684
фойдаланмасдан ишлаб чиқаришни
зарурий материаллар билан
таъминлаш, шу билан биргаликда логистик харажатларни камай-
тириш ва логистик сервис даражасини оширишдан иборат. Модуль
стратегияси бу мақсадларга эришиш имконини беради.
Фольксваген
Саксония
заводида
аутсорсинг
учун
маҳсулотнинг 16 та модули белгиланган. Шунинг эвазига йиғиш
вақти учдан бирга қисқарган, ишлаб чиқаришнинг чуқурлиги эса
20% дан камроқни ташкил қилади. Бироқ модуль стратегияси
логистиканинг мураккаблигини ортишига олиб келган, бу маҳсулот
ва етказиб беришларнинг кўп вариантлилигини ҳисобга олиш учун
янги ечимларни қидириш заруратини келтириб чиқаради.
Етказиб берувчилар - модулларни ташқаридан
сотиб олишга
қараганда кўпроқ.
Ишлаб чиқаришнинг «productionsharing» (ишлаб
чиқаришни ажратиш) ва «responseabilitysharing» (жавобгарликни
ажратиш)
атамалари
билан
маълум
бўлган
замонавий
тенденциялари замонавий логистикада муҳим роль ўйнайди.
Модулларни етказиб берувчилар, улар шунингдек тизимли етказиб
берувчилар деб ҳам аталади, маҳсулот етказиб берувчиларга
қараганда кўпроқ. Улар етказиб беришлар ва маҳсулотнинг сифати
учун тўлиқ жавобгарликни зиммасига олади. Модуллар йиғиш
линиясига сифат назоратидан ўтмасдан кириб келади[1].
Тизимли етказиб берувчилар логистик жараёнларнинг бутун
мажмуасини бажаради: 5000 дан ошиқ деталларни ўзлари мустақил
равишда
сотиб олади, йиғиш заводининг буюртмаларига ишлов
беради, бу оператив буюртмаларни ўзларининг ишлаб чиқариш ва
логистика режаларига айлантиради. Тизимли етказиб берувчилар
шунингдек идишлар, ташишлар ва ўзларининг
модулларини
ўзларининг механизация воситалари билан йиғиш циклининг мос
келувчи босқичига етказиб бериш учун жавобгар бўлади. Тизимли
етказиб берувчилар ўзларининг модулларига инновациялар,
уларнинг ривожланиши ва замонавий талабларга мос келиши учун
ҳам масъул бўлади.
Модуль стратегиясини қўллаб-қувватлаш
учун шунингдек
географик стратегия ҳам амалга оширилади. Тизимли етказиб
берувчилар йиғиш заводининг яқинида (10 км дан ошиқ бўлмаган
узоқликда) битта саноат зонасида жойлашади.
“Вақт” омили – логистик жараёнларни ўлчагич сифатида.
JIT/JIS концепцияларида “вақт” омили ҳал қилувчи роль ўйнайди.
685
Вақтни логистик бошқариш “вақт заҳираси” га асосланади, яъни
автомобильнинг лакланган кузовининг йиғиш
линиясига кириб
келиши билан бу кузовнинг унга тегишли модуль монтаж қилина-
диган участкага етиб бориши ўртасидаги вақт даврига асосланади.
Шу давр мобайнида етказиб берувчи модулни етказиб беришнинг
барча жараёнларини ташкил қилиши ва бажариши лозим бўлади.
Мумкин бўлган бузилишларни бартараф қилишга бериладиган
вақт заҳираси минимал бўлади.
Ушбу концепция SAS фирмаси томонидан ишлаб чиқа-
риладиган ва етказиб бериладиган бошқариш панели мисолида
кўргазмали тарзда кўрсатилган.
SAS компаниясида буюртмани
бажариш учун 200 минут вақт бор. 8:00 да кузовни линияга қўйиш
қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини чақиради, у 1-жадвалда
келтирилган.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: