682
Таъкидлаб ўтиш лозимки, дунё мамлакатларининг савдо-сотиқ
алоқаларининг жадал ривожланишида логистик инфратузил-
маларда кўрсатилаётган логистик хизматлар даражасини ошириш
ва улар фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштиришга
зарурат ортиши, халқаро даражада амалга
ошириладиган логистик
операцияларнинг интеграллашув ғоясини амалга оширишга
мўлжалланган глобал логистика марказларига ҳам алоҳида эътибор
беришга олиб келди. Бу турдаги логистик марказлар нафақат
жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари, балки республикамизда ҳам
транспорт тизимини модернизациялаш, ҳаракатдаги корхоналарни
тўлиқ молиялаштириш ва янгилашга яна бир сабаб бўлади.
Республикамиздаги логистик марказларнинг асосий мақсадлари
истеъмолчилар талаби ва бозордаги вазият ўзгаришига
тезкор
муносабат билдириш йўли билан халқ истеъмоли ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини ташиш, ортиш-тушуриш, юкларни
омборларда сақлаш хизматларини кўрсатишни киритиш мумкин.
Тадқиқотлар натижаси кўрсатадики, транспорт логистик компания-
лари юкларни жўнатувчилар ва қабул қилувчилар транспорт
хизматлари сифатини (юкларни жўнатиш жадвалларига риоя
қилиш, қўшимча хизматлар кўрсатиш, ер
шарининг исталган
нуқтасига юкларни етказиш) ошириш, халқаро юкларни ташишда
транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд
транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини
оширишга таъсир этувчи илмий техникавий, ижтимоий ва логистик
инфратузилма билан боғлиқ омилларга алоҳида эътибор бериши
зарур. Замонавий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
экспорт
қилиш логистик инфратузилмаларни ташкил этиш ва улар
фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш доирасида
инфратузилмавий муаммоларни ечимини топиш, шу билан бирга
республикамизда замонавий транспорт-логистик
инфратузилма
мажмуасини барпо этиш республикамиз ҳукумати талабларидан
бири ҳисобланади. Замонавий қишлоқ хўжалиги логистик инфра-
тузилмаларининг умумий кўриниши, қишлоқ хўжалиги маҳсулот-
лари экспортини ривожлантиришда логистика инфратузилмалари
фаолиятини самарали ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш
учун ахборот тўплаш ва улардан
самарали фойдаланиш, омборхона,
транспорт ва уларнинг таъминоти, логистик фаолиятни ривожлан-
тириш ҳамда халқаро логистик рақобатга бардош берувчи асосий
683
восита бўлиб хизмат қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштириш, уни қайта ишлаш, қадоқлаш ва
экспортини амалга
ошириш тизимини самарали бошқаришда логистика инфрату-
зилмалари объектлари фаолиятини жаҳон андозаларига чиқаришни
талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: