Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
Абдураҳманов Одил Қаландарович
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,
Тошкент давлат транспорт университети ректори
 


11 
“КАТТА ЎЙИНЛАР” СТРАТЕГИЯСИНИНГ ИЛДИЗЛАРИ 
 ВА ГЕОСИЁСАТГА ОИД НАЗАРИЯЛАР 
 
Хорижий мамлакатларга энергия ресурсларини сотиш Марка-
зий Осиё мамлакатларининг асосий даромад манбаи ҳисобланиб шу 
туфайли улар мустақиллик тажрибаларини ўзлаштирдилар. 
Ўзбекистон. Қозоғистон ва Туркманистонда нефт, газ,кўмир ва 
ураннинг нисбатан катта захиралари мавжуд бўлиб, 29 йил 
мобайнида ушбу энергия ресурсларини хорижга экспорт қилишда 
сезиларли ўринни эгаллаганлар. 
Агарда мустақилликнинг биринчи йилларида асосий импорт 
қилувчи мамлакат Россия бўлган бўлса, ҳозирги кунда янги 
қувурларнинг қурилиши ва маршрутларрнинг деверсификация 
қилиниши ҳисобига энергия ресурслари сотиб олувчи мамлакатлар 
рўйхати кўпайди.Хитой нефт ва газ маҳсулотларини асосий сотиб 
олувчисига айланди. 
“Катта ўйинлар” тушунчасининг илдизлари XIX асрга бориб 
тақалади, чунки Британия ва Россия империяси Жанубий ва 
Марказий Осиёга ўз таъсирларини ўтказиш учун рақобатлашган-
лар. СССРнинг тугатилиши билан Ғарбнинг бу мамлакатларга 
бўлган қизиқиши қайтиб келган бўлсада, бунда Москва Итифоқ 
таркибига кирган мамлакатларни ўзининг алоҳида қизиқиши 
зонаси деб қарарди. 
Ҳудуд мамлакатлари Ғарб билан Россиянинг ўзаро рақобатла-
шувини ўз манфаатлари йўлида фойдаландилар. Марказий Осиё 
мамлакатлари гох Москвани гох Вашингтонни гоҳо Брюсселни 
ўзиниг стратегик ҳамкори деб атаб уларнинг манфаатларини ўзро 
тўқнаштириб қўйдилар. Шундай бўлсада бу ҳолат уларга ташқи 
“ўйинчилардан” турли хил грантлар, инвестициялар ва преферен-
циялар олишга имкон берди. Ушбу қўйилмалар туфайли бу мамла-
катларда ички модернизациялаш жараёни иккинчи планга суриб 
қуйилди. 
Бунда шу нарсани қайд этиш жоизки, Марказий Осиё 
мамлакатлари деярлик 30 йил мобайнида инвестициялар ҳисобига 
яшади дейиш бирмунча юзаки қараш бўлади. Масалага жиддий 
ёндашиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Узоқ вақт давомида 
ташқи инвестициялар ҳудудни ривожлантиришни рағбатлантирган


12 
бўлсада энди ҳудудни рақобатлашаётган йирик “ўйинчилар” учун 
қизиқарли дейиш бирмунча мураккаб ҳисобланади. 
Шу билан бирга, хорижга энергия ресурсларини сотиш Марка-
зий Осиё мамлакатлари -Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон-
нинг асосий даромадалри маанбаи ҳисобланиб, мустақиллик тамо-
йилларини ўзлаштиришга асос бўлди десак муболаға бўлмайди. 
Ҳудуднинг иқтисодий ривожлантиришни яна бир йўналиши бу 
пахта толаси ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт 
қилиш ҳисобланади. Бу ерда ҳам экспорт ҳамдўстлик (МДҲ) мам-
лакатлари ва Хитой билан чегараланган. Саноатнинг ривожланиш 
тенденцияси ижобий бўлсада, унинг даражаси нисбатан паст. 
Ҳудуд мамлакатлари иқтисодиётининг хомашё ресурсларига 
асосланганлигига қарамасдан, уларнинг барчаси ҳам ўз бозорлари-
ни очиқ савдо ва ташқи инвестициялар учун очиб берганлари йўқ. 
Буларнинг барчасининг таъсири остида ривожланган ташқи 
мамлакатларнинг Марказий Осиё мамлакатларига қизиқишларини 
пасайишига олиб келди. Ҳаттоки, АҚШ, Россия ва Хитойнинг 
ҳудудда геосиёсий рақобатлашиши тўғрисидаги фикрлар ҳам ҳудуд 
мамлакатлари манфаатлари йўлида хизмат қилаётгани йўқ. 
Бизнинг фикримизча ташқи инвестициялар ва ташқи “ўйинчи-
ларнинг” ҳудудга қизиқишларини таъминлаш бу бозор таркибий 
ўзгаришларини амалга ошириш хисобланади. Ўзбекистон, Қозоғис-
тон ва Қирғизистон ҳукуматларининг иқтисодиётни модерни-
зациялаш сиёсати бу соҳада реалликга асосий эътиборни қаратиш-
нинг афзаллигини кўрсатмоқда. Хулоса сифатида қайд этиш мум-
кинки, АҚШ, Ғарб мамлакатларининг Марказий Осиё мамлакат-
ларига нисбатан ўзгарувчан стратегияси ва Россия иттифоқидаги 
(ЕОҲ) мамлакатлари билан ҳамкорликнинг Ўзбекистон учун но-
аниқ истиқболлари мамлакатда ички реформаларга асосий эътибор-
ни қаратиш энг тўғри йўналиш эканлигини таъкидлаш мумкин. 
АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан стратегияси тахминан ҳар 
беш йилда янгиланиб туради. АҚШнинг янги стратегиясида ҳудуд 
мамлакатларни биринчи марта Афғонистондаги ҳолатни,Россия ёки 
Хитойни эътиборга олмаган ҳолда ўзини-ўзи таъминлайдиган 
(самадостаточнқй) деб тан олинди. 
Аммо, бизни Американинг Марказий Осиё бозорига киришига
уни инвестициялашга тайёрлиги савол туғдиради. АҚШ ҳудудида 


13 
бошқа лойиҳаларнинг амалга оширилишига тўғридан-тўғри қарши-
лик кўрсатгани йўқ. (Масалан Хитойнинг “Бир белбоғ-бир йўл 
“лойиҳаси). Чунки худуд мамлакатларининг ҳеч бири лойиҳага 
қўшилмаслик позициясини эгалламаганлар. 
Марказий Осиё геосиёсий ҳудуди Евроосиёнинг марказий, 
қисмида жойлашган бўлиб, жуда кенг майдонни эгаллаган ва дунё 
океанига тўғридан-тўғри чиқишга эга эмас. 
Ушбу ҳудуд ўз таркибига Ўзбекистон, Тожикистон, Туркма-
нистон, Қирғизистон ва Қозоғистонни қамраб олади. Тарихдан 
маълумки, Марказий Осиё Европа, Яқин Шарқ, Жанубий ва 
Шарқий Осиёни буюк Ипак йўли орқали ўзаро боғловчи ҳудуд 
бўлиб, моддий ва номоддий қадриятларни ўзаро алмашинувчи 
таъминловчи, хусусан тажриба, муваффақиятлар ва ғояларни 
боғловчи ҳудуд саналади. 
Марказий Осиёнинг геосиёсати ва геостратегияси, энг асосий-
лари бу ҳудуддаги нефт, газ ва уран рудаси захираларининг 
кўплиги, транзит ва коммуникацион йўлларнинг жойлашганлиги 
Каспий денгизнинг стратегик ва геоиқтисодий аҳамияти, ҳудуддан 
ўтувчи ресурсларнинг назоратини мумкинлиги таъминловчи 
энергия трассалари, ички кризисларга таъсир этиш имконияти, 
замонавий шароитларда шу ҳудуддан ўтишига сабаб бўлган. 
Марказий Осиё дунёдаги энг ноёб нуқта ҳисобланиб унда ядро 
куроли бор мамлакатлар -Россия, Хитой,Хиндистон ва Покистон 
жойлашган. Ушбу ҳудудда 50 млн.дан ортиқ аҳоли учун истеъмол 
бозори мавжуд бўлиб, унда турли этник гуруҳларга мансуб аҳоли 
истиқомат қилади ва уларнинг бир-бирларига нисбатан ер 
майдонига эгалик қилиш бўйича этирозлари мавжуд, оқибатда 
нестабиллик учун сабаблар бор. Мустақилликга эришилгандан сўнг 
Марказий Осиё мамлакатлари икки хил геосиёсий ўзгаришлар 
билан тўқнаш келдилар ички ва ҳудудий. Бунда мисол сифатида 
ҳар хил географик ёки этник келишмовчилик юзага келганлигини 
келтириш мумкин. 
Совет Иттифоқининг тугатилишидан сўнги даврда 11 сентябр 
(АҚШ) воқеаларидан сўнги даврда Марказий Осиёнинг геосиёсий 
ўзига хос хусусияти - ҳудудий ва трансҳудудий масштабда 
устунликни қўлга киритиш учун кураш билан боғлиқ. Бунда, 
Ўзбекистон, 
Тожикистон, 
Туркманистон, 
Қирғизистон 
ва 


14 
Қозоғистон давлатларидан ташқари ушбу ҳудудда ўзининг 
манфаатларини қондириш учун бешта ҳудудий (Россия, Эрон, 
Туркия, Хиндистон ва Покистон) ва учта трансҳудудий (АҚШ, ЕҲ 
ва ХХР) давлатларкураш олиб бормоқдалар. 
Бирламчи хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, Марказий 
Осиёнинг ички ўзига хослиги ва жўғрофий ўзига хослигидан 
ташқари, сиёсий ҳудуд бўлганлиги тўфайли асосий этиборнинг бош 
сабаби замонавий шароитларда ҳудудий ва трансҳудудий 
кучларнинг Марказий Осиёдаги рақобат кураши ҳисобланади. 
Замонавий геосиёсий назарияларнинг Марказий Осиё билан 
боғлиқ алоҳида эътиборли жиҳатлари юқорида қайд этилганлар 
билан боғлиқ. 
Иккинчи жахон урушидан сўнг Николас Спикман томонидан 
ишлаб чиқилган бошқа назария, чегаралар назарияси ёки Римланд 
(Rimland) назариясига кўра ҳарбий сув кучларининг аҳамиятига
асосий эътиборни қаратиб, Марказий Осиё ҳудудининг геосиёсий 
муҳимлиги унинг ёрдамида денгиз ва қуруқликдаги кучларни 
бирлаштиришнинг уникал имкониятида деб қаратганлар. 
Самуэл Хантингтон томонидан ишлаб чиқилган цивилизациялар 
кураши ва дунё тинчлигини тиклаш назариясига мувофиқ, цивили-
зация ва маданият ўзига хослик кишиликнинг мувофаққиятга 
эришиши ва унинг олий тавсифи (классификацияси) ҳисобланади. 
Узилиш чизиғи даражасида юз берадиган цивилизациялар 
кураши, дунё сиёсатида унинг доминант бўлган позициясини 
аниқлаб беради ҳамда янги минг йилликдаги курашнинг охирги 
босқичини белгилаб беради. 
Хантингтоннинг назариясига мувофиқ Марказий Осиё ҳудуди-
нинг шимолий, шимоли-ғарбий ва шарқий чегаралари цивилиза-
цияларининг узилиш чизиқларининг бири сифатида шимолий-
ғарбда ортодаксал христиан гуруҳлари, шарқда буддизм, жанубий 
шарқда коноруцианлик юзага чиқади. 
Ислом дунёсининг чекка раёнларида бошқа цивилизациялар 
билан ўзаро алоқалари нуқтаи-назаридан Марказий Осиё уникал ва 
ягона ўзига хос ҳудуд ҳисобланади. 
Ҳақиқатда, “эллипс” энергетик стратегияси, Форсс кўрфазининг 
йирик нефт ва газ ресурсларини ўз ичига олиб шу жумладан 
дунёдаги энг йирик табиий газ қазилмасининг (Жанубий Форс ва 


15 
Шимолий Гунбанд), ҳам дунё газ захираларининг 19 фоизини 
ташкил қилиб, Каспий денгизигача ҳудудни ўз ичига олади ва 
дунёдаги муҳим бир энергетик ресурслар бойликлари жойлашган 
ҳудуд ҳисобланади. Ундан сўнг “эллипс” Марказий Осиёнинг Ғарб 
чегараларини, шунингдек уч давлат ҳудудини -Туркманистон, 
Ўзбекистон ва Қозоғистонни ўз ичига олади. 
Юқорида қайд этилган назариянинг аҳамияти шу нарса билан 
тушунтириладики, геоиқтисодий манфаатлардан келиб чиқиб, 
Евроосиёнинг марказий қисмидаги мавжуд энергия ресурслари ҳам 
шарқий,ҳамда ғарбий мамлакатлар учун қимматли хомашё манбаи 
ҳисобланади. Шу билан бирга, ушбу ресурсларнинг мавжудлиги 
энергия импортини йиғилгган капитал ва истеъмолчининг 
ошишини эътиборга олган ҳолда кенгайтиришни тақозо қилади. 
Тасдиқланган маълумотларга мувофиқ Марказий Осиё 
мамлакатларининг нефт захиралари ҳажми 15-31 млрд баррелни 
ташкил этади, табиий газ захираларининг умумий ҳажми 230-360 
триллион куб метрни ташкил этади. Бу захиралар нефт бўйича дунё 
ресурсларининг 7,2 фоизини, 7фоиз газ ресурсларини ташкил 
этади. Бошқа томондан эса дунё иқтисодиётининг динамик 
ривожланишини инобатга олиб, углеводород энергия манбааларига 
талаб ошади. Дунё статистикасининг маълумотларига мувофиқ, 
табиий газнинг сарфлаш меьёри 2003 йилда 95 млрд куб метр 
бўлган бўлса 2035 йилга келиб 182 млрд куб метрни ташкил этади. 
Шунинг учун ҳам Марказий Осиё энергия ресурслаининг таянч 
омили сифатида қаралади. 
Россиянинг Марказий Осиё ва Кавказнинг стратегик аренасида 
иштироки масаласида шуни қайд этиш мумкинки, Россиянинг 
Марказий Осиёдаги ҳаракатлари асосан ҳудудда стабилликни 
сақлаш эканлигини кузатиш мумкин эди. Россия, Эрон, Туркия ва 
Хитой билан муносабатлари СССРни тугатилганлиги даврида одат-
даги характерга эга эди. Юқорида номлари санаб ўтилган мамла-
катлар энди Марказий Осиёда доминантликни қўлга киритмоқчи 
бўлган Россия билан рақобатлашадиган мамлакатларга айландилар. 
Марказий Осиёнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳадаги 
аҳамияти, Россиянинг ушбу ҳудудни ўзининг таъсир доирасида 
тутишга бўлган ҳаракатларига асос ҳисобланади. Россия томонидан 


16 
ушбу ҳудудни ўз таъсир доирасида ушлаш унга қуйдаги 
вазифаларни амалга оширишда имкон бериши мумкин. 
-
унинг хавфсизлигини таъминлайди; 
-
ўзининг сиёсий ва иқтисодий манфаатларини амалга оширади
-
энергия 
ресурсларини ўзлаштириш ва уларга бўлган 
монополияни сақлаш ҳисобига ушбу ричагни ғарбий мамлакатлар 
билан курашиш қуролига айлантиради.
Шундай қилиб, Россия йирик энергия ресурслари таъминловчии 
ва уни сотиб олувчиси сифатида ҳудудда ўз позициясини 
кучайтиришга ва бошқа давлатларнинг таъсирини назорат қилишга 
ҳаракат қилади. 
Хитойнинг Марказий Осиёга муносабати асосан ҳудудда тинч-
ликни сақлашга ёрдам бериш ҳисобланади, аммо унинг қизиқи-
шининг бош мақсади - энергия ресурсларидан фойдаланишга бўл-
ган имконияти ҳисобланади. 
Умуман олганда лидерликка асосий талабгор Россия ва транс-
ҳудудий талабгорлар- АҚШ ва ЕҲ мамлакатларига нисбатан бир 
қанча устунликларга эга. Масалан, Марказий Осиё мамлакатлари 
чегарадош бўлган Хитойни ўз маҳсулотларининг экспорти учун 
юқори салоҳият эканлигидан фойдаланишлари мумкин, бошқа 
томондан эса Хитой ҳеч қачон молиявий жиҳатдан кучсиз мамлакат 
сифатида ўзини ифода этмаган. Шу билан бирга Хитой Марказий 
Осиё мамлакатларига нисбатан лоял муносабатда бўлганлиги 
туфайли, шубҳасиз уларнингХитой билан муносабатларни яхши-
лашга асос бўла олади. 
Хитой, ўзининг иқтисодий қудратини оширишни эътиборга 
олиб, ҳудудда стабил позицияни эгаллаган. Каспий денгизи ҳуду-
дида ва газ ресрусларининг мавжудлиги бир томондан Хитойни 
келажакда Яқин Шарқ нефтидан боғлиқлигини камайтирса ҳудуд 
мамлакатлари эса Хитой маҳсулотларини сотиб олувчи улкан 
бозорга айланади; иккинчи томондан эса ҳудуд мамлакатлари 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун Хитойнинг инвестор-
ларидан фойдаланадилар. Буларнинг барчаси Хитой ташқи 
сиёсатида Марказий Осиёда ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда 
ҳудудда иштирокини рағбатлантиради. 
Туркия ўзининг иқтисодий салоҳияти, маданияти, менталитети, 
диний позицияси ва энг асосийси оптимал ва геосиёсий ёндашувчи 


17 
асосида Марказий Осиё ҳудудида рақобатдош давлатлар орасидан 
жой олмоқда. Ушбу давлат, ўзининг геосиёсати туфайли ўз 
ҳудудини Марказий Осиё, Кавказ ва Марказий раёнлар учун 
дарвоза сифатида тақдим этади. 
Европа Иттифоқи ўзининг иқтисодий салоҳияти туфайли бош 
трансҳудудий куч сифатида Марказий Осиёда мувоффақиятли ва 
динамик иштирок этиб, асосий эътибони иқтисодий манфаатларга 
қаратган. Геосиёсий позициясини эгаллашга жудаям ҳаракат 
қилинаётгани йўқ. Европа иттифоқи ўз эътиборини демократик 
институтларни ривожлантириш ва ҳудудда стабилликни мустаҳ-
камлашга қаратиб, охир-оқибатда янги энергия ресурсларидан 
фойдаланиб, Яқин Шарқ ва Россиядан боғлиқликни камайти-
ришдан иборат. Ҳозирги даврда, европанинг йирик инвестицион 
компанялари ҳудуднинг иқтисодий бозорини эгаллаб, нисбатан 
кучсиз мамлакатларни ҳудудга капитал киритиш имкониятларини 
чеклаб қўймоқда. Европа Иттифоқининг Трасека коридори бўйича 
ташаббуси бир томондан ҳудуд мамлакатларнинг Европа билан 
алоқаларига йўл очиб берса, иккинчи томондан Европа Марказий 
Осиё ҳудуди мамлакатларига мавжуд алоқаларни ривожлан-
тиришга имконият яратиб беради, шу орқали Европанинг геосиёсий 
ва геоиқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлайди. Европа 
Иттифоқининг энг муҳим ва мувоффақиятли дастурларидан бири 
Марказий Осиё ва Кавказни транзит позициясига эга бўлган Эрон 
ва Хитойнинг таъсиридан сақлаш ҳисобланади. Бошқа томондан 
Европа Иттифоқи Россиянинг Марказий Осиё энергия ресурсларига 
бўлган монополлигини бузишга бўлган йўлларни қидириш 
ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатларининг нефт ва газ 
ресурслари Европага Россия Федерацияси ҳудуди орқали ўтади. 
Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиёда асосий трансҳу-
дудий куч бўлиб, оптимал иқтисодий ва геостратегик мақсадларга 
эришиш учун ҳудуддаги жараёнларни назорат қилишда ўзининг 
таркибий стратегиясини ишлаб чиқган. 
АҚШ XXI асрда энергия ресурсларидан фойдаланишга бўлган 
имкониятларни эгаллаш учун кураш қизғин тус олишидан келиб 
чиқиб,Форс кўрфази ва Каспий денгизи энергия ресурсларини 
назоратини амалга ошириш учун масштабли ҳаракатларни амалга 
оширмоқда. Қайд этиш жоизки, Каспий денгизи ҳудудида 


18 
жойлашган энергия ресурсларидан фойдаланиш имкониятини қўлга 
киритиш АҚШ миллий хавфсизлигининг муҳим омили ҳисоб-
ланади, унинг ҳаётий манфаатлари, иқтисодий, сиёсий ва унинг 
ҳудудда бўлишини таъминловчи стратегиянинг асосидир. 
Юқорида қайд этилган стратегияда НАТОнинг ҳам Шарқга 
қараб Тинчлик учун ҳамкорлик дастурини амалга ошириш 
доирасида кенгайиши кўзда тутилган бўлиб, у Европа ҳалқасини 
тўлдирувчи омил ҳисобланади. Ушбу стратегия, АҚШ томонидан 
Россияни назорат қилишдан ташқари Эроннинг ҳам позициясини 
Эронсиз зона сиёсати орқали пасайтиришга хизмат қилади. 
Ушу режалар, ҳудудий базаларни кенгайтириш ва уларнинг 
ғарбий институтлар - НАТО, Европанинг хавфсизлик ва ҳамкорлик 
бўйича ташкилоти - Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти ва ҳудудда 
ҳарбий иштирок этишни назарда тутади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish