4
КИРИШ
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва рақамли иқтисо-
диётни шаклланиши шароитида мамлакатимизда миллий иқтисо-
диётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш,
транспорт-транзит
салоҳиятини ривожлантиришда рақамли технологиялар жорий
этиш, оширишда илғор хорижий тажрибаларни қўллаш каби
масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу конференциянинг мақсади бугунги жаҳон давлатлари-
нинг глобаллашуви жараёнида транспорт ва логистика тизимини
ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, юртимиз транспорт
салоҳиятини юксалтириш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича
таклифларни ишлаб чиқиш, халқаро
транспорт коридорларини
ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш
транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий
транзитни ривожлантириш, транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида
хавфсизликни ошириш бўйича инновацион технологиялар ва
интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш, атроф-муҳитга
зарарли таъсирини камайтириш, ресурсларни
тежаш ва транспортда
экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар
тайёрлаш, тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, дав-
лат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек,
транспорт ва
логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича
бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш каби вазифаларни
бажариш ҳамда транспорт корхоналарида техник жараёнларни
самарали бошқариш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот
ишларини профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар,докторантлар,
мустақил
изланувчилар, соҳа мутахассислари ўртасида муҳокама
этиш,ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилашдаги
муаммоларни аниқлаш, уни ҳал этиш ва ривожлантириш йўлларига
доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва ютуқли натижаларни
тарғиб этишдан иборат.
Конференция материалларида
корхона ва ташкилотларнинг
соҳа мутахассислари, олий таълим муассасаларининг профессор-
ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар,
магистрант-
лар ва бакалавр талабалар, касб-ҳунар коллежларидан ўқитувчилар
томонидан Транспорт ва логистиканинг назариялари, замонавий
5
амалиёти, жаҳон тажрибаси, транспорт тизимини ривожлантириш-
нинг истиқболли йўналишлари, транспорт
корхоналарида техник-
иқтисодий жараёнларни самарали бошқариш ва ривожлантириш
бўйича шўъбалар доирасида ёзилган тезислар ва илмий мақолалар
нашр этилган.
Илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши ҳамда анжуман
материаллар тўпламининг нашр этилиши мамлакатимизда фаолият
олиб бораётган соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар,
тадқиқотчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магист-
рантлар ва бакалавр талабалар учун муҳим ҳисобланиб, уларнинг
келгусидаги илмий- амалий изланишларини давом эттиришида
муҳим аҳамият касб этади.