муҳим аҳамият касб этади. Бу каби мотивлар тасвирий санъат ўқитувчиси шахсининг креативлигини
шакллантириш имкониятини беради.
Дарс жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни қўллаш йўналишида кўплаб
олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар натижаларига кўра ўқитувчининг инновацион фаолиятида
унинг касбий тайёргарлиги муҳим аҳамият касб этади. Етарли касбий тайёргарликка эга бўлган устоз-
ўқитувчилар қуйидаги тавсифларни ўзларида мужассамлаштирган бўлишади:
•
мўлжалланган янгиликни ялпи ва унинг алоҳида босқичлари муваффақиятини башорат қилиш;
•
келгусида қайта ишлаш мақсадида янгиликнинг ўзидаги ва уни татбиқ қилишдаги камчиликларни
аниқлаш;
•
янгиликни бошқа инновациялар билан қиёслаш, улардан самарадорларини танлаб олиш, уларнинг
энг аҳамиятли ва пишиқлик даражаларини аниқлаш;
•
янгиликни татбиқ этишнинг муваффақиятлилик даражасини текшириш;
•
янгиликка тасвирий санъат фанларини ўқитишнинг инновацион ҳолатларида тўғри баҳо бериш.
Ўқитувчининг тасвирий санъат фанларини ўқитишдаги инновацион фаолияти янгиликни таҳлил
қилиш, унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепцияларини шу асосда шакллантириш,
ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир қилиш, самарадорликка баҳо бериш кабиларни ўз ичига қамраб олади.
Тасвирий санъат ўқитувчиси инновацион фаолиятининг самарадорлиги унинг шахсий педагогик
сифатлари билан бевосита боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Тадқиқотлар натижасида ўқитувчининг инновацион фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган
асосий хислатлари аниқланган ва улар қуйидагилардан иборат:
•
шахснинг ижодий-мотивацион йўналганлиги. Бу-қизиқувчанлик, ижодий қизиқиш, ижодий
ютуқларга интилиш, пешқадамликка интилиш, ўз камолотига интилиш ва бошқалар;
•
креативлик. Бу — хаёлот (фантастлик), фараз, қолиплардан холи бўлиш, таваккал қилиш, танқидий
фикрлаш, баҳо бера олиш қобилияти, ўзича мушоҳада юритиш, рефлексия;
•
касбий фаолиятни баҳолаш. Бу-ижодий фаолият методологиясини эгаллаш қобилияти, педагогик
тадқиқот методларини эгаллаш қобилияти, муаллифлик концепсияси фаолият технологиясини яратиш
қобилияти, зиддиятни, ижодийликни тушунади[1].
Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида ўзида таклиф қилинадиган янги, янгилик даражаси
моҳиятини акс эттиради. Педагог олимлар янгиликнинг қўлланиш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра
фарқланадиган мутлақ, чегараланган мутлақ, шартли, субектив даражаларини фарқлайдилар.
Педагогик янгилик ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки бўлиб қолиши лозим. Педагогика
янгиликни дастлаб айрим ўқитувчиларнинг фаолиятига олиб киради. Кейинги босқичда - синалгандан ва
обектив баҳо олгандан сўнг педагогик янгилик оммавий татбиқ этишга тавсия этилади.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш,
келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир
қилиш, самарадорликка баҳо бериш кабиларни қамраб олади.
Ўқитувчи-новатор бўлиши, олдинда бориши, ижодий шахс бўлиши, креативликни, кенг қамровли
қизиқиш ва машғулликни, севувчи ички дунёси бой, педагогик янгиликларга ўч бўлиши лозим.
Ўқитувчини инновацион фаолиятга тайёрлаш икки йўналишда амалга оширилиши лозим: инновация
жараёнлари, уларнинг функциялари, ривожланиш қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш
технологиялари, бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш олий мактаб ўқув жараёнини
замонавий педагогика ҳамда психология фанлари ютуқлари асосида жаҳон стандартлари даражасида ташкил
этиш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчининг инновацион фаолиятини амалга ошириш учун керак бўладиган
шарт-шароитларни яратиш, дарс сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири бўлиб
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: