация бериш; ўйлаб кўриб педагогик-психологик қарорлар қабул қилиш; ўз ўқув-тарбиявий
ва бутун синф фаолиятини таҳлил қила олиш; жамоавий ижодий ишларни танлаш ва материаллар тайёрлаш.
Ўз тенгдошларидан интеллектуал даражаси бўйича олдинда бўлган бола ўқиш ва ҳаётда
қийинчиликларга дуч келмайди дейиш хато фикрдир. Одатда бундай болаларни уйда ва мактабда бир қатор
қийинчиликлар кутиб туради. Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандлари хусусиятларига тўғри ёндашиши
муҳимдир. Интеллектуал қобилияти кичик ёшлигидан намоён бўлган болалар қийинчилик, тушунмасликка
нафақат уйида, балки мактабда ҳам дуч келишади. Мактабда ҳамма бир хилда ўқитилади, ўқиш эса кўпинча
бола биладиган, унинг учун қизиқ бўлмаган нарсалардан бошланади. Айнан қобилиятли, қизиқувчан болалар
учун синфдаги дарслар зерикарли бўла бошлайди. Ўқиш ва ҳисоблашни билганликлари учун бошқалар ҳарфлар
ва бошланғич арифметик ҳисоблашларни ўрганаётганда, улар бўш қолиб кетишларига тўғри келади. Албатта,
жуда кўп нарса ўқитиш қандай олиб борилаётганлигига боғлиқ. Лекин ўқитувчи ўқувчиларга қанчалик
индивидуал ёндашишга ҳаракат қилмасин, у бутун синф билан ишлар экан кучли ўқувчиларга мўлжаллаб дарс
ўтиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Иқтидорли болаларнинг мактабда тартибли ўқишларига кучли халақит берадиган асосий
хусусиятлардан бири – улар учун қизиқ бўлмаган нарсани бажаришга мажбурлашдир. Бундай болалар ўзлари
мустақил шуғулланишга ҳаракат қилишади, агар катталар уларнинг бажараётган машғулотларига раҳбарлик
қилишмоқчи бўлишса, бу уларнинг ғурурларига тегади ва хафа бўлишади. Бошқа томондан иқтидорли болалар
барчага тегишли қоидадан ташқарида бўлмасликлари керак. Бундай болалар келажак авлоднинг асосий
қисмини ташкил этиши керак. Шундай экан бундай болалар бутун таълим муассасаларини тўлдириб,
кўпчиликни ташкил этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: