Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


Ассалому алайкум ҳурматли конференция иштирокчилари



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Ассалому алайкум ҳурматли конференция иштирокчилари 
Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакат транспорт 
тизимини ривожлантиришга иқтисодий сиёсатимизнинг устувор 
йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Бугунги 
кунда Президент Ш.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси ва 
раҳбарлигида Республика транспорт ва коммуникация тармоқ-
ларини ривожлантириш ҳамда мамалакатимиз транспорт-транзит 
имкониятларини кенгайтириш борасида катта ҳажмда ишлар жадал 
суръатларда олиб борилмоқда.
Республикамизнинг географик жойлашиши ва тўғридан-тўғри 
денгиз йўлларига чиқиш имконияти чекланганлиги шароитида 
мамлакат иқтисодий қудратини юксалтириш, экспорт ва туристик 
салоҳиятини оширишда транспорт беқиёс аҳамиятга эга. Бугунги 
кундамамлакат ЯИМ таркибида хизматлар улуши муттасил ўсиб 
бориш тенденциясига эга бўлиб, умумий хизматлар ҳажмининг 1/4 
қисмини транспорт-логистика хизматлари ташкил этади. Iуниндек, 
асосий фондларниг 15 фоизи, инвестицияларнинг 24-25 фоизи, 
иқтисодиётда банд бўлганларнинг 4 фоизи ҳамда хизматлар 
экспортининг 60 фоизи унинг зиммасига тўғри келади. Соҳада 
6000 дан ортиқ турли мулкчилик шаклидаги компания ва 
ташкилотлар фаолият олиб бормоқдалар. Бу ҳолат ўз навбатида 
транспортнинг иқтисодиётда неъматлар яратиш жараёнига 
изчиллик билан кириб бораётгани ва унинг хизматига эҳтиёжнинг 
ошаётганлигидан далолат беради
Транспорт-логистика тизими миллий иқтисодиёт тармоқлари-
нинг бундай хизматларига бўлган эҳтиёжларини талаб даражасида 
қондириши маҳсулотларимизнинг ички ва ташқи ташқи бозорда 
рақобатдошлигини таъминласа, аҳолига хавфсиз, арзон ва қулай 
транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш ижтимоий қўллаб-
қувватлашнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш бозори ривожлани-
шининг замонавий ҳолатининг таҳлили ушбу соҳада рақобатнинг 
изчил ўсиб бораётганлигидан гувоҳлик беради. Ҳозирги пайтда 
йирик транспорт операторлари сони кескин камайиб, асосан 
хусусий ва кичик бизнесга мансуб транспорт операторлари сони 
ортиб бомоқда. Бундай шароитда транспорт-логитика жараён-



ларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг ягона 
технологик комлексини сақлаб қолиш ўта мураккаб вазифалардан 
бири ҳисобланади.
Бугунги кунда ёқилғи-энергетика бозорида юзага келаётган 
мураккаб вазиятлар ва ташқи бозорлардаги беқарорлик истеъмол-
чиларга йўналтирилган транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш-
нинг қайишқоқ мослашувчан тизимларини қўллашни талаб этади.
Транспортнинг юқори капитал сиғимли тармоқ эканлигини 
ҳисобга оладиган бўлсак, кичик бизнес субъектлари сифатида 
фаолият юритаётган кўплаб транспорт ва логистик компаниялар 
малакали кадрлар, инновацион ва илмий-услубий ишланмаларсиз 
транспорт воситалари паркини янгилаш, рақамли трансформацияни 
амалга ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича жиддий 
стратегияларни амалга ошира олмайдилар. Бу эса тармоққа мансуб 
илмий ва таълим муассасалари олдига тўпланган бой илмий 
тажрибаларни ва мавжуд салоҳиятни ишлаб чиқаришга бевосита 
қўллаш, янги йўналишларда илмий изланишларни фаоллаштириш 
масъулиятини юклайди. 
Бу борада Университетимиз томонидан транспорт ва логистика 
соҳаси истеъмолчиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда 
юқори малакали кадрларни тайёрлаш, олий таълим мазмунини 
ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг бугунги 
кундаги ҳамда истиқболли ривожланиш талабларига мос равишда 
ташкил этиш, битирувчиларни тўлиқ иш жойлари билан 
таъминлашга қаратилган барча зарурий чоралар кўрилмоқда. 
Бугунги кунда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали 
интеграциясини таъминлаш орқали манфаатдор ташкилотлар билан 
ҳамкорликда транспорт логистикаси соҳаси учун кадрлар тайёр-
лашнинг узвий тизимини яратиш, фундаментал, амалий ва инно-
вацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини 
амалиётга жорий этишда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар 
ҳам мавжуд. 
С
ўнгги йилларда мамлакатимизда транспорт логистикаси 
тизимини тўлиқ шакллантириш, техник ва технологик жиҳатдан 
ривожлантириш, транзит юк ташиш ҳажмини оширишга қаратилган 
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда энг аввало 
халқаро талаблар ва стандартлар асосида рақамлаштирилган ва 



кластерлар шаклидаги логистика тизимини ривожлантириш 
стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этади. У 
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини ички ва жаҳон 
бозорига олиб чиқишни ҳисобга олган ҳолда халқаро транспорт тизи-
ми билан чуқур интеграциялашувни таъминлашга қаратилиши лозим.
Марказий Осиёда қўшимча юк ташиш оқимларини жалб этиш 
имконини берувчи янги транспорт ва транзит йўлакларини 
шакллантириш, халқаро логистика марказлари тармоғини яратиш, 
минтақа транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш учун 
хорижий мамлакатлар портларидан самарали фойдаланиш услуб-
ларини шакллантириш, Марказий Осиёда Жанубий ва Жануби-
Шарқий Осиё, Европа, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларини 
бирлаштирувчи муҳим транзит йўл бўлиб хизмат қиладиган ягона 
интеграциялашган хабни яратиш масалалари минтақамиз учун 
долзарб аҳамият касб этади. Бу Ўзбекистонга Осиё-Тинч океани 
минтақаси ва Хитойдан Ҳинд океани портлари (Покистон, 
Ҳиндистон)га, Европа Иттифоқи, Россия, Кавказдан Ҳинд океани 
портлари (Покистон, Ҳиндистон)га чиқиш йўналишлари бўйича 
халқаро транзит юк ташишда иштирок этиш,Ўзбекистон – 
Туркманистон – Эрон – Уммон янги транспорт йўлагини яратиш, 
шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг янги истиқболли 
лойиҳаларини амалга ошириш, Марказий Осиё мамлакатлари 
ҳудудлари бўйлаб транзит юк ташишга бўлган ягона тарифларни 
қўллаш масаласини кўриб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларини 
бирлаштириш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир 
йўли қурилиши лойиҳаси Марказий Осиёнинг бошқа барча 
давлатлари ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни 
кенгайтириш имконини беради. Ушбу темир йўл Хитойдан 
Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали Шарқий Европа ва Яқин Шарқ 
мамлакатларига юк ташиш имкониятини яратиш орқали Хитой 
юкларини Европа мамлакатларига етказадиган энг қисқа йўллардан 
бирига айланади ва бутун Марказий Осиё транспорт-логистика 
инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.
Бугунги кунда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани 
ҳавзасига чиқиш имконини берувчи истиқболли транспорт 
коридоридан фойдаланиш халқаро транспорт-транзит салоҳиятини 



2 бараварга оширишга олиб келади. Истиқболли ҳалқаро транспорт 
коридорлари фаолиятини ташкил этишга оид тадқиқот ишларини 
амалга оширишда Университетимиз илмий салоҳиятидан талаб 
даражасида фойдаланилмаяпти. 
Ўзбекистон Жаҳон банкининг LPI индекси — логистика 
самарадорлиги бўйича рейтингида 2018 йилдаги 99- ўриндан, 2020 
йилда 117-ўринга тушиб қолган. LPI индекси маҳсулотларни 
етказиб бериш осонлиги ва миллий ҳамда халқаро даражадаги 
савдо логистикасининг ҳолатини акс эттиради. У 6 омилга асосан 
тузиб чиқилади: божхона самарадорлиги, инфратузилма сифати, 
халқаро ташувларни амалга оширишнинг соддалиги, логистика 
қамрови, юкларни кузатиш ва етказиб бериш муддатига риоя этиш 
ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасининг “Логистика самара-
дорлиги индекси”ни ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш-
нинг илмий асосланган услубиятини ишлаб чиқиш ва жорий этиш 
талаб этилади. Бу борада ҳам Университетда тегишли экспертлар 
гуруҳи шакллантирилиб, 8 та илмий-амалий лойиҳаларни амалга 
ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 майдаги 
«Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4703-сон қарорида 
илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида транспорт 
соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан 
такомиллаштириш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ичида 
ўқув ва амалиёт жараёнларида тармоқ корхоналари иштирокини 
кенгайтириш асосида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, 
Тошкент давлат транспорт университети талабаларининг соҳа 
корхоналарида малакавий амалиётларини ўташлари учун зарур 
шарт-шароитларни яратиш масалалари ҳам қўйилган.
Юқоридаги белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли 
ижросини таъминлаш мақсадида Ҳудудий транспорт бошқар-
малари, тегишли транспорт ва логистика компанияларида ишлаб 
чиқаришдан тайинланган масъул мутахассислар раҳбарлигида 
талабаларимизнинг ҳафтада 1 кун амалий машғулотлар ва 
малакавий амалаётларини ўташлари жорий этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 феврал-
даги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан 


10 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647 сонли 
Фармони ҳамда 2019 йил1 февралдаги «Ўзбекистон Транспорт 
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сонли 
қарори ижросини таъминлашда транспорт соҳасида кадрлар мала-
касини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини талаб даража-
сида ташкил этишимиз зарур. Бугунги кунда транспорт соҳасида 
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг ягона 
давлат талаблари ишлаб чиқилмаган. Бу борада ҳам Университет 
манфаатдор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр. 
Университетимизда соҳанинг янги йўналишлари – “Транспорт 
логистикаси”, “Агрологистика”, “Мультимодал ва халқаро ташув-
лар”, “Етказиб беришлар занжирини бошқариш”, “Интеллектуал 
транспорт тизимлари”, “Рақамли транспорт” ва “Рақамли 
логистика” йўналишлари бўйича кадрлар малакасини ошириш 
курсларини ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. 
Юқорида келтириб ўтилган муаммоларнинг самарали ечим-
ларини топишимизда мазкур конференция фан, таълим ва ишлаб 
чиқариш вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи плат-
форма сифатида транспорт логистикаси соҳаси учун кадрлар тайёр-
лаш сифатини оширишга, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият-
нинг тизимли ривожланишига, мамлакатимиз логистика тизими 
фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ амалий таклиф ва тав-
сияларни шакллантиришга хизмат қилади деб, ишонч билдираман. 
Бу хайрли ишда ўз ҳиссаларини қўшаётган барча Конфе-
ренция иштирокчиларга омад тилайман. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish