III Международная научно-практическая конференция
76
III International Scientific and Practical Conference
Қизларда ва катта ёшдаги аёлларда қалқонсимон безнинг фаолиятидаги
бузилишлар ҳайз циклининг издан чиқишига, вазннинг кескин ўзгаришларига,
қолқонсммон безнинг кўриниб қолишига, силла қуришларига, уйқучанликка,
хотиранинг пасайишига, жиззакилик ва тажангликка, жаҳлдорликка олиб
келиши мумкин. Тери қуруқшаб қолади, соч тўкилади, ҳатто ёз ойларида ҳам эт
увишади. Йод танқислик ҳолатлари – юрак, қон томирлар, бўғинлар
касалликлари ва бронх-ўпка патологиясининг ривожланиш сабабларидан бири.
Ушбу хасталикларни даволашда қўлланувчи замонавий препаратлар, йод
танқислиги бартараф этилмаганлиги боис, самара бермайди.
Одатдаги шароитларда одам организмида 20-50 мг йод мавжуд. Унинг энг
юқори концентрацияси (умумий миқдорнинг 8 мг) қалқонсимон безда бўлади.
Одамнинг йодга бўлган эҳтиёжи унинг ёшига боғлиқ. Эмизикли гўдакка,
мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар каби кунига 100 мкг йод талаб
этилади. Жинсий балоғатга етишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши
биланоқ йоднинг суткалик истеъмоли меъёри 2 баробар ошиб, 150-200 мкг ни
ташкил қилади. Энг кўп миқдордаги йод ҳомиладор аёлларга – 250 мкг/сут ва
эмизаётган оналарга – 300 мкг/сут – керак бўлади.
ЖССТ 1996 йилда турли ёшдаги шахслар томонидан йод истеъмоли
нормативлари белгилаб берилган:
50 мг – эмизикли болалар (ҳаётининг дастлабки 12 ойи) учун;
90 мкг – кичик ёшдаги болалар (2-6 яшар) учун;
120 мкг – мактаб ёшидаги болалар (7-12 яшар) учун;
150 мкг – катталар (12 яшар ва ундан катталар) учун;
200 мкг – ҳомиладор ва эмизаётган аёллар учун.
Йодга қашшоқ бўлган тупроқда ўсган ўсимликларда йоднинг миқдори
кўп эмас. Халқ истеъмол қиладиган ёнғоқнинг яшил пўстлоғида, олманинг
уруғларида ҳам унинг миқдори кам. У денгиз балиғида ва денгиз
маҳсулотларида (денгиз карами – ламинарияда) энг кўп – 800-1000 мкг/кг –
бўлади. Балиқ мойида ҳам унинг миқдори салмоқли. Бундан ташқари гўшт,
тухум, сут ва сабзавотлар ҳам йод манбаи ҳисобланади. Аммо ҳар куни ва
бажону-дил кўплаб миқдорларда денгиз неъматларини истеъмол қила оладиган
одамлар топилавермайди (Россияда 5% дан кўп эмас), шунингдекмасаланинг
иқтисодий томонлари ҳам бор.
Шунинг учун бутун дунёда катта ёшдаги аҳолига овқатга 5-6 г дан
йодланган туз қўшиш тавсия этилади. Уй шароитида фақат шундай тузни
ишлатиш зарур. Бироқ, айрим ҳолларда фақат ош тузининг ўзи билан чекланиб
бўлмайди.
Чунончи, йодга бўлган эҳтиёж ортган даврларда (ҳомиладор ва эмизикли
аёлларда, гўдакларда, мактабга борган болалар ва ўсмирларда) етарли миқдорда
бўлган, ишончли, тажрибадан ўтган йод сақловчи препаратларни қўллаш
муҳим. Қуйидаги жадвалда кенг тарқалган маҳсулотлардаги йод миқдори
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |