Саҳар туриб шукур қил,
Шабнамларга гапиргил.
Ўз кўнглингни супургил,
Ўз уйингни супургил.
Остонангни кўргилу,
Ўз онангни фикр қил.
Қўрғонларинг, уйларинг
Меҳнату заҳматингдир.
Остонангга ҳурматинг –
Онангга ҳурматингдир.
Даставвал ўқитувчи матнни ифодали ўқийди, сўнгра ифодали ўқийдиган ўқувчига ўқиттиради ва
ниҳоят ўқувчиларни биргаликда ўқишга ундайди. Ўқитувчи болалардан “Матн мазмунини барчамиз тушундик-
а?,” деган сўроқ беради ва улардан матн мазмуни сўралади, бунинг учун қуйидаги саволлар видекопроектор
орқали берилади:
Нега ёши улуғлар дуога қўл очиб шукрона қиладилар? Остона деганда кўз олдимизга нима
келади? Остонамиз билан онамизнинг ўхшашлиги нимада деб ўйлайсиз? Уйимизни озода тутиш лозимлигини
биламиз, кўнглимизни ҳам озода тутиш учун нима қилишимиз керак? Уйимизнинг тинчлигини ким асраши
керак, юртимизнинг тинчлигини-чи? “
Қўрғонларинг, уйларинг Меҳнату заҳматингдир” мисраларидан қандай
маъно тушундингиз?
Саволлар ўқувчилар диққатини торта оладиган тарзда тузилиши лозим, савол болани тўлқинлантирса,
у, албатта жавоб излайди, жавобни аввал қўл кўтарган, сўнгра жим ўтирган ўқувчидан сўраш лозим, унинг ҳам
қандайдир фикри бўлиши, бироқ айтишга ботина олмаётган бўлиши мумкин. Ўқитувчи жавобни унинг ёнига
бориб сўрасин, масалан, “Мен сенинг фикрни маъқуллайман” ёки “Сен ҳам нимадир демоқчилигингни
пайқадим” тарзида. У дастлаб бошқа дўстлари каби жавоб бера олмас, бироқ у тортинчоқлик чегарасини “ёриб
ўтиш”га эришиб, албатта ўз фикрини айтади. Ўқитувчи ана шунда айнан шундай ўқувчиларнинг
фикрини
давом эттирса, тўлдирса, хулосаласа, боланинг ўзига ишончи ортади, у ўзини кашф эта боради. Ҳар бир
ўқувчида матндан англанган ҳикмат муштарак бўлиши лозимлигига эришмоқ керак, яъни ўқувчилар
шеърда
Ватанни севиш ва асраш бурчи назарда тутилганлигини англаб етишлари лозим. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки,
бу каби матнлар ўқувчини аста-секин образли фикрлашга ўргата бошлайди.
Ниҳоят ўқитувчи видеопроектор орқали кўрсатилаётган матн ҳақидаги назарий билимларга ўқувчи
диққатини тортади. Демак, матн нутқнинг ёзма шакли эканлиги, яъни бирор муаллиф томонидан ёзилишига
гувоҳ бўлинганликни таъкидлайди. Бунинг учун уларга биринчи мисрадаги гаплар мазмуни иккинчи мисрадаги
гаплар мазмуни билан, иккинчиси учинчисининг мазмуни билан кетма-кетликда боғланганлиги учун ҳам яхлит
хулосага келганларини англатиш жоиз. Ва ниҳоят ўқувчилардан “Шоир қўйган сарлавҳадаги сўз матнда
мавжуд, матнга ўзингиз сарлавҳа қўйиб кўринг-чи” деб топшириқ бериш мумкин. Сабаби сарлавҳа матннинг
энг муҳим узви сифатида матн яхлитлиги ва
бутунлигини таъминлайди, М.Йўлдошев кучли ҳиссий ҳолат
ифодаланган баъзи шеърларда сарлавҳа бўлмаслигини, бироқ баъзан ана шундай мазмундаги шеърларда ҳам
агар сарлавҳа бўлмаса, матнни тўғри тушуниш нисбатан қийинлашишини таъкидлайди [5, 116-117]. Ўқувчилар
қўйган сарлавҳалар, албатта, рағбатлантирилиши лозим, шунда ҳар бир ўқувчида матнга сарлавҳа қўйиш истаги
туғилади. Асосийси, улар фикрлаяпти, ижод қиляпти, бу эса муҳими эмасми?
Хулоса шуки, ўқувчи мактабга нафақат илм олиш, балки ўзлигини топиш ва англаш учун келади.
Do'stlaringiz bilan baham: