Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
 
Саматов Ғ. А., (и.ф.д., профессор –

Тошкент давлат транспорт университети), 
Ғиясидинов А. Ш., (стажёр-тадқиқотчи –
Андижон машинасозлик институти) 
 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ 
ОШИРИШДА ЛОГИСТИКА ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
Агросаноатда ишлаб чиқаришнинг провард натижаси нафақат 
қишлоқ хўжалигининг ривожланиши даражасигина эмас, балки 
унга хизмат қилувчи тармоқларнинг хам ривожланиши даражасига 
боғлик. Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ҳажмининг кўпайиши билан 
бирга моддий-техник ресурсларга, уларни сифатли қайта ишлаш, 
қадоқлаш, сақлаш инфратузилмаларига ва тайёр маҳсулотларни 
истеъмолчиларга етказиб бериш учун транспорт воситаларига 
бўлган эҳтиёж ошиб боради. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсу-
лотларини экспортга етказиб бериш логистик инфратузима объект-
ларига электр энергиясига, транспортга, алоқа воситаларига, 
маҳсулотни сақлаш учун жойларга бўлган эҳтиёжи ортиб боради.
Инфратузилма иқтисодиёт белгилаб берган вазифасига кўра 
йўналишларга ва унинг таркибий элементларига бўлинади. 
Инфратузилма тараққиёт йўлида депсиниб турмайди. Жамиятда 
ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг юксалиб 
бориши, инфратузилма вазифаларининг мукаммаллашиб бориб


678 
тобора кенгайиб бориш заруратини келтириб чиқаради. Лекин, 
ишлаб чиқариш инфратузилмаси маҳсулот ишлаб чиқармаслиги ва 
аксинча ишлаб чиқаришга шароит яратиб берувчи иккинчи 
даражали ёки ёрдамчи тизим соҳаси сифатида қаралмаслиги лозим. 
Чунки, инфратузилма ривожланган тақдирдагина жамият ҳаёти-
нинг асоси бўлган ишлаб чиқаришда узвийлик ва ўсиш таъмин-
ланади. Айнан шунинг учун ҳам бозор муносабатларига асосланган 
ҳар қандай жамият инфратузилма объектлари ривожланишига 
эътиборини қаратиши ҳаётий заруратдир [1]. 
Республикамизда инфратузилманинг ташкилий тузилмаси 
асосан иқтисодий инфратузилма, ижтимоий инфратузилма ҳамда 
хизматларга бўлинади. Иқтисодий инфратузилма таркибига 
республикамизда товар моддий бойликларини ишлаб чиқариш, 
хизматлар кўрсатишга хизмат қилувчи жисмоний шахслар ва 
уларнинг объектлари, ижтимоий инфратузилмаларга фуқаролар-
нинг ижтимоий таъминоти билан боғлиқ объектлар киради. 
Логистика 
инфратузилмасини 
ривожлантириш, 
унинг 
мазмуни ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига таъсирини ўрганиш 
бир қатор олимлар логистика инфратузилмасининг моҳияти ҳақида 
турли хил фикрларни билдирганлар, улар:

А.Л. Носов. У ўз навбатида, логистика инфратузил-
масини инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётни 
таъминлаш учун ишлаб чиқилган моддий ва техник тизим, уни 
ривожлантириш эса ишлаб чиқаришга йўналтирлган инвестициялар 
самарадорлиги учун асосий шартлардан ҳисобланади деб 
таъкидлаган. Олим логистика инфратузиласига темир йўллари, 
атомобил йўллари ва бошқа турдаги транспортлар, алоқа, омбор 
хўжалиги ва турли хил иншоотларни киритади[2].

Д. Бауэрсокснинг фикрича, логистика инфратузилмаси 
ишлаб чиқариш объектлари, ахборот воситалари, транспорт 
компаниялари ва уларнинг имкониятлари, омборхоналар, юкларни 
ташиш, қадоқлаш, инвентаризация қилишни бошқариш, юкларни 
юклаш ва тушуриш терминаллари ва чакана дўконларга тегишли 
деб ҳисоблаган. Логистика инфратузилмасини ташкил этишда 
маълум географик жойлашуви бўлган объектлар, яъни омбор 
комплеслари сонини аниқлаш ва ҳар бир жойда сақланувчи 
маҳсулот захираларини ҳисоблаш керак. Шу билан бирга олим
транспорт тармоқлари, транспорт воситалари ва транспорт 


679 
компанияларини ўз ичига олган трансопрт логистика инфратузил-
масини алоҳида қайд этиб ўтган [3].

А. Чудаковнинг фикрича, логистика инфраузилмаси де-
ганда – моддий техника ресурслари етказиб берувчиларнинг таъ-
минот занжири иштирокчилари, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқа-
рувчилар ва маҳсулот истеъмолчиларини тушунган. Бу билан 
бирга, логистика инфратузилмасида олим, логистиканинг барча 
соҳаларини қуйи тизимларигача ўз ичига олишини таъкидлаб 
ўтган. Бу тизимларга эса – моддий-техника таъминоти, транспорт 
ва сақлаш, инвентаризацияни бошқариш ҳамда маркетинг 
фаолиятидир [4]. 
Агрологистика инфратузилмаси мажмуига, жумладан қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга, етиштирилган қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришига, ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларни сақлашга, истеъмолга тайёр маҳсулотни 
етказиб беришга хизмат кўрсатувчи соҳалар йиғиндиси 
инфратузилма дейилади. Инфратузилма лотин тилидан олинган 
бўлиб, «ёрдамчи тузилма» деган маънони билдиради. Адабиётларда 
инфратузилманинг бошқа таърифлари ҳам бор. Жумладан, инфра-
тузилма – ишлаб чиқариш ва кишилар ҳаётий фаолияти умумий 
шарт-шароитини 
таъминловчи 
ўзаро 
боғланган 
хўжалик 
тармоқлари мажмуидир. Инфратузилма деганда, иқтисодий ва 
ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг нормал шароитларини 
таъминлашга қаратилган комплекс тармоқ ва ишлаб чиқаришлар 
тушунилади. У ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўладиган 
технологик, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва ташкилий алоқаларни 
амалга ошириш йўли билан агросаноат мажмуининг самарали 
харакат қилишга имкон беради. 
Инфратузилма объектлари, шу жумладан қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари экспортини ривожлантиришда хизмат кўрсатувчи 
логистик инфратузилмаларнинг бир маромда ва узилишларсиз 
ишлаши республикамизни жаҳон иқтисодий майдондаги салоҳия-
тини юксалтириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экс-
портини ривожлантириш, аҳолини моддий фаровонлигини таъмин-
лашга хизмат килади. 
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш қанчалик ривожланса, 
унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма соҳаларининг фаолияти ҳам 
унга мослашган ҳолда чуқурлашиб боради. Агрологистика 


680 
мажмуида инфратузилма соҳаларининг вужудга келишига турли 
омиллар таъсир кўрсатади. Бу омиллар жумласига иқлим, 
жойларнинг рельефи, сув ресурслари билан таъминланиши ҳолати, 
қишлоқларнинг жойлашуви, аҳоли сони ва урф - одатлари, аҳолини 
ишга яроқли қисмининг малакаси, хўжаликнинг жойлашган ўрни, 
ихтисослашганлиги, марказлашганлик даражаси, ер фонди билан 
таъминланиш ҳолати, хўжаликнинг ташкилий ва молиявий 
ҳолатларини киритиш мумкин.
“...мамлакатда йилига ўртача 16 миллион тоннадан ортиқ 
мева-сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, 1,5 миллион 
тоннага яқин гўшт, 10 миллион тоннага яқин сут ишлаб чиқарилса-
да, уларни саноат усулида қайта ишлаш даражаси ўртача 15-20 
фоизни 
ташкил қилмоқда. 
Агрологистика 
тизими 
яхши 
ривожланмаган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва 
саралаш хизматлари талаб даражасида эмаслиги ҳосилнинг қарийб 
30 фоизи исроф бўлишига олиб келмоқда. Етиштирилган маҳсулот-
ларни халқаро стандартларга мос лаборатория текширувидан 
ўтказишда ҳам муаммолар кўзга ташланади. 
Маълумотларга кўра, мамлакатимизда етиштирилаётган 
сабзавот маҳсулотларининг бор-йўғи 3-4 фоизи, меванинг 11 фоизи 
экспорт қилинмоқда. Демак, бу борада ҳам ҳали ўрганилиши, 
жорий этилиши зарур бўлган жиҳатлар бор.” [5]
Тадқиқот жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштиришга ихтисослашган шундай ҳудудларда агрологистика 
марказларини ташкил этишда қуйидаги омиллар таъсир этиши 
мумкин: жойнинг ҳудуди, ҳудуднинг релефи, ҳудуднинг иқлим 
шароити, ҳудуддаги аҳоли сони, ҳудуднинг ер фонди, ҳудуддаги 
ишга лаёқатли аҳолининг малакаси, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги 
ресурслари билан таъминланганлиги, ҳудудда жойлашган хўжалик-
ларнинг ташкилий тузилмаси, ҳудуддаги хўжаликларнинг жойла-
шуви, ҳудудда жойлашган хўжаликларнинг марказлашганлик 
даражаси, ҳудудда жойлашган хўжаликларнинг молиявий ахволи 
каби омиллар барқарор бўлиши лозим. Агросаноат мажмуида 
инфратузилма тармоқларининг асосий вазифаси - қишлоқ хўжалиги 
корхоналари самарадорлигини оширишга ижобий таъсир этиш, 
сифатли товар маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилишни 
таъминлаш, қишлоқ хўжалигида меҳнат тақсимотининг чуқурла-
шишидан иборат. 


681 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш-
га қуйидаги инфратузилма объектлари таъсир қилади: қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини етиштириш инфратузилмаси, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга хизмат қилувчи 
инфратузилма объектлари, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларни сақлашга хизмат қилувчи инфратузилма объектлари 
ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ва уни 
ривожлантиришга хизмат қилувчи инфратузилма объектлари шулар 
жумласидандир [6] .
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш, 
қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш жараёнларини қамраб 
оладиган замонавий агрологистика марказларини кўпайтириш 
зарур. 
Бугунги кунда Ўзбекистонда 31 та агрологистика маркази, 1 
минг 500 та совуткич омборлар бор. Уларда жами етиштириладиган 
мева-сабзавотнинг 4,5 фоизинигина сақлаш мумкин [7]. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 
июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва 
озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4406-сон қарорига асосан Республика 
ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, ташиш, 
сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш занжиридан 
иборат қуввати 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish